БЕРУНИЙНИНГ ТАРИХ ФАЛСАФАСИ
сиёсий фанлар доктори, профессор,
Жўраев Нарзулла, ЎзДЖТУ кафедра мудири
Улуғ Шарқ мутафаккири Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний Шарқ
тафаккур оламининг ўзига хос йўналишини очиб берди ва инсоният тарихи, унинг
вужудга келиши, тараққиѐти ҳамда таназзуллари атрофидаги мавжуд фикрларга аниқлик
киритди. Турли зиддиятли қарашларни бутун моҳияти билан ўрганиб, унга ўзига хос
ѐндашиб, мавжуд қарашларни кескин тарзда бойитиб, унинг ўзанини ўзгартириб юборди.
Аниқроқ қилиб айтганда, Беруний оламнинг яралиши, инсоннинг вужудга келиши,
халқларнинг тараққиѐт босқичлари, тарихий воқеалар, табиий ҳодисалар, уларнинг
моҳиятини илмий асосда ўрганиш мактабини яратди. Ушбу мактаб бугун моҳият-
эътибори билан дастлаб Шарқ, кейинчалик Ғарб фалсафий тафаккурининг тамал тошини
қўйди.
Берунийнинг 1030 йилда ѐзган ва «Ҳиндистон» номи билан машҳур бўлган
«Таҳқиқ мо ли-л-ҳинд мин маъқула мақбула фи-л-ақл ав марзула», яъни «Ҳиндларнинг
ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларини аниқлаш» деб номланган асарида баѐн
этилган бетакрор илмий ғоялар одам ва олам ҳақидаги тасаввурларни кескин ўзгартириб
юборди. Бу асар бутун моҳияти билан тарих фалсафасининг ўзига хос ва ноѐб
кўринишидир. Унда инсоният тараққиѐти, унинг омиллари ва моҳияти дунѐвий тафаккур
орқали тадқиқэтилди ва кутилмаган хулосалар илмий асосланган ҳолда ўртага ташланди.
Асарнинг ўзига хос тарихий, илмий ва фалсафий қадрияти шундаки, у ҳамон жаҳон
халқлари тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда ва тарих фалсафаси
тараққиѐтида, тарихни фалсафий англаш жараѐнида забт этиб бўлмас чўққи даражасига
чиқди. Дарҳақиқат, бу асарга Мағрибу Машриқ олимлари, йирик мутахассислари доимо
қизиқиш билан қарайдилар. Уни жуда катта эҳтирос билан ўқийдилар. Шунинг учун ҳам
29
таниқли олим В. Р. Розен «Шарқ ва Ғарбнинг қадимги ва ўрта асрдаги бутун илмий
адабиѐтида бунга тенг келадиган асар йўқ»
17
, деган эди.
Асар гарчи «Ҳиндистон» деб номланса-да, «ҳиндларнинг ақлига сиғадиган ва
сиғмайдиган таълимотларни аниқлаш»га бағишланган бўлса-да, уни бутун моҳияти билан
инсоният ўтмишининг тарихий-фалсафий талқинини, илмий-назарий ечимлари ва
асослаган хулосаларини назарда тутиб ушбу йўналишда Ғарбу Шарқнинг бутун дунѐ
динлари, қарашлари ва дунѐвий тафаккур ўлчовларининг синтези сифатида юзага келган
нодир асар дейиш мумкин. Аслида ҳам шундай. Зотан, унда инсон келиб чиқишининг
диний ва дунѐвий қарашлари, инсоният тараққиѐтининг турли босқичлари, даврлари,
подшоликлар ва пайғамбарларнинг дунѐга келиши, уларнинг жамият тараққиѐтидаги
ижтимоий, маънавий, маданий ва ахлоқий таъсирлари, қарашлари ва муносабатлари
қиѐсий тарзда ўрганилади.
Берунийнинг ушбу асари ўз даврининг мутлақ ягона воқелиги эмас эди. Чунки бу
пайтда подшоликлар ва пайғамбарлар ҳаѐтига бағишланган турли-туман хотиралар,
афсоналар ва ривоятларга асосланган маънавий-маърифий асарлар, саѐҳатномалар,
бадиалар кўпдан-кўп ѐзилган эди. Берунийнинг даҳолик қудрати шундаки, у ўзигача
яратилган ва мавжуд бўлган манба ҳамда адабиѐтларнинг энг асосийларини мумкин қадар
чуқур ўрганиб, уларнинг ҳар бирига муносиб баҳо бериб, энг асосли хулосаларни илгари
сурди. Бу хулосалар ҳозирга қадар илмий янгилиги, долзарблиги, назарий асосланганлиги,
муҳим концептуал аҳамиятга эгалиги ва улкан ижтимоий моҳият касб этганлиги билан
алоҳида қадрли.
Тарихни ўрганар экан, инсоният келиб чиқиши ва унинг ривожланиш
динамикасини таҳлил қилар экан, Беруний ҳақиқатга ишонмовчи кишилар билан мунозара
қилиб, уларни скептицизмда айблайди ва булар «қатьий ҳужжатларни қабул этишда худци
шердан қўрқиб қочган эшаклардек қочадилар»
18
, - дейди.
Шарқ тарих фалсафасининг ўзига хослиги шундаки, унда турли даврларда ҳукм
сурган подшоликлар ва уларнинг сулолалари тарихий давр сифатида қабул қилинади ва
ана шу даврда юз берган барча воқеалар, маънавий-ахлоқий мезонлар, маданий ва
ижтимоий тараққиѐт бевосита ана шу подшоликлар ва уларнинг сулолалари юргизган
сиѐсат асосида ўрганилади.
Беруний ҳам ана шу тартиботдан унумли фойдаланган. У ўзининг «Осор ал-боқия»
деб номланган асарида турли даврларда ҳукм сурган подшоликлар ва сулолаларнинг
кўпдан-кўп жадвалларини киритган: Македониялик батлимуслар (птолемейлар), рум,
христиан, қадимги Эрон, сосонийлар сулоласи подшоҳлари, араб халифалари
(уммавийлар ва аббосийлар) кабиларнинг ўз даврига хос шажаравий-тарихий жадвалини
яратди. Улар ўта аниқ ва ишончли манбалардан олинган бўлиб, подшоҳларнинг
ҳукмронлик қилган даврлари деярли тўғри кўрсатилган. Улар бошқа тарихий китоблар
билан солиштириш натижасида тўла исбот этилганлиги билан алоҳида ажралиб туради.
Берунийнинг ушбу асари инсоният тарихини ўрганувчи мутахассислар, тарихчилар,
17
Розен В. Рецензия на издание арабского текста Индии, 380, РАО, III, СПб, 1881, стр. 147. А. Беруний.
Танланган асарлар. 1-жилд, «Фан», Т., 1968, 10-бет.
18
Абдуллаев И. «Беруний ва унинг «Қадимги халқлардан қолган ѐдгорликлари» асари. Беруний. Танланган
асарлар. 1-жидц, Т, 1968, 16-бет.
30
социологлар, файласуфлар, этнофафлар ва демографлар учун муҳим манба бўлиб хизмат
қилмоқда
19
.
Беруний ўз даврининг ижтимоий муҳити, кишилик тарихий тараққиѐти, халқлар,
урф-одатлар, маданиятлар ва оламни англаш борасидаги қарама-қарши фикрларни анча
чуқур эгаллаган эди. Жумладан, у юнонлар, румликлар, эронийлар, суғдийлар,
хоразмликлар, ҳарронийлар (юлдузга топинувчилар), қибтийлар, христианлар, яҳудийлар,
исломгача бўлган араблар ва мусулмонларнинг вақг ўлчовлари, йил ҳисоблари, ҳайитлари
ва муқадцас кунларини ижтимоий-тарихий, маданий ва маърифий жиҳатдан анча чуқур
ўрганган. Бу инсоният тарихини бевосита фалсафий ўрганиш, мантиқий хулосалар
чиқаришга асос бўлган.
Берунийнинг тарих фалсафаси айни ана шу турли халқлар, мамлакатлар,
минтақаларда мавжуд турмуш тарзи орқали ривожланиш омиллари, тараққиѐт
йўналишларини ўрганади ва тегишли хулосалар чиқаради. Бу бевосита антропология,
антропогенез, демография ва этнография билан боғлиқ бўлган қомусий тадқиқот усулини
тақозо этади.
Беруний қадимги халқпар тарихи, уларнинг маънавий-маданий ѐдгорликлари,
ижтимоий-ахлоқий қарашлари хусусидаги ушбу асарини қандай мақсадда ѐзганини
қуйидагича ифода этади; «Адиблардан бири мендан (турли) халқлар ҳақидаги тарихлар,
уларнинг бошланишлари ва шохобчалари, яъни ойлар ва йиллари устида у тарих
эгаларининг ихтилофлари ва бу ихтилоф сабаблари, машҳур байрамлар, (ҳар хил) вақтлар
ва юмушлар учун белгиланган кунлар, миллатларнинг баъзиси амал қилиб, баъзиси амал
қилмайдиган бошқа (маросимлар) ҳақида сўради ва мени имкон борича уларни жуда
равшан баѐн этиб, ўқувчи фаҳмлайдиган, (турли) китобларни ахтариш ва шу китоб
эгаларини суриштиришга эҳтиѐж қолмайдиган (бир асар ѐзишга) даъват этди»
20
.
Беруний ана шундай мураккаб ва ўта масъулиятли вазифани зиммасига олган эди.
Маълумки, биринчи уйғониш даври бўлган айни Беруний яшаган давр олам ва одам,
инсон ва табиат ўртасидаги қарашларда жиддий тарзда қарама-қаршиликлар юзага келган,
турли диний эътиқодлар ва тушунчалар бир-бирини инкор қилиб, бир-бирини рад
этаѐтган, дунѐвий фанлар эса катта куч-қудрат билан тараққиѐт йўлига чиқиб олган бир
даврда энг тўғри ва энг мақбул йўлдан бориш илмда анча мураккаб ва, ҳатто, хатарли эди.
Беруний инсоният тарихига, халқларнинг келиб чиқиши, уларнинг ўзига хослиги ва
умумийлиги муаммоларини ўрганишда том маънода ўзига хос ѐндашди. Жумладан, у
«Ривоятларни давримизга энг яқини ва энг машҳурини, сўнгра яқинроқ ва машҳуррогини
бирин-кетин олиб боришимиз лозим, уларни ўз арбобларидан қабул қилиб, тузатиш
мумкин бўлганини тузатамиз, бошқаларини ўз ҳолича қолдирамиз. Шунда биз келтирган
ривоятлар ҳақиқатни қидирувчи ва ҳикматни сезувчининг улардан бошқа ривоятлар
устида иш юргизишига ѐрдамчи ва бизга муяссар бўлмаган нарсаларга эришиш учун
йўловчи бўлади»
21
, — деган эди. Берунийнинг подшоҳлар, пайғамбарлар (сохта
пайғамбарлар), машҳур шахслар, турли халқпар, хилма-хил диний қарашлар тарихини
ўрганиш жараѐнида уларга бевосита халқлар маданияти, турмуш тарзи, анъаналари, урф-
19
Ўша манба, ўша жой.
20
Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, – Т., «Фан», 1968, 15-бет.
21
Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, – Т., «Фан», 1968, 15-бет.
31
одатлари, диний эътиқодлари орқали баҳо берадики, бу ўз даврининг жуда катта ва кенг
миқѐсдаги қомусий тадқиқот мақомига эгалигини кўрсатади.
Беруний тарихни фалсафий идрок этиш, инсоннинг келиб чиқиши, унинг гавда
тузилиши ва тилларнинг турлича бўлиши, қиѐфалар, юз кўриниши ва тана тузилиши,
ранги ҳақидаги илк ибтидоий қарашларни кескин рад этади. Жаҳон фанида биринчи
маротаба инсон ва табиат, одам ва олам ўртасидаги муносабатларни дунѐвий фан нуқтаи
назаридан тадқиқ этади. Турли афсоналар, асотирлар ва ривоятларни четга суриб,
муаммони илмий тадқиқ этиш йўлидан боради. Жумладан у «(одамлар) тузилишларининг
ранг, сурат, табиат ва ахлоқда турлича бўлиши фақатгина насабларининг турличалигидан
эмас, балки тупроқ, сув, ҳаво ва ернинг, (одам) яшайдиган жойларнинг турличалигидан
ҳамдир. Тилларнинг турлича бўлишига сабаб одамларнинг гуруҳларга ажралиб кетиши,
бир-биридан узоқ туриши, уларнинг ҳар бирида турли хоҳишларни ифодалаш учун (зарур)
бўлган сўзларга эҳтиѐж туғилишидир. Узоқ замонлар ўтиши билан ҳалиги иборалар
кўпайиб, ѐдда сақланган ва такрорланиш натижасида таркиб топиб, тартибга тушган»
22
,
дейди.
Кўриниб турибдики, Беруний қарашларига кўра инсон танасининг ранги, суврати
ва сийрати (тафаккур тарзи), шакли ва мазмуни, хуллас, феъл-атвори ва маънавий
қарашлари бевосита табиий муҳит орқали шаклланади ва ривожланади. Тупроқ, сув, ҳаво
ва ернинг, умуман олганда, табиий иқлимнинг инсон ривожланишидаги ўрни ва роли
алоҳида аҳамиятга эга. Зотан, худди ана шу табиий муҳит, географик шароит халқлар,
миллатлар шаклланишининг муҳим асоси сифатида роль ўйнайди. Турли минтақаларда
яшайдиган халқлар ва, ҳатто, бир мамлакатнинг турли вилоятларида яшаѐтган бир
миллатга мансуб одамларнинг ташқи қиѐфаси, феъл-атвори, сўзлашуви, тили, талаффузи
ва муносабатларида турли хиллик мавжудлигини бугунги кунда ҳам яққол кўришимиз
мумкин.
Беруний тилларнинг турлича бўлиши сабаблари ҳақида фикр юритар экан,
инсоният руҳиятининг, руҳий оламининг нақадар мураккаб эканлигини чуқур англайди.
Муносабат билдириш, хоҳиш-истакларни ифодалаш учун сўзга эҳтиѐж туғилганлигини
ишонарли тарзда баѐн этади ва инсон феъл-атворининг шаклланиши жараѐнини аниқ
тасаввур этиб, маълум предметларни қандайдир ном билан аташ, қайсидир маънони
англатадиган иборалар аста-секин кўпайиб, улар ѐдда сақланиб, такрорланиши
натижасида маълум миллатга мансуб тил шаклланиши, сўзларнинг тартибга тушиши
жараѐнларини аниқ тасаввур этади ва ѐрқин ҳамда тушунарли тарзда ифодалайди. Бу
инсоннинг этногенезиси, унинг келиб чиқиш жараѐнлари, турли минтақаларда турли
тилларнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишидан тортиб, яхлит инсоният
ижтимоий-тарихий ва маданий тараққиѐти моҳиятини англашгача бўлган кенг миқѐсли
илмий-назарий тадқиқот мавқеини эгаллайди.
Беруний ўзигача бўлган инсоният тарихини тадқиқ этар экан, «Мен уларнинг
ўзимгача етиб келган гапларини ҳикоя қиламан. Кучим етганча бузилганларини
тузатишга, ѐлғонларни бекор қилишга, ростни аниқлашга уринаман»
23
, - дейди.
Шарқона камтарлик билан айтилган ушбу фикрдан кўриниб турибдики, Беруний
инсоният тарихини жуда чуқур ўрганиш билан бирга, уни турли афсоналардан,
22
А. Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, Т., «Фан», 1968, 16-17-бет.
23
А. Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, Т., «Фан», 1968, 21-бет.
32
ривоятлардан тозалаб, реал тарихий жараѐнга реал ва илмий ѐндашиш тамойилларини
илгари суради. Тарихни фалсафий тадқиқ этиш тамойили шуни тақозо этадики, у
ҳар қандай илмий тушунчалар, турли манбалар ва тарихий далилларни тўғридан-тўғри
қабулқилмайди. Уларнинг ҳар бирига тафаккур орқали ѐндашиб, тарих ҳақиқатини
тиклаш билан бирга воқеа ҳодисаларнинг мантиқий ривожи орқали тарих моҳиятини,
мазмунини ва яхлит фалсафасини вужудга келтиради.
Фаннинг ана шундай ўзига хос қонуниятларидан келиб чиқиб Беруний ўз фикрини
давом эттиради: «Сўнгра буни кўпчилик кишиларнинг табиатини пасткашлаштирадиган,
ѐмон ахлоқдан, ҳақиқатни кўришга қўймайдиган омиллардан ўзини тозалагандан кейин
уларнинг исбот учун келтирган сўз ва эътиқодларини бир-бирига солиштириш билан
билинади»
24
. Ана шу ҳолатнинг ўзи илмий билиш жараѐнини шунчаки тасаввурлар
ҳолатидан мантиқий англаш, фалсафий фикр юритиш босқичига кўтаради. Натижада ҳар
бир воқелик атрофида шунчаки тарихий ҳодиса сифатида эмас, балки у жамият, кишилик
ҳаѐти моҳияти билан боғлиқ бўлган жуда катта ижтимоий, маънавий-ахлоқий воқелик
эканлигини англаш мумкин бўлади.
Атоқли олим Омонулла Файзуллаевнинг хулосаларига кўра, Беруний ўз даврининг
прагматистларига қарши кескин курашди. Чунки улар ўзларига ѐққан нарсага мутлақ
ҳақиқат деб қарашар эди. Фақат унигина ҳимоя қилардилар ва эътиқодларига қарши
бўлган ҳар қандай рост ва асосли далилларни рад этардилар
25
. Илмий ва тарихий ҳақиқат
эса мумкин қадар холисликни, қиѐсий таҳлил, таққослаш орқали аниқланадиган
хулосаларни тақозо этади. Фақат холисликкина тарихий тараққиѐт ва ижтимоий ҳаѐт
моҳиятини очиши, унга реал баҳо бериши ва бир бутунлигича тиклаши мумкин.
Беруний тарихий жараѐн таҳлилига киришар экан, уни фалсафий мушоҳада этади,
ундан моҳият излайди ва натижада мантиқий хулосалар чиқаришга эришади. У инсон
олами бетакрор, ранг-баранг, ҳар бир индивид ўзича бир дунѐ, тарихий жараѐн ва
ижтимоий тузум эса инсон манфаатларининг реал кўриниши деган фикрга келади. У
маълум бир халқлар ва мамлакатлар тарихини ўрганар экан, яхлит инсоният тарихини
бутун моҳияти билан ўрганиш, тадқиқ этиш ва у ҳақдаги сўнгги хулосаларни айтиш
мумкин эмас, деган ғояни илгари суради ва натижада «давримизга энг яқин ва машҳур
ривоятларидан бошлаб, борган сари нарига, объектга яқинлашиб борилади ва йўл-йўлакай
тузатилиб кетилади», - деган хулосага келиб, фикрини давом эттиради: «...Халқларнинг
бир-бирига (тегишли) хабарларни аниқлаб билишга бир инсон умри кифоя қилмайди-ю,
ҳамма халқлар (ҳақидаги) хабарларни билишга қандай кифоя этсин. Бу мумкин эмас»
26
.
Беруний ўзининг ана шундай қарашлари билан инсоният тарихи инсон
тафаккурининг маҳсули эканлигини, бу тафаккур чексиз, унинг барча қирралари ва
йўналишларини, манфаатлари ва моҳиятини тўлақонли англаш анча мураккаб эканлигини
далиллайди. Демак, тарих ҳақидаги ҳар қандай фикр нисбий ва чекланган. Фақат
тарихшуносликкина, фангина вақт нуқгаи назаридан чекланган бўлса-да, моҳият ва
мазмун жиҳатидан чексиздир.
Тарих Беруний учун фикр ва тафаккур манбаи. У ҳар доим турли фанларнинг ўз
қонуниятлари доирасида ўзаро таъсири, ўзаро узвийлиги ва уйғунлигининг ноѐб
24
Ўша манба, ўша жой.
25
Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, – Т., «Фан», 1968, 22-бет.
26
Ўша манба, ўша жой.
33
қирраларини кашф этади. Натижада тарих ҳақидаги тасаввур хоҳлаган фан тадқиқотчиси
учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Дейлик, астроном ўзи учун, математик ўз
қарашларига мансуб, этнофаф ѐ антрополог инсоннинг вужудга келиши ва шаклланиши,
кишилик жамияти қонуниятлари ва тажрибалари ҳақидаги ўз асосли илмий хулосаларига
эга бўлади. Берунийнинг қомусий билим имкониятлари ва қирралари ана шу тарзда
вужудга келади.
Беруний тарихий тадқиқотни бошқа турдош фанлар билан боғлиқ ҳолда олиб
борганлиги, турли фанларнинг предмети ва ўзига хос тадқиқот йўналишлари орқали
тарихга ѐндашганлиги ҳақида гапирар экан, у қуйидаги хулосага келади: «Мақсад гапни
чўзиш эмас, балки ўқувчини зериктирмаслик. Чунки доимо бир нарсага қарайвериш
малоллик ва сабрсизликка олиб келади. Ўқувчи фандан фанга ўтиб турса, турли боғларда
юрганга ўхшайди. Бирини кўриб улгурмай бошқаси бошланади ва у киши «ҳар бир янги
нарсада ўзига яраша лаззат бор» дейилгандек, уларни кўришга қизиқади ва кўздан
кечиришни истайди. Бир хил нарса чарчатади, хотирага малол келтиради»
27
.
Балки шундайдир. Балки Беруний шарқона такаллуф билан, «зериктирмаслик»,
«малол келтирмаслик», «ўқувчига енгиллик яратиш» орқали ўзининг ниҳоятда кенг ва
серқирра – қомусий-илмий фаолиятига камтарлик билан баҳо бергандир. Балки ўша давр
тафаккур чегаралари доирасида илмий тадқиқотга ѐндашиш ва усуллари ҳақидаги
тасаввурларидир. Бироқ бугунги фан тараққиѐти ютуқлари нуқтаи назаридан қараганда
тарихга тарих сифатидагина қараш камлик қилмоқда ва Беруний тажрибасига, унинг
тарихни таҳяил этиш усулига эҳтиѐж сезилмоқда. Тарих том маънодаги инсон ва унинг
тафаккури ҳақидаги фанга айланмоқца. Демак, ҳар қандай тарихий тадқиқот, ҳар қандай
ўтмиш воқеликлари фақат тарихга ѐндашиш орқали моҳиятини очмайди. Унга фалсафа,
мантиқ, социология, этнография, антропология, астрономия ва, ҳатто, бугунги кун
фанининг ноѐб ютуги бўлган ген инженерлиги, математика, физика, биология ва бошқа
табиий фанларнинг ижтимоий йўналишлари орқали ѐндашишни ҳам тақозо этади.
Аҳмад Заки Валидий қомусий олим Абу Райҳон Берунийнинг тарих фалсафасини
тадқиқ этар экан, уни буюк идеалист сифатида кўради ва инсоният ҳаѐтида ахлоқий
меъѐрлар ҳамда маънавий тамойилларни олий даражадаги қадрият мақомига эга деб
тушунади ва Берунийнинг қуйидаги фикрини мамнуният билан келтиради: «Тарихда
ҳақиқатни аниқлаб берадиган йўл ақлий далиллар (ал-истидлол би-л-маъқулот) ва кўриб
ҳис этадиган нарсалар билан қиѐслашдир. Аммо тарихнинг илк даврларига оид
маълумотлар кўпинча миллатларнинг диний ривоятларидан бошкэ нарсага таянмагунча
иш чатоқлашаверади (чалкашаверади). Шу каби қоришиқ ҳолларда ривоятлар ва
кэрашларни муқояса қилиш ва бу ишда кўаларга ҳақиқатни кўришни ман этувчи
эҳтиѐжлардан, таассублар, шовинизм, ҳиссиѐтга берилиб кетиш, эгоизм каби кўзни кўр
қилиб қўйувчи нарсалардан ўзини тоза тутиш (оқлаш) биринчи шартдир. Гарчи бу йўл
оғир бир йўлдир, чунки хабарлар ва ривоятлар уйдирма (ботил) билан қоришиб
бўлганидек, уларнинг бир қанчаси табиий аҳволга уйғун ва имконият ташқарисида намоѐн
бўлишлигидан улар орасидан ҳақиқатни ѐлғондан ажратиб олиш кўп мушкул бўлади. Шу.
билан биргаликда ҳақиқатга эришмоқ учун ягона йўл мен кўрсатган йўл (яъни ақл,
муқояса ва бетараф танқид йўли)-дир. Шу юзасидан ва бир инсон умри ривожланган
27
А. Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд, Т., «Фан», 1968, 22-бет.
34
миллатларнинг эмас, алоҳида олинган бир миллатнинг тарихини айни (яъни айтиб ўтилган
танқид усулида) тарзда тадқиқ этиш (аниқлаб олиш) ва ҳимоя қилиш учун кифоя
қилмаслиги учун, биз фақатгина ҳодисаларнинг ўзимизга энг яқин ва аниқ бўлганларини
қўлга оламиз ва уларни ҳам (салоҳият соҳиблари ва эътимодга лойиқ) арбоблардан сўраб
назорат этмоғимиз, ундан орқада қолганларини юзаки ҳолда қолдирмаслигимиз талаб
этилади»
28
.
Беруний фалсафасига кўра ҳар қандай тарихий жараѐн инсон ақл-идрокининг
маҳсулидир. Ҳар қандай киши ўз ақл-идроки доирасидагина фаолият юритади ва турмуш
тарзини унинг чегарасида йўлга қўяди. Ҳар бир кишига хос бўлган бундай ҳолат яхлит
бўлганда умумий жамият маънавий қиѐфасини, интеллектуал даражасини белгилайди.
Шунинг учун ҳам Беруний «Авом халқнинг табиати сезги орқали англаниладиган
нарсалар билан чекланиб, асосдан келиб чиқадиган шохобчаларга қаноат қилади, асоснинг
текширилишини истамайди»
29
... Чунки «билимсиз кишиларнинг кўнгли хурофотга мойил
бўлади»
30
- дейди.
Бу бир томондан маърифат, маданият инсон учун қай даражада зарур бўлса,
жамият учун ҳам шу даражада эҳтиѐж эканлигини кўрсатади. Натижада шундай ҳақиқат
юзага келадики, авом халқ билимдан бегона. У ўз ақл-идроки даражасида хурофот ва
бидъатга кенг имконият яратган жамият қурса, маърифатли одамлар тараққиѐтнинг янги
чўққиларини эгаллаган ҳолда кишилик жамияти ривожланишининг кутилмаган
қирраларини кашф этадилар. Зотан, маърифатли жамиятни маърифатли халқ яратади.
Жоҳиллик ҳукмрон бўлган жамиятда эса жаҳолат, бидъат, хурофот авж олади. Халқ ва
миллат қисмати бахти қароликка, хору зорликка маҳкум этилади. Ана шу нуқтаи назардан
қараганда «фикрга қарши – фикр, ғояга қарши – ғоя, жаҳолатга қарши — маърифат» деган
шиорнинг бутун моҳияти, ижтимоий-маънавий қадрияти кўзга яққол ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |