Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
352
Ўзбекистонда ижтимоий тарбиянинг энг олий мақсади ҳар бир фуқарода
комил инсонга хос фазилатларни шакллантиришдир.Ўсмирлик ёши болалаликдан
катталикка ўтиш жараёни содир бўлади. Ҳозирги даврда ўсмирларни
тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятлари, қонуниятлари, имкониятлари ҳамда
механизмлари мавжуд ва ўсмирлар тақдири масаласи ғоят муҳим аҳамият касб
этмоқда.
Ўсмирлик
даври
тақлидчанлиги,
муҳим
нуқтаи
назарни
шаклланмаганлиги, ҳиссиётлилиги билан фарқланади. Шунинг учун ҳам ташқи
таъсирларга берилувчан ўсмир ўғил-қизларга алоҳида эътибор бериш зарур.
Ўсмирликдаври эинг мураккаб ва энг муҳим тараққиёт босқичидир.Илк
ўсмирлик 11-13 ёшларни катта ўсмирлик 14-15 ёшларни ўз ичига олади. Бу давр
“ўтиш”, “қийин”, “оғир” давр деб аталадики бу давр болаликдан ўспиринликка,
катталикка ўтиш даври ҳисобланади.
Ҳозирги ўсмирлар ўтмишдошларига нисбатан жисмоний ақлий ва сиёсий
жиҳатдан бирмунча устунликка эга уларда жинсий етилиш, ижтимоийлашув
жараёни, психик ўсиш олдинроқ намаён бўлмоқда.Аксарият ўқувчиларда
ўсмирлик ёшига ўтиш, асосан, 5-синфлардан бошланади.”Энди ўсмир бола эмас,
бироқ катта ҳам эмас”-айни шу таъриф ўсмирлик даврининг муҳим характерини
билдиради.
Ўсмирлик-болаликдан катталикка ўтиш даври бўлиб уларда янгиликларга
интилиш, ҳаётдаги турли нарсаларга қизиқиш ортади, маънавий дунёси бойийди,
характери шакллланади, зиддиятлар авж олади. Шунга кўра ўсмирлик даври бир
томондан қувватнинг кескин ортиши ва иккинчи томондан патоген таъсирларга
ўта сезгирлиги билан характерланади. Шунинг учун ақлий ёки жисмоний ортиқча
толиқиш, узоқ муддатли асбий зўриқиш, аффектлар, кучли салбий ҳиссиётлар
(қўрқиш, ғазаб ,ҳафагарчилик) эндокрен бузилишлар, нерв системаси
функциясининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин.Бундай бузулишлар
тасирланувчанликнинг ортиши , ўзини тута билмаслик, паришонхотирлик,
мактабда баҳоларининг пасайиши ёки умуман эътиборсизлик, лоқайдлик,
уйқунинг бузулиши кабиларда намаён бўлади.
Олимлар ўсмирларда етилиб чиққан муҳитнинг ўзгарганлиги сабаб салбий
носоғломлик вужудга келиб қолишини тушунтирганлар.Вояга етмаган болалар
жиноятчилигини бошқа сабабларига боланинг таълим ва муомаласини ҳисобга
олган ҳолда болаликдан етим қолиши ёки ота-онасининг ажрим сабаблари
жиноятчилигининг ошириши мумкин.Шу билан биргаликда оилада ота-онанинг
ўрни катта, лекин гоҳида онанинг судланганлиги болага қаттиқ таъсир қилиши
мумкин.
Ўсмирлик даврининг 14-15 ёшларига келиб у хурматталаб бўлиб қолади. Бу
даврда ўсмирлик ёшидаги фарзанд ва ота-оналар ўртасида турли
тушунмовчиликлар, уларнинг устозлари билан зиддиятларга бориш ҳолатлари
кўп кузатилади. Улар бу даврда кўпроқ дўст орттириб вақтини дўстлар даврасида
ўтказа бошлайди. Унинг ҳаёт марказидан ота-она тушиб энди марказга дўст,
ўртоқлар чиқади. Ташқи назоратдан қутилиш, мустақилликка бўлган эҳтиёжи
пайдо бўлади. Ўзи ёқтирган юлдузларга тақлид қилиб ҳатти ҳаракат қилади,
уларнинг соч турмагини қила бошлайди ҳаттокихонасига ёки қўл телефонига
қарасангиз фақат ўзи ёқтирган юлдузларнинг суратлари ва улар ҳақидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |