ХОРАЗМ ВОҲАСИДА ШАҲАРСОЗЛИК МАДАНИЯТИНИНГ
ШАКЛЛАНИШИДА САНЪАТНИНГ ЎРНИ
PhD Абдуллаев Машариб Сайдаматович,
Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими
Қадимги давр Хоразм санъати деганда биз Хоразм воҳасида санъат куртаклари
пайдо бўлгандан то Исломгача, яъни VIII аср бошларигача бўлган давр санъатини
тушунамиз. Қадимги давр Хоразм санъати ҳақида кўплаб маълумотлар мавжуд,
археологлар, тарихчилар мазкур соҳага кўп мурожаат қилишган бўлса-да, Хоразм санъати
санъатшунослик нуқтаи назаридан деярли тадқиқ қилинмаган.
Мазкур мақолада археологик тадқиқотлар натижасида топилган моддий ашѐлар
асосида Қадимги Хоразмда қандай санъат турлари мавжудлиги ва уларнинг
шаҳарсозликни шаклланишида аҳамияти келтирилади.
Хоразм қадимдан ўзининг бой маданияти ва санъати билан кўпчилик
тадқиқотчилар эътиборини тортиб келган. Археолог ва тарихчи олимлар маълумотлари
Хоразмда илк шаҳарсозлик маданияти мил.авв. VIII-VII асрларда шаклланган бўлиб,
бунда суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши ва ҳунармандчиликнинг тараққий этиши
муҳим роль ўйнаган.
Хоразм археология-этнография экспедицияси (ХАЭЭ) аъзолари Аѐз қалъа,
Бозорқалъа, Жонбосқалъа, Тупроққалъа, Қўйқирилган қалъа, Қўрғошинқалъа,
Қизилқалъа, Кўзалиқир, Тешикқалъа каби ноѐб археологик ѐдгорликларни илмий тадқиқ
этганлар. Қазишлар натижасида турли даврларга мансуб бўлган Хоразм воҳасининг жуда
кўп тарихий ѐдгорликлари: қалъалар, истеҳкомлар, каналлар, қадимги маданиятни
40
ўрганишга ѐрдам берувчи ѐзувлар, суратлар, уй-рўзғор анжомлари, муҳрлар, кумуш, мис
ҳайкалчалар топилди. ХАЭЭ тадқиқотлари давомида очилган археологик ѐдгорликлардаги
санъат намуналари адабиѐтларда келтирилган. Бунда сопол ва ганчдан ишланган майда
ҳайкалтарошлик намуналари Жонбосқалъа, Бозорқалъа, Тешиккалъа, Қўйқирилганқалъа,
Қалъалиқир ѐдгорликларидан, монументал ҳайкаллар ва деворий ранг тасвир намуналари
Қўйқирилганқалъа, Қалъалиқир, Элхарас ѐдгорликларидан топилган.
Айниқса, Тупроққалъа ѐдгорлигини қазиш жараѐнида 8 та сарой зали аниқланган.
Заллар бўртма нақшлар ва рельефли ҳайкаллар билан безатилган. Тупроққалъанинг
шимоли-ғарбий бурчагида жойлашган шоҳ саройи деворидаги III асрга доир расм ва
ҳайкаллар алоҳида аҳамиятга эга. Деворга ишланган расмлар ранг-баранглииг ва услуби
билан киши диққатини ўзига жалб қилади. Расмлар сарой деворига қалин ганч сувоқ
устига минерал бўѐқлардан ишланган, унга ўсимлик елимларидан ҳам қўшилган.
Тасвирларни туширишда оқ, қора, кўк, зангори, пушти, қизил, жигарранг, сариқ, оч ва тўқ
яшил ранглар қўлланилган. Айрим жойларида қалин қора бўѐқ, қизил ва сариқ ранглар
кўпроқ ишлатилган. Шаҳарнинг жануби-шарқий девори қазиб очилганида яланғоч
ҳолдаги аѐл тасвирланган катта ганч ҳайкалча топилган [Топрак-кала: 58].
Тупроққалъадаги хоналарнинг кўпчилиги нақшинкор қилиб безатилган. Қазиб
олинган бинолар ичида иккинчи қаватдаги бешинчи хона, айниқса, безакдорлиги билан
ажралиб туради. Хона тўртта устунли, ясси томли улкан зал бўлган. Залда эса тантанали
маросимлар ўтказилган. Залнинг деворида қора ва сариқ тусдаги ҳошияларнинг бир-бири
билан кесишишидан хосил бўлган безакли расмлар ишлатилган, бу ҳошияларга турли
гуллар, созанда ва хонандаларнинг расмлари солинган. Шулар қаторида учбурчак
шаклидаги катта арфа чалаѐтган аѐлнинг сарғиш тусдаги ниҳоятда нафис ишланган расми
бутунлигича сақланиб қолган. Мусиқачи аѐл қўлига билагузук таққан, юзлари юмалоқ,
сочлари жингалак, ўзи чалган куйнинг сеҳрига мафтунлик аломатлари сезиларли қиѐфада
тасвирланган. Худди шу хонадан топилган бошқа бир расмда ажиб бир маҳорат билан
чизилган, бўта кўзлари билан тик боқиб турувчи, қошлари пайваста аѐл юзининг юқори
қисмини тасвир этувчи фрагмент парча киши хаѐлини ўша давр бадиият оламига олиб
киради. Фрагментларнинг иккинчисида бўйнини мағрур ҳолда буриб турган аѐл бошининг
ѐн томонидан бир қисми тасвирланган бўлиб, унда аѐлнинг ѐқаси кашта билан безатилган,
қора сочи қизил рўмолча билан турмаклаб танғиб қўйилган. Арфа чалаѐтган аѐл хонаси
остидан икки торли чолғу асбобининг пардасини ушлаб турган одамнинг қўли
тасвирланган нақш намунаси топилган [Топрак-кала: 185].
Турли хоналардан йўлбарснинг учта тасвири (боши, дум томони ва иккита
панжаси), отнинг тўртта тасвири, қирғовул қушнинг қизил фонда кўкимтир-бинафша
тусдаги тасвири, шунингдек одамнинг ѐн томонидан кўринишини, бошининг юз томондан
кўринишини, кўзини, болдирини тасвирловчи фрагментлар қазиб олинган. Саройнинг
марказидаги хоналарнинг бирида деворга ишланган битта композицияга бирлаштирилган
оқ кийимли, тик турган аѐлнинг ва қора чакмон кийган эркак кишининг тасвири яхши
сақланганлиги билан ажралиб туради. Тупроққалъадан ярим яланғоч ҳолда рақсга
тушаѐтган аѐллар сиймосининг тасвири туширилган суратларнинг топилиши антик давр
Хоразм санъатини нақадар ривожланганлигини кўрсатади.
Тупроққалъадан III асрга оид масхарабоз ниқоби, қум соат шаклидаги қўш ноғора,
дўмбирага ўхшаш икки торли чолғу асбоби нақш фрагменти, рақсга тушувчилар зали ва
41
бошқа нақшлар билан безатилган зал ва хоналарнинг топилиши бу даврда Хоразмда
санъат анча тараққий этганлигидан далолат беради.
Айниқса, рақсга тушувчилар залидаги оммавий paқсra тушиш пайти тасвирланган
нақш фрагменти она маъбуда Минанинг ҳаѐти, кураши ва ўлимига бағишланган. Мина
Хоразмда она уруғи анъаналари асосида ҳукмрон бўлган, кейинги даврда эса унинг
сиймоси маъбуда қиѐфасига кўчган.
Майда ҳайкалтарошликда асосан худолар, аѐл образлари, шунингдек эркак, турли
ҳайвонлар, афсонавий мавжудотлар тасвирлари кўп учрайди [Воробьева: 185]. Деворий
тавсирларда турли сюжетли кўринишлар, остадонларда одам тасвирлари кенг тарқалган.
Тасвирларни ишлашда пластика, рангтасвир ва бўртма усуллардан фойдаланилган.
Кейинги йилларда олиб борилган тадқиқотлар жараѐнида аниқланган санъат
намуналари – Беруний туманидаги Оқчахон қалъа, Ҳазорасп туманидаги Хумбузтепа ва
Тошқалъа ѐдгорликларидан топилган. Оқчахон қалъани ўрганишда ЎзР ФА ҚҚБ
Ижтимоий-гуманитар фанлар институти (Тарих, археология ва этнология инстиути)
олимлари В.Ягодин, ҳозирда Ғ.Хўжаниѐзов раҳбарлигида Австралиянинг Сидней
университети олимлари А.Бетсс раҳбарлигида 25 йилдан зиѐд вақт давомида тадқиқотлар
олиб бормоқдалар. Бу тадқиқотлар натижасида Оқчахон қалъа Хоразмнинг қадимий
пойтахти эканлиги ҳақидаги мулоҳазалар ўртага ташланди. Йирик ҳажмли деворий
суратларнинг топилиши ҳам бу фикрни асослайди.
Хумбузтепа – Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида жойлашган бўлиб, бир
томонини Амударѐ сувлари ювиб кетган. Ёдгорлик 1970 йилларда М.Мамбетуллаев
томонидан аниқланган. 1990 йилларда Ю.Манилов, С.Болелов, Ш.Матрасуловлар
тадқиқотлар олиб боришган. 2010 йилдан бошлаб мунтазам равишда Хоразм Маъмун
академияси олимлари С.Р.Баратов илмий раҳбарлигида археологик тадқиқотлар олиб
бормоқдалар. Изланишлар натижасида мил.авв. VIII асрдан – милодий V асргача бўлган
даврда бу ерда йирик кулолчилик мажмуаси бўлганлиги аниқланган. Мазкур ѐдгорлик
кулолчилик тарихини ўрганишда алоҳида аҳамиятга эга, чунки турли кулолчилик
маҳсулотлари узоқ йиллик шакл ва техникадаги ўзгаришларни таҳлил қилиш имконини
беради. Хумбузтепадан сопол сиртига чизилган, ангоб билан ишланган тасвирлар,
худолар, аѐл тасвирли ва турли ҳайвонлар тасвирланган терракоталар топилган.
Шунингдек, Кат қалъа (Шовот тумани) ѐдгорлигидан ҳам илк ўрта асрларга оид Анахита
тасвирланган ҳайкалча топилган. Тошқалъадаги дастлабки изланишлар натижасида
С.Р.Баратов ганчдан ишланган безак намуналарини аниқлаган.
Хоразмда шаҳарсозликнинг шаклланиши ва ривожланишида муҳим омиллардан
бири – ҳунармандчилик бўлиб, унинг тараққий этиши натижасида тасвирий санъат,
жумладан рангтасвир ва ҳайкалтарошлик ривожланган. Археологик тадқиқотлар даврида
кўплаб тасвирий санъат намуналарининг топилиши Хоразмда шаҳарсозлик маданияти
юксак тараққий этганидан далолат беради.
Адабиѐтлар:
1. Воробьева М.Г. Хорезмские терракоты // Культура и искусство древного Хорезма. –
М.: Наука, 1981. – С. 184-194.
2. Пугаченкова Г. А., Ремпель Л. И. История искусств Узбекистана с древнейших
времен до середины девятнадцатого века. – М.: Искусство, 1965. – 688 с.
42
3. Топрак-кала. Дврорец // ТХАЭЭ. XIV. – М.: Наука, 1984. 307 с.
4. Хакимов А.А. Хорезм в истории государвенности Узбекистана / Особенности
развития культуры Хорезма с древности до VIII века. – Т., 2013. – С. 272-284.
5. Ягодин В., Бетсс А. Хоразм номаълум ҳукмдорларининг суратлари // Фан ва турмуш.
– Т., 2008. 3-4-5. – 110-117.
6. Хоразм Маъмун академияси архиви. Йиллик ҳисоботлар. 2014.
Do'stlaringiz bilan baham: |