Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
172
қўямиз, аммо биз шундай пайтларда бир адолатсизликка йўл қўямиз:
болада юз
берган ёмон хулқ-атворда ота-онанинг ҳам айби борми-йўқми, бу ёғи билан
ишимиз бўлмай қолади. Баъзи бир ота-оналар фарзандларининг уст-бошлари,
ейиш-ичишлари ғамини ейишади-ю,
лекин афсуски, маънавий ва жисмоний
этиёжларини аввал боғчага, кейин мактабга ҳавола қилиб қўйиб, фарзанд
тарбиясидаги бениҳоя катта бурчларини ҳис қилмайдилар. Бошқа бир ота-оналар
эса болаларини ёшликдан талтайтириб, танти қилиб ўстирадилар, меҳнатда
тарбияламай, ўз ихтиёрларини ўзларига ташлаб қўядилар. Уларнинг хулқ-
атворларига, ўқиш-ўрганишларига, юриш-туришларига бепарво қарайдилар.
Ўзбек оиласининг энг муҳим вазифаси –фарзандларини давримизга
муносиб кишилар жамиятнинг баркамол кадрлари қилиб тарбиялашдир. Ота-
оналар фарзандларининг
тарбияси учун жамият, давлат олдида жавобгар
эканликларини яхши тушуниб олишлари лозим. Боланинг хулқ-атвори, ирода ва
характер
сифатлари, фикрлари аввало оилада таркиб топа бошлайди. Унинг
қобилиятлари ҳам, яхши одат, кўникма ва малакалари ҳам, оилада ҳосил
қилинади. Мактаб таълими жараёнида эса боланинг шахси билан алоқадор бўлган
юқоридаги ҳамма хусусиятлар маълум система воситасида
янада такомиллашиб
боради. Болалар мактабгача тарбия муассасаларида тарбияланган тақдирда ҳам
оила тарбиясининг аҳамияти камаймайди. Болалар мактабга қатнай бошлагандан
кейин ҳам оила тарбия масалаларини бўйнидан соқит қила олмайди.
Кўпчилик ота-оналар оилада бола тарбиясини тўғри йўлга қўйишда
педагогика фани тавсияларига ва ўзбек оилаларининг бола тарбияси соҳасида
орттирган бой ва илғор тажрибаларига таяниб иш кўрмоқдалар. Жамиятимизда
болаларимизнинг ҳар томонлама мукаммал ўсиб, камол топишлари учун ҳамма
шароитлар яратилиб берилган. Лекин шуни унутмаслик лозимки,
бола учун
оиланинг, жиддий тартибнинг ота-она меҳрига асосланган ҳар кунги, ҳар соат ва
ҳар дақиқадаги сабр-тоқат, қунт билан олиб борилган тарбиянинг ўрнини ҳеч
нарса боса олмайди. Шунинг учун ҳам А. С. Макаренко бола тарбиясида
оиланинг масъулияти ҳақида фикр юритар экан, бу жамият олдидаги катта бурч
эканлигини такрор таъкидлаган эди. “Агар сиз бола кўрган бўлсангиз, - деган эди
у, - демак, сиз кўп йиллар учун олдиндан ўз фарзандингизга тинимсиз фикр-
ўйларингизни, ўзингизнинг бутун диққат-эътиборингиз ва
бутун иродангизни
берган бўласиз. “Агар сиз болани дунёга келтириб, ота-она муаббатисиз ундан
қутулмоқчи бўлсангиз, унда марҳамат қилиб, ўзингизнинг разиллик қилмоқчи
эканлигингиз ҳақида жамиятни огоҳлантириб қўйинг”.
Биз деярли ҳаммамиз, касбимиздан, жамиятда тутган ўрнимиздан,
ишимиз кўп ё озлигидан, шахсий сифатларимиздан қатъий назар,
Ота ва
Она
деган юксак номга эгамиз. Бу
ном эса, албатта, катта масъулият юклайди. Иш
кунимиз тугагандан сўнг биз ўз уйимизга – бола-чақа ёнига шошиламиз. Бу ерда
бизни фақат ҳордиқ чиқариш, хонадондаги ва турмушимиздаги қувончларгина
эмас, балки, шу билан бирга, хилма-хил ота-оналик ташвишлари ҳам кутиб
туради.
Ҳар бир ўзбек кишисининг ота-оналик бурчи унинг меҳнатдаги
активлиги ва ишидаги обрў ва эътибори сингари муҳим ва масъулиятидир.
Инсоннинг меҳнат каби, ота-оналик бурчини виждонан адо этиши ҳам, ўз