Ш. А. Маннонов номли “ёш бухгалтерлар клуби”


НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИНГ ТУРКУМЛАНИШИ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/80
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#241512
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   80
Bog'liq
2015 05 30

НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИНГ ТУРКУМЛАНИШИ 
Давлетов И.Р. – ТошДАУ, катта илмий ходим-изланувчи 
Сўнгги йилларда инновация фаолиятининг жадаллик билан 
ривожланиши, илм-фан ютуқларининг ишлаб чиқаришга кенг миқѐсда 
татбиқ этилиши натижасида иқтисодий маконда фаолият юритаѐтган 
хўжалик субъектлари фаолиятини ташкил этиш ва юритиш жараѐнини 
қайтадан кўриб чиқишни тақозо қилмоқда. Бухгалтерия ҳисобининг 
объекти бўлган ва тегишли назорат ўрнатилишини талаб этувчи хўжалик 
маблағларининг янги турлари пайдо бўлди. Бозор ислоҳотларининг 
чуқурлаштирилиши ва иқтисодиѐтнинг эркинлаштирилиши туфайли 
корхоналар, фирмалар ва акциядорлик жамиятларининг хўжалик юритиш 
амалиѐтида мулкчилик ва муомалаларнинг янгича турлари кириб 
келмоқда. Булардан бири номоддий активлардир.


30 
Номоддий активларни таърифлаш ҳамда туркумлаш борасидаги 
ѐндашувларда қарашлар мамлакатимиз ва хорижлик иқтисодчи олимларда 
ҳам бир-биридан фарқ қилади.
И.К.Очилов, Д.Х.Азларов, А.З. Авлоқулов
1
ҳамда И.К.Очилов ва 
Ж.Э.Қурбонбоевлар
2
томонидан номоддий активларнинг таърифи, 
активларни номоддий актив сифатида тан олиш мезонлари ҳамда 
номоддий активларнинг турлари келтирилган. Лекин номоддий 
активларни туркумлаш масаласига эътибор берилмаган.
Н.К.Ризаев томонидан номоддий активларнинг таркиби қуйидагича 
баѐн қилинган: ―Номоддий активлар – ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, 
хизматлар кўрсатиш ва товарларни сотиш жараѐнида фойдаланиладиган, 
моддий-ашѐвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулк объектлар бўлиб, 
қуйидагилардан ташкил топади:
биринчидан, интеллектуал мулк объектлари (Intellectual property); 
иккинчидан, ташкилий харажатлар (Organization costs); 
учинчидан, гудвиил (goodwill)‖
3

Россиялик иқтисодчи олим Н.В.Пошерстник номоддий активларни 
туркумлашни НМАларнинг турлари, келиб тушиш манбалари, ҳуқуқий 
ҳимоя қилиш даражаси, фойдали хизмат муддатлари ва бошқа туркумлар 
бўйича туркумлашни тавсия қилган
4
. Н.Н.Хаханова томонидан номоддий 
активларни иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги йириклаштирилган тўртта 
гуруҳ бўйича туркумлаш тавсия этилган:
интеллектуал мулк объектлари; 
табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқий; 
кечиктирилган харажатлар; 
фирма баҳоси
5

Бизнинг фикримизча, Н.К.Ризаев ва Н.Н.Хахановалар томонидан 
таклиф этилган номоддий активлар туркумланишида келтирилган 
Ташкилий харажатлар‖ ва ―Кечиктирилган харажатлар‖ гуруҳига 
киритилган номоддий активлар номоддий активга 7-сон БҲМС ва 38-сон 
МҲХСда келтирилган таърифларга жавоб бермайди. Шу сабабли 
―ташкилий харажатлар‖ ва ―кечиктирилган харажатлар‖ни бухгалтерия 
ҳисобида номоддий актив сифатида эмас, келгуси давр харажатлар ва 
кечиктирилган харажатлар сифатида ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ.
1
Молиявий ҳисоб – 2. Ўқув қўлланма/Очилов И.К., Азларов Д.Х., Авлоқулов А.З. – Т.: Тошкент молия 
институти, 2004. 328 б. 
2
Очилов И.К., Қурбонбоев Ж.Э. Молиявий ҳисоб. Ўқув қўлланма – Т.: ―IQTISOD-MOLIYA‖, 2007. 488. 
3
Ризаев Н.К. Интеллектуал мулк объектларини киримга олиш ҳисоби. ―Иқтисодиѐт ва инновацион 
технологиялар‖ илмий электрон журнали. №4, май. 2012 й.
4
Пошерстник Н.В. Бухгалтерский учет на современном предприятии: учеб.-практ. пособие. – М.: ТК 
Велби, Изд-во Проспект, 2007. – 552 с. 
5
Манба: Хаханова Н.Н. Учет нематериальных активов. Учетно-практическая пособие. Ростов-на-Дону. 


31 
Мамлакатимиз ва хорижлик иқтисодчи олимларнинг фикрлари
меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларидан келиб чиққан ҳолда номоддий 
активларни иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги туркумлашни таклиф 
қиламиз:
интеллектуал мулк объектлари; 
гудвилл; 
табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари (1-расм). 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish