Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
173
моҳияти билан, жамиятга хизмат қилишдан иборатдир, у ишлаб чиқаришда
меҳнат қилса, оилада тарбиячидир. Бу икки вазифа бирга қўшилиб, фуқаролик
бурчига айланади, бу бурчни сидқидилдан бажаришга еса ҳеч кимнинг бош
тортишга ҳақи йўқ. Шуни унутмаслик керакки, фарзанд ота-онанинг қувончи,
хонадоннинг эрмагигина бўлиб қолмай, балки фарзанд умр меваси, оила фахри,
келажагимиз-бахтимиздир. Оиламиздаги инсон камол топади, жамиятимизнинг
бўлғуси меҳнаткаш фуқаро вояга етади.
Бу инсоннинг қандай киши бўлиб етишуви кўп жиҳатдан оила
тарбиясига, ота-она масъулиятига, виждонига, шунингдек, ота-онанинг бола
тарбиясининг умумий қонуниятларини яхши билишига ва ҳаётда уларга қанчалик
амал қилиб келаётганлигига боғлиқдир. Биз болаларнинг бугунги кундаги
интилишларини оилавий манфаатлар билангина чеклаб қўймаслигимиз керак.
Боланинг қизиқиши, умид ва орзуларига сезгирлик билан қулоқ солишимиз, энг
яхши тилакларининг қанот ёзишига имконият яратишимиз лозим.
Тарбия кўп соҳали ва узоқ давом этадиган жараёндир. Болани ўраб олган
шароитнинг ҳаммаси-одамлар, нарсалар, ҳодисалар унинг онгида, хулқ-атворида
маълум тус олдиради, уни ўзгартиради ва ўстиради. Ота-оналик бурчи эса ана шу
ўсишни онгли равишда, зийраклик билан бошқаришдир.
Атоқли рус педагоги А.С.Макаренко болалар тарбиясида ота-оналарнинг
бурчи ҳақида тўхтаб: “Болалар тарбияси –ҳаётимизнинг энг муҳим соҳасидир.
Болаларимиз – мамлакатимизнинг бўлажак фуқароларидир. Улар тарихни ижод
қиладилар. Болаларимиз - бўлажак оталар ва оналардир: улар ҳам ўз болаларини
тарбиялайдилар. Ёмон тарбия – бизнинг келасида жафо чекишимиз, ғам-
ғуссамиздир. У – кўз ёшларимиздир, у – бизнинг ўзгалар олдида, давлат олдида
катта гуноҳимиздир” деган эди.
Оила тарбиясида юз берадиган баъзи хато ва камчиликларнинг сабаби,
аввало, ота-оналарнинг тарбия тўғрисидаги билимлардан бехабарликларида,
тажриба орттирмаганликларидадир. Ҳамма ота-оналар ҳам оилавий ҳаёт тартиби,
талабларини, боланинг ўсиши ва тарбиясида оила ҳаёти ва оила аъзоларининг
ўзаро муносабатларини тўғри йўлга қўйиш зарурлигини яхши тушунадилар, бола
тарбиясидаги ўз масъулиятларини тўғри англайдилар, деб бўлмайди. Сир эмаски,
тарбия ишига баъзан бир томонлама қарайдиган ота-оналар ҳам учрайди. Баъзан
эса ота-она ёки оиладаги катта кишиларнинг болага қўядиган талабларида бирлик
бўлмайди, болани рағбатлантириш ёки жазолашнинг таълим-тарбияга зид бўлган
чоралари қўлланилади.
Бола тарбияси ва яхши, қобил фарзанд ҳақида сўз кетганда кўпинча
“яхши одамнинг фарзанди”, “отасининг боласи-да” ёки “онасига тортибди” каби
сўзларни эшитамиз. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Ақил ва ҳамжиҳат оилада ўсган,
яхши ота-она тарбиясини кўрган ўил-қиз ҳам ота-онасига тортиб, тартибли бўлиб
етишади, чунки бола инсонга хос энг яхши фазилатларни ўзининг отаси ва онаси
сиймосида кўрган, уни ўзига сингдиришга ҳаракат қилган. Бундай оилаларда ота-
она бола учун ахлоқий намуна бўлади. Айрим оилаларда болаларга ёшликданоқ
нотўғри тарбия берилади. Болага қўйиладиган тарбиявий талабларда ҳар хиллик
сезилиб қолади.Баъзан англамай қилинган ҳатти-ҳаракатлар бола тарбиясига
салбий таъсир кўрсатади, баъзи оилаларда эса сўз билан ҳатти-ҳаракат бирлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |