Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
331
Психолог тарбияси оғир ва турли воқеалар сабаб тушкунлик ҳолатига
тушиб қолган ўқувчиларни аниқлаши, уларнинг оиласини тўлиқ ёки нотўлиқ
турга мансублигини ўрганиши лозим;
Ота-оналар ва коллеж ёки мактаб ўртасида ҳамкорликни такомиллаштириш,
педагогларда ота-оналар билан ишлаш режасини ўқувчи психологиясига, унинг
ўтиш давридаги руҳий ҳолатига қаратиши;
Оилада ота-оналарнинг фарзандларининг барчасига бир хил муносабатни
шакллантириш, болани камситмаслик ёки уни ҳаддан зиёд эркаламаслик,
оилада кун тартибини тўғри йўлга қўйишни ота-оналарга тушунтириш;
Ўқувчини ёлғизлатиб қўймаслик, ўқувчидаги ҳар бир ўзгаришни катталар
илғаши ва олдини олиш чорасини топиш, болани дўст танлашига
кўмаклашишни педагоглар ва ота-оналарга тушунтириш;
Суицид содир этган ўсмир билан суҳбатни у хоҳлаган пайтда олиб бориш,
бошқалардан олган маълумотни унга билдирмаслик;
Ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашиш, унинг муаммоларини қандай ҳал
этиш йўлларини топиш;
3. Яна бир муаммо - бу тарбияси оғир болалар. Ижтимоий психологияда
тарбияси қийин болалар жиноий (ҳуқуқий) ва оддий (аҳлоқий) қонунбузарлар
гуруҳига бўлиб ўрганилади. Тадқиқотчилар томонидан бундай болалар
қуйидаги гуруҳларга бўлинган:
Балоғатга етмаган андишасиз, қайсар ўсмирлар. Бундай ўсмирлар шахсий
қараши, ўзгаларга баҳо бериши аҳлоқ нормасига зид бўлгани сабабли қонунни
бузадилар, ўз қарашларини мактаб, оила ва жамоатчилик фикрига қарши
қўйишга ҳаракат қиладилар. Ўртоқларини қўрқитиш, руҳан азоблаш,
катталарнинг иззат-нафсига тегиш орқали роҳатланадилар. Уларда “ўзини
кўрсатиш” иштиёқи кучли бўлади. Бундай иштиёқдан педагоглар унумли
фойдаланишлари мумкин. Масалан, уларни спорт тўгаракларига жалб қилиш,
тадбирларда тартибни назорат қилиш вазифасини юклаш, ижтимоий меҳнат
участкаларида масъулиятли ишларни топшириш, дарсдан ташқари вақтларда
раҳбарлик
ишларини
бериш
орқали
тарбияси
қийин
ўсмирларни
соғломлаштириш мумкин.
Беқарор ёки субутсиз, яъни ўз мустақил фикрига эга бўлмаган болалар ва
ўсмирлар. Бундай болалар барқарор ахлоқий эътиқод, маънавий ҳис ва шахсий
қарашлари шаклланиб улгурмаганлиги туфайли иккиланиб турадилар. Уларнинг
кишиларни баҳолаш фаолияти фавқулодда вазиятларга боғлиқ бўлади. Ирода
кучининг заифлиги, маънавий дунёсидаги беқарорлик, воқеа - ҳодисаларга
нисбатан бефарқлик ва ташқи таъсирларга тез берилишлик туфайли хулқ-
атворида ўзгаришлар келиб чиқади. Бундай болаларнинг кўнгли бўшлиги,
характери ўзгарувчанлиги натижасида баъзан ҳуқуқбузарликлар келиб чиқиши
мумкин. Бундайлар билан ишлашда уларни мустақил фикрлашга, ўз-ўзини
танқид қилишга ўргатиш фойда беради.
Хусусий кечинмаларга бой болалар ва ўсмирлар. Бундайларда худбин шахсий
эҳтиёж ва истакнинг кучлилиги ёрқин намоён бўлади. Улар маънавий
қашшоқликни ҳис қиладилар ва изтироб чекадилар. Бошқаларга яхшилик
Do'stlaringiz bilan baham: |