44
ҳолат Жалолиддиннинг амакиси Утурхон томонидан уюштирилган фитна натижаси
бўлганлигини ҳам шаъма қилади.
Бу воқеалар тафсилоти қуйидагича бўлган. 1231 йил 17 августда Амид шаҳри ѐнида
Жалолиддинга мўғуллар ҳужум қилади ва уни ўраб олдилар. Султон бу ердан Урхоннинг
ѐрдамида қочиб қутулишга муваффақ бўлди. Яъни, у Утурхоннинг ―маслаҳати‖га кўра,
Урхонга мўғулларни чалғитиш ва ўзидан узоқлаштириш учун бошқа йўлдан қочишни
буюрди. Бу ҳийла амалга ошди. Аммо, Насавийнинг ѐзишича бу Жалолиддиннинг катта
хатоси бўлди. Чунки, Урхонга кўп ўтмай катта қўшин келиб қўшилди ва у тирик қолиб,
ҳатто 1242 йилгача яшади. Шунинг учун агар султон у билан қочганда балким тирик
қолиши ҳам мумкин эди[Ан-Насавий: 292]. Утурхон эса султонга мўғуллар таъқиб этиб
келган йўлдан орқага қайтиш хавфсиз деб ишонтириб, қайтанга уни ўлимга бошлаб борди.
Демак, Насавийнинг фикрича, султоннинг ўлими ҳар жиҳатдан Утурхон ишлаб
чиққан режа асосида амалга ошган. Унинг бу сўзида ҳақиқат борки, тезда Утурхон
Жалолиддинни ташлаб, Майофориқин ҳукмдори Ал – Малик ал – Музаффар Шаҳобиддин
Ғозий ҳузурига қочиб кетади. Чунки, Утурхон Жалолиддиндан яширинча у билан
ҳамкорлик қилишга келишган эди.
Жалолиддин эса мўғуллардан қочиб, Амид тоғларига чиқиб кетаркан, йўлда курд
қароқчиларига дуч келади ва улардан бири томонидан ўлдирилади.
Бу воқеаларни таҳлил қилар эканмиз, Жалолиддиннинг ўлимига асосий сабабчи
Утурхон бўлиб, у ишлаб чиққан режа асосида Жалолиддин Мангуберди асосийси
қўшинидан ажратилиб, деярли ѐлғизланиб қолишига олиб келинар ва кейинчалик қай
ҳолатда бўлса ҳам ўлим топарди. Балки, ўша курдга Жалолиддинни ўлдиришни ҳам
Утурхон буюрган бўлиши мумкин.
Кейинчалик айнан Утурхон Майафориқин амири Шиҳобиддин Ғозий олдига келиб,
Жалолиддиннинг жасадини олмоқчи эканини айтади. Шу ўринда яна савол туғилади. Нега
Урхон, Темур Малик, Сарихон ѐки Жалолиддиннинг бошқа тирик қолган машҳур
амирларидан бири эмас, айнан Утурхон келган? Чунки, юқорида таъкидлаганимиздек, у
Шиҳобиддин Ғозий билан иттифоқ тузиб, Жалолиддин Мангуберди ўрнига ҳокимиятга
келмоқчи ѐки ўзи мустақил давлат тузмоқчи бўлган эди. Аммо, унинг бу разил режаси
амалга ошмайди ва у ўзининг ҳиѐнатига яраша жазо олади. Чунки, ўз эгасига садоқатли
бўлмаган одамдан, қандай садоқат кутиш мумкин қабилида иш тутиб, Шаҳобиддин Ғозий
Утурхонни асир олдириб, қамаб қўяди.Утурхон бу ерда кўп вақт қамоқда ѐтган.
Кейинчалик, у Мисрда ҳалок бўлган[Ан-Насавий: 292-293].
Шундай қилиб, Жалолиддин Мангуберди ҳаѐти 1231 йил 23 августда фожиали
суратда якун топди.
У вафот қилганида ҳали 33 ѐшда эди.
Do'stlaringiz bilan baham: