Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
176
талаблари ва эхтиежларини қондириш учун хар қандай ножўя хатти-
харакатлардан
қайтмайдилар,
камига
одамларга
яхшилик
қилишни
орзулайдилар. Бироқ ўзларининг шахсий манфаатларини ижтимоий
манфаатдан юкори қўядилар. Ўзларининг хохишларини такикланган усуллар
билан амалга оширадилар, сўнг қилмишларига афсус-надомад чекадилар, рухан
эзиладилар. Лекин мазкур кечинмаларни тез унутадилар.
Уларнинг шахсий эхтиежлари хар қандай юксак хислардан, ҳохишлардан
устун туради. Ахлоққа хилоф хатти-харакатлар ачиниш ҳисси тарзида намоён
бўлади.
Инжиқ табиатли қийин тарбияланувчилар жамоа ва гурухларда ўз
ўринларини топа олмайдилар, улар аразчан, гинахон бўлиб ўз гурух ва
жамоаларига қўшилиб кетавермайдилар, тортиниб ўзларини камситилгандек
ҳис қиладилар. Улар ҳам қийин тарбияланувчи ёшларнинг бир туридир.
Жамоа ўртасида обрў қозонишни, хурматга сазовор бўлишни жуда
хохлайдилар. Лекин улардаги тушкунлик кайфияти, умидсизлик, ўз имконияти,
ақлий қувватга ишончсизлик бунга имкон бермайди. Улар мактаб, синф
жамоасининг қоида ва қонунларини бузишга харакат қилмасалар хам, лекин бу
жамоанинг иш фаолияти ва муваффақиятида, таълим-тарбия жараёнида
етарлича қийинчиликларни пайдо бўлишига таъсир кўрсатадилар. Жамоа
ишини орқага сурадилар ва жамоа кўзлаган мақсадни амалга оширишда
қийинчилик туғдирадилар.
Ғайриижтимоий хулққа эга ёшларни тарбиялашда улар билан индивидуал
муносабатда бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Ёшлар билан индивидуал
муносабатда бўлишда хар бир ёшни индивидуаллигининг физиологик асосини
ва унинг шахси хақида маълум даражада маълумот берувчи олий нерв(асаб)
фаолияти типлари хақидаги И.П.Павлов таълимоти билиш ўкитувчиларга ёрдам
беради.
Ўқитувчилар ўкувчилар асаб тизимининг пластиклик ҳусусиятига эга
эканлигини, унинг хар қандай таъсирларга берилувчанлигини назарда тутиб,
ўкувчилар шахсидаги салбий ҳислатларни йўкотиш мумкинлигига катта ишонч
хосил қилиши керак.
Бу ўринда ёшларнинг ғоявий маслагини ҳисобга олиш ҳам ниҳоятда
муҳимдир. ўкувчи индивидуаллигини шахс мазмунига, аввало унинг ғоявий
маслаги, яъни унинг қизикишлари, идеалларини билиш керак. Ёшларга
индивидуал муносабатда бўлишда ижтимоий маслак сифатида уларнинг
ижтимоий қизикишларини билиш айниқса муҳимдир…
Ёшларни эмоционал-иродавий ҳусусиятларини билиш хам уларни
тарбиялашда муҳим ахамиятга эга. Ёшлар билан индивидуал муносабатда
бўлишда унинг қанчалик тинч, мўминлиги ёки эмоционаллиги, ҳиссиётга
берилувчанлигини, яъни теварак атрофдагилардан фарқ этиш ёки фарқ
этмаслигини, аффектга мойил ёки мойил эмаслигини, ўз ҳиссиётини тута олиш-
олмаслигини ва шунингдек, унда қандай ҳислар устун эканлигини билиш жуда
муҳим.
Ёшларнинг ахлоқий ҳислатини ҳисобга олиш хам лозим. Чунки
ёшларнинг ғоявий маслаги унинг ахлоқий ҳислатида кўринади. Аммо, баъзан
Do'stlaringiz bilan baham: |