Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
330
ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ АМАЛИЁТЧИ
ПСИХОЛОГЛАРИ ОЛДИДА ТУРГАН МУАММОЛАР.
Абдуқаҳҳоров Анваржон Насибжонович
Андижон вилояти Андижон тумани 37-мактаб психологи
Таълимни ташкил этишда умумтаълим мактаблари амалиётчи психологлари
олдида турган муаммолардан бири – бу ёшларга
Интернетнинг салбий
таъсиридир. Албатта бугунги ахборот асрида яшаётган болалар ҳамма нарсага
қизиқиш билан қарайдилар, ҳамма янги нарсани қилиб кўришга ҳаракат қиладилар.
Болаларда тақлид қилиш иштиёқи кучли бўлгани учун улар Интернетда ўтириб,
компьютерда жангари ва қўрқинчи кинофильмлар кўришга қизиқадилар.
Интернетнинг ёшлар дунёқарашига ва руҳиётига таъсири жуда катта. Интернет
вақтни тежайди, яъни ёшлар адабиёт қидириб сарсон бўлмайдилар, Интернет
дунёқарашни кенгайтириши мумкин. Аммо
Интернетнинг салбий таъсири
кўпроқ. Масалан, Интернетдан айрим ёшлар фақат бўш вақтларини ўтказиш
учунгина фойдаланадилар. Масалан, вояга етмаган ўсмирлар Интернет орқали
ёшига мос келмайдиган қўрқинчли киноларни кўришлари орқали уларда салбий
характер хислатлари шаклланади, жумладан, бемеҳрлик, шафқатсизлик, ўч
олиш, кескирлик, уятсизлик, бетгачопарлик кабилар.
Болаларнинг Интернетда
кўп ўтиришлари улар диққатининг паришонлиги, нутқининг бузилиши, яъни
турли хил бемаъни сўзларни
ишлатишлари, фантазияларининг бузилиши,
иродасининг кучсиз бўлиб шаклланишига олиб келади. Бугунги кунда
ўқувчиларнинг дарс машғулотларига қизиқишларининг
пасайиб кетишига,
мактабга бормасдан вақтларини Интернет олдида ўтказишлари сабаб бўлмоқда.
Катталар Интернетдан тўғри фойдаланишни фарзандларига ўргатишлари керак.
Айрим ўқувчиларда ўз жонига қасд қилиш, яъни суицидал ҳатти-ҳаракатлар
ҳам кузатилади. Бунинг олдини олиш ҳам олдимизда турган муаммолардан
биридир. Суицид - суиқасд деган маънони билдиради. 67 % 25 ёшгача бўлган
кишиларда учрайди. Суицидда йигитлар ўлимни танласа, қизлар тақлидий,
жонига қасд қилишга ҳаракат қилади.
Суицид сабаблари: 1) боладан меҳрни аяш; 2) бошқа фарзандлардан
ажратиш; 3)
алкогол ота-оналар; 4) руҳий тараққиётдан орқада қолиш.
Суицид турлари: 1. Ҳақиқий суицид. 2. Тақлидий суицид. 3.Аутоагрессив
суицид. 120 та суицид қилган ёшларнинг атиги 2 тасининг ота-онаси ёрдам
сўраб мурожаат қилган холос. Демак, суиқасд ота-оналарнинг фарзанд
тарбиясига бефарқлигидан келиб чиқади. Суицид кўпроқ холерик ва
меланхоликларда учрайди. Чунки суицид асаб тизимига боғлиқ.
Биз психологларга суициднинг олдини олишга қаратилган қуйидаги
тавсияларни берамиз:
Ҳар бир таълим тизимида фаолият юритаётган психолог ўқувчиларнинг
психологик
хусусиятларини яхши билиши, жамоадаги руҳий-маънавий
муҳитдан бохабар бўлиши ва уни яхшилаши зарур;