Ш. А. Маннонов номли “ёш бухгалтерлар клуби”


ЯГОНА ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ҲИСОБИ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/80
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#241512
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   80
Bog'liq
2015 05 30

ЯГОНА ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ҲИСОБИ 
 
А.С.Болтаев - ТошДАУ ассистент 
Ж.А.Ботиров - ТошДАУ талаба 
Бугунги кунда солиқ қонунчилиги соҳасида амалга оширилаѐтган 
ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда солиқ тўловчилар учун қулай 
шарт-шароитлар яратилмоқда. Буни биргина кейинги йилларда аграр 
соҳада ердан фойдаланиш самарадорлигини ва қишлоқ хўжалик товар 
ишлаб чиқарувчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш ҳамда 
солиққа тортиш механизмини соддалаштириш борасида амалга 
оширилаѐтган муҳим ўзгаришлар мисолида кўришимиз мумкин. Бу 
албатта, қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилардан амалга 
оширилаѐтган ўзгаришларни тўғри талқин қилган ҳолда ягона ер солиғини 
тўғри ҳисоблаш ва ҳисобга олиш ҳамда у бўйича бюджет билан ҳисоб-
китобларни ўз вақтида амалга оширишни талаб этади. Афсуски, ҳозирда 
баъзи қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилар томонидан ягона ер 
солиғини ҳисоблаш ва ҳисобга олиш борасида айрим камчиликлар учраб 
турибди. Жумладан, монографик тадқиқот объекти бўлган ―Ғишатепа‖ 
фермер хўжалиги ягона ер солиғини ҳисобда акс эттириш тартиби тўғри 
ташкил этилмаган. Яъни, фермер хўжалигида ҳисобот даври учун ягона ер 
солиғи 8124 минг сўм ҳисобланиб, ҳисобда қуйидагича акс эттирилган: 
Дебет 2010 – ―Асосий ишлаб чиқариш‖ – 8124 минг сўм; 
Кредит 6410 – ―Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ягона ер солиғи)‖ – 
8124 минг сўм. 
Фикримизча, ҳисобланган ягона ер солиғи суммасини юқоридаги 
каби эмас, балки қуйидаги тартибда ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади. Яъни, Солиқ кодексининг 369-моддасига кўра ягона ер 
солиғини ойма-ой тўлаш талаб қилинмаганлиги сабабли ушбу 
мажбуриятни 6410-―Бюджетга тўловлар бўйича қарз‖ счѐтида акс 
эттирилиши фермер хўжалигининг молиявий аҳволини бузиб кўрсатади ва 
бюджет билан ҳисоб-китобларда чалкашликларни келтириб чиқаради. Шу 
боис, бу мажбуриятни тўлов муддати келгунича унинг хусусиятидан келиб 
чиққан ҳолда 6240-―Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича 
кечиктирилган мажбуриятлар‖ счѐтида акс эттириш лозим. Чунки, 
―Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида‖ги қонуннинг 6-моддасида даромад ва 
харажатларнинг мувофиқлиги тамойили бухгалтерия ҳисобининг асосий 
қоидаларидан бири эканлиги белгиланган бўлиб, унга кўра даромадлар 
ҳам, харажатлар ҳам пул маблағларининг келиб тушиши ѐки чиқиб кетиши 
билан эмас балки, улар вужудга келган давр билан боғлиқ равишда тан 
олиниши лозим. Бундан келиб чиқадики, ягона ер солиғи суммасининг ҳар 
ойда ун иккидан бир қисми харажат сифатида тан олиниши керак. 


28 
Ҳар ойда ягона ер солиғи харажати тан олинган вақтда, январ-август 
ойларининг охирги саналарида ушбу суммага фермер хўжалиги 
бухгалтериясида қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади: 
Дебет 9820 – ―Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар (ягона ер 
солиғи)‖ – 677 минг сўм; 
Кредит 6240 – ―Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича 
кечиктирилган мажбуриятлар (ягона ер солиғи)‖ – 677 минг сўм. 
Август ойининг охирида 6240 – ―Солиқлар ва мажбурий тўловлар 
бўйича кечиктирилган мажбуриятлар (ягона ер солиғи)‖ счѐтида ҳисобот 
даврининг саккиз ойи якунланганлиги учун йиллик ягона ер солиғи 
суммасининг 67 фоизи, яъни 5416 (677 × 8) минг сўм мажбурият сифатида 
тўпланади. Аммо, Солиқ кодексига кўра 1 сентябрига қадар фермер 
хўжалигидан йиллик солиқ суммасининг 30 фоизини тўлаш талаб 
этилганлиги сабабли, сенятбр ойининг бошида йиллик солиқ суммасининг 
30 фоизига, яъни 2437,2 минг сўмга қуйидагича бухгалтерия ўтказмалари 
берилади: 
Дебет 6240 – ―Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича 
кечиктирилган мажбуриятлар‖ (ягона ер солиғи)‖ – 2437,2 минг сўм; 
Кредит 6410 – ―Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ягона ер солиғи)‖ – 
2437,2 минг сўм. 
Мазкур бухгалтерия ѐзувидан сўнг 6240 – ―Солиқлар ва мажбурий 
тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар‖ (ягона ер солиғи)‖ счѐтида 
ҳисобот даврининг саккиз ойига тегишли бўлган, лекин тўлаш талаб 
этилмаган 2978,8 (5416 – 2437,2) минг сўм кечиктирилган солиқ 
мажбуриятлари қолади. 
Тўлов муддати келганлиги боис, ҳисобга олинган 30 фоиз ягона ер 
солиғи суммаси бюджетга ўтказиб берилганда эса бухгалтерия ҳисобида 
қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет 6410 – ―Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ягона ер солиғи)‖ – 
2437,2 минг сўм; 
Кредит 5110 – ―Ҳисоб-китоб счѐти‖ – 2437,2 минг сўм. 
Ҳисобланган ягона ер солиғи йилнинг қолган қисмида ҳам шу 
тартибда ҳисобга олинади. Фақатгина 1 декабрга қадар йиллик солиқ 
суммасини қолган барча қисми тўлиқ тўлаб берилиши белгиланганлиги 
сабабли, ягона ер солиғининг бир қисми бюджетга тўланган бўнак 
сифатида юзага келади. Яъни, агар ноябр ойида ягона ер солиғининг 
қолган қисми тўлиқ тўлаб берилса, декабр ойига тегишли солиқ суммаси 
677 минг сўм бўнак хусусиятига эга бўлади. Бу эса, бухгалтерия ҳисобида 
қуйидагича ҳисобга олинади: 
1). Ягона ер солиғининг декабр ойигача харажат сифатида тан 
олиниб, ҳисобга олинган солиқ суммаси бюджетга ўтказилганда – 5009,8 
минг сўм: 


29 
Дебет 6410 – ―Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ягона ер солиғи)‖ – 
5009,8 минг сўм; 
Кредит 5110 – ―Ҳисоб-китоб счѐти‖ – 5009,8 минг сўм. 
2). Декабр ойига тегишли 677 минг сўм бюджетга тўланган ягона ер 
солиғининг суммасига: 
Дебет 4410 – ―Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак 
тўловлари (ягона ер солиғи)‖ – 677 минг сўм; 
Кредит 5110 – ―Ҳисоб-китоб счѐти‖ – 677 минг сўм. 
Декабр ойи охирида бўнак сифатида ҳисобга олинган ягона ер 
солиғи суммаси қуйидаги ўтказма билан харажатларга ўтказилади: 
Дебет 9820 – ―Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар (ягона ер 
солиғи)‖ – 677 минг сўм; 
Кредит 4410 – ―Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак 
тўловлари (ягона ер солиғи)‖ – 677 минг сўм. 
Агарда ҳисобот йилининг 1 декабригача йил учун ҳисобланган ягона 
ер солиғи суммасининг ҳали тўлаб берилмаган қисми, яъни 6240 – 
―Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар‖ 
(ягона ер солиғи)‖ счѐтининг кредитида жамланган кечиктирилган 
мажбуриятлар мавжуд бўлса, улар тўлалигича йил охирида 6410 – 
―Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ягона ер солиғи)‖ счѐтининг кредитига 
ўтказилади. 
Хулоса қилиб айтганда, ягона ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларни 
бухгалтерия ҳисобида юқоридаги каби ҳисобга олиш ва молиявий 
ҳисоботларда тўғри акс эттириш маълумотлардан фойдаланувчиларни 
аниқ ва ишончли ахборот билан таъминлайди.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish