Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Рум султони Алоуддин Қайқубод томонидан хоразмликларга иқто сифатида



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

Рум султони Алоуддин Қайқубод томонидан хоразмликларга иқто сифатида 
берилган мулклар 
 
Рум султони Алоуддин Кайкубоднинг хоразмликларга иқто сифатида берилган 
ҳудудларнинг географик жойлашувига эътибор қаратсак, бу ерда ҳам ақлли тадбир 
қўлланганига гувоҳ бўламиз. Яъни, эндиликда Хоразмшоҳлар давлати қулаганидан сўнг 
унинг ўрнида пайдо бўлган мўғуллар ва айюбийлар билан чегара ҳудудларга хоразмлик 
ҳарбий қисмларнинг жойлаштирилиши давлатнинг ички ҳудудларини мўғул ва 
айюбийларнинг кутилмаган ҳужум ва босқинчиликларидан сақлашига хизмат қилар эди. 
Жуда катта ҳудудларнинг хоразмликларга тортиқ қилиниши уларнинг сони анча 
кўплигидан далолат беради. Алоуддин Кайкубод вазиятдан унимли фойдаланди ва 
хоразмликларни ўз тасарруфига олиб аскарий қуввати янада ошди
39
. Кўния Султони 
Алоуддин Кайкубод хоразмликларни юқоридаги ҳудудларга жойлаштиргач, уларнинг 
ҳарбий қуввати билан ўзининг иттифоқчиси Ал-Малик ал-Ашраф устига юриш қилиб 
Ҳилотни босиб олади. 
Рум Султонлиги ҳудудлари Айюбийлар ҳудудлари ҳисобига кенгая боради. 1233 
йил, Абул Фаражга кўра 1234 йилда
40
Айюбийлар сулоласининг катта ѐшли вакили Миср 
ҳокими ал-Малик ал-Комил қариндошлари иттифоқчилигида жануби шарқий Онадўли 
ерларига бостириб кирди. Кўния Султони Алоуддин Кайкубод Кайирҳон ва бошқа 
хоразмлик саркардалар ѐрдамида Миср кучларига зарба бериб, уларни чекинишга мажбур 
қилдилар. Бу тўғрида маълумот берган Ибн Биби хоразмликларнинг Миср-Шом 
қўшнларига қарши олиб борган ҳарбий ҳаракатларида ҳеч қандай жиддий талофот 
кўрилмаганлигини таъкидлайди
41
. Шарқий Онадўлида жойлашган Ҳарпут малиги Миср ва 
38
Ibni Bibi. Anadolu Selçuklu devleti tarih. –Ankara: ―Uzluk‖, 1941. s 173. 
39
Osman Yorulmaz. Kangli Türkleri. -Istanbul-Aralik: ―Otuken‖, 2012. s 127. 
40
Gregory Abul Faraj (Bar Hebraeus). Abul Faraj tarihi. Cilt-II. Suryanchadan Ingluzcheye cheviren Ernest Wallis 
Budge, turkcheye cheviren Omer Riza Dogrul. -Ankara: ―Türk tarıh kurumu‖, 1999. s 533. 
41
Ibni Bibi. Anadolu Selçuklu devleti tarih. –Ankara: ―Uzluk‖, 1941. s 174. 


48 
Шом кучларига ишониб уларнинг тарафига ўтган эди. Унинг илтимоси билан Миср 
ҳокими Малик Комил Ҳама, Ҳумус маликлари ва амир Шамсиддин Савабни ҳамда 5000 
кишилик суворийни Ҳарпут қалъаси муҳофазаси учун ажратди. Алоуддин Кайкубод Шом 
маликларини Ҳарпутдан чекинишга мажбур қилди ва Ҳарпут қалъасини эгаллаб ўз 
ноибини тайинлади. 1235 йилда эса Кўния Султони томонидан кейинги юришлар жануби-
шарқий Онадўлидаги Урфа, Ҳарран, Суриянинг шимолидаги Ракка шаҳарларига 
йўналтирилади. Мазкур юришларга хоразмлик ҳарбий қисмлар Алоуддин Кайкубод 
қўшинларининг марказий қисмидан жой олган
42
. Шарқий Онадўлидаги энг муҳим 
стратегик шаҳарлардан бири бўлган Диѐрбакирни эгаллашда Кайирҳон ва бошқа 
хоразмлик бейлар ҳам иштирок этади. Ўз маълумотларида Ибн Биби, хоразмлик ҳарбий 
қисмлар Диѐрбакирни эгаллаш учун қилинган юришларда Хоразмшоҳ Султон 
Жалолиддинга сотқинлик қилган Малик Ғози, Бадриддин Лулу, Мардин Малиги 
Мансурга қарши аввалдан келаѐтган адоватлари туфайли Синжар (Ироқ давлати 
ҳудудида)га қадар бўлган ҳудудларда ҳарбий ҳаракатлар олиб борганлигини 
таъкидлайди
43
. Мазкур ҳарбий ҳаракатлар Рум султони назоратидан чиқиб кетиши, ва 
хоразмликларнинг мустақил ҳаракатидан норози бўлган султон хоразмликлар амири 
Кайирҳондан Арзинжонни тортиб олиб Сивасга жойлаштиради
44
. Эрзинжон волийлигини 
эса ўз ўғли Ғиѐсиддинга топширади. Яна бир ўғли Қилич Арслонни тахт вориси сифатида 
эълон қилиб Қайсарига қайтади
45

1237 йилда Кўния Султони Алоуддин Кайкубоднинг заҳарланиб ўлдирилиши 
Сурияга режалаштирилаѐтган навбатдаги ҳарбий ҳаракатларнинг қолдирилишига сабаб 
бўлади. 
Умуман олганда, Хоразмшоҳ Султон Жалолиддин ўлимидан 1237 йил - Алоуддин 
Кайкубоднинг ўлдирилишигача ўтган 6 йил хоразмликларнинг Онадўлидаги Эрзинжон, 
Арзирум, Нигде, Малатия ва бошқа шарқий чегараларга жойлашганлиги билан 
ҳарактерланади. Уларнинг таркибида бўлган турли хил туркий қавмлар ўзларининг 
қадимий номлари ўрнига «хоразмлик» деган номни қабул қилиб олган эдилар. Сиѐсий 
жиҳатдан хоразмликлар Салжуқийлар ҳокимияти билан келишган ҳолда иш юритиши 
Салжуқийларнинг ҳокимиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди ва унинг рақиблари 
бўлган Миср, Сурия айюбий ҳокимлари устидан тўлиқ устунлик ҳуқуқини берди.
Қисқача хулоса қилганда, Султон Жалолиддин ўлимидан сўнг Дерсим (Тунжели) 
ва унинг атрофидаги қолган қабила ва уруғлар ўзларини Султон Жалолиддин билан бирга 
келганлиги таъкидлаб келмоқдалар
46
. Туркий халқлар тарихи билимдони Закий Валидий 
Тўғон ўзининг ―Умумий турк тарихига кириш‖ номли фундаментал асарида биргина 
хоразмликлардан муғуллар сиқуви остида 100 000дан ортиқ оиланинг Яқин Шарқ ва 
Онадўли ҳудудларига кўчганликлари таъкидланади
47
. Бошқа манбаларда Рум 
султонлигидаги сиѐсий ўзгаришлар жараѐнида ўз иқтоларини тарк этиб, Сурия ва Ироқ 
42
Osman Yorulmaz. Kangli Türkleri. -Istanbul-Aralik: ―Otuken‖, 2012. s 128. 
43
Ibni Bibi. Anadolu Selçuklu devleti tarih. –Ankara: ―Uzluk‖, 1941. s 182. 
44
Osman Yorulmaz. Kangli Türkleri. -Istanbul-Aralik: ―Otuken‖, 2012. s 128. 
45
Ўша жойда. 
46
Dr. Arslan Tekin. Türk'ün Tarihi. –Istanbul: s 423. 
47
Ahmet Zeki Velidi Togan. Umumi Turk Tarihine girish. -Istanbul: ―Aksiseda‖, 1981. s 150. 


49 
ҳудудларига кўчиб кетган хоразмликлар оилалари билан биргаликда 70 000 кишини 
ташкил этиши таъкидланади
48

1237 йилда Рум султони Алоуддин Кайкубод заҳарланиб ўлдирилади. Бу пайтда 
унинг уч ўғлидан бири Қилич Арслон валиаҳд қилиб белгиланган эди. Бироқ амалдорлар 
Саадиддин Кўпак, Шамсиддин Алтунаба ва бошқалар томонидан уюштирилган фитна 
билан бошқа ўғли Ғиѐсиддин Кайҳусрав II тахтга ўтқазилди. Румлик бошқа саркарда ва 
бейлар қатори Кайирхон ва у ердаги бошқа Хоразм бейлари ҳам тахтга ўтириш 
маросимида иштирок этадилар. Саройдаги ҳокимиятининг янада мустаҳкамланишида 
хоразмлик Кайирхонни ўзига рақиб сифатида кўрган Садиддин Кўпак унга қарши фитна 
уюштиради. Ушбу фитна тўғрисида Ибн Биби ―хоразмлик аскарларнинг сардори бўлган 
Кайирхон тўғрисида янги Султонга ѐлғон хабарларни етказди. Гуѐ Кайирхон янги 
Султондан юз ўгириб, бошқа диѐрларга кетмоқни режалаштирди, агар, бошқа бир 
мамлакат билан урушса Рум ўлкаси ҳарбий ҳолати аҳволини яхши билиши ва Султоннинг 
душманларини Рум ўлкасига ҳужум қилишга даъват этиши‖ тўғрисида бўхтон тўқиб, 
Султон Ғиѐсиддин Кайҳусров II га етказади. Тажрибасиз Султон Ғиѐсиддин ақлсизлик 
билан Кайирхонни чақиртириб Зементо қалъасида ҳибсда сақлашни буюради. Хоразм 
аскарлари сардори бўлган Кайирхон Зементо қалъаси қамоқхонасида ҳасталаниб вафот 
этгач
49
, бундан хабар топган бошқа Хоразм бейлари Ғиѐсиддиндан юз ўгириб, Сурия 
томонга йўл оладилар. Улар босиб ўтган вилоят ва ҳудудларни талон-тарож қилиб 
борадилар. Рум султони Ғиѐсиддин Камолиддин Камярни хоразмликларни ортга 
қайтариш бўйича маъмур қилиб белгилайди. Камолиддин Камяр ҳарбий қисм билан 
ҳаракатга келиб, хоразмликларни таъқиб қилиб Малатяга етиб боради. Султоннинг 
Малатиядаги ҳарбий қисмлари қўмондони бўлган Эртокуш Ҳарпутга етиб борганида 
Хоразмликлар Арабгир йўли орқали Фрот дарѐси ирмоғидан кечиб ўтаѐтган эдилар. 
Эртокуш субаши
50
Сайфуддин Байрам билан Ҳарпутда кўчиб кетаѐтган 
хоразмликларни йўлини тўсдилар. Хоразмликлар Султон аскарларига бир элчи орқали 
қуйидаги фикрни билдиради: ―Биз, дарбадар ҳаѐтдан марҳум султон (Алоуддин Кайкубод) 
соясида роҳат ва фароғатга эришган эдик. У вафот этгач сардоримиз Кайирхонни ҳибсга 
олдингиз. Биз ҳам жонимизни қутқариш учун бу хонадон хизматини тарк этдик, бошқа 
ердан ризқимизни теришга мажбурмиз. Йўлимизни очиб берсангиз
51
‖. 
Элчилик натижа бермагач, рум аскарлари ҳужумга ўтади ва Кўния султони одами 
бўлган Шамсиддин Байрам ўлдирилиб Эртокуш асирга олинади. Хоразмликлар ҳеч 
қандай талофатсиз Сурия ҳудудларига Ҳарран, Урфа, Ракка, Суруч ва бошқа мавзеларга 
тарқаладилар. Онадўлини ташлаб чиққан хоразмликлардан Сурия, Диѐрбакир, Рабия, 
Миср, ал-Жазира ҳукмдорлари ташвишга тушиб қолган эди. Садиддин Кўпак фитналари 
ошкор бўлгач Султон Ғиѐсиддин Маждиддин Тержуманни такрор хоразмликларга элчи 
сифатида жўнатиб, Онадўлига қайта таклиф қилади. Айни пайтда хоразмликлар ал-
Жазира ал-Солих хизматига киришган эдилар
52
, Элчилик натижасида қайтадан Хоразм 
амирлари Ғиѐсиддин номини хутбага қўшиб ўқишга кўндирилади. 
48
Veli Saltik. Turkmen isyanlari. –Ankara: 2009. s 76. 
49
Ibni Bibi. Anadolu Selçuklu devleti tarih. –Ankara: ―Uzluk‖, 1941. s 190. 
50
Субаши-туркий ҳалқларда қўмондан, аскарий қисмлар бошлиғи. 
51
Ibni Bibi. Anadolu Selçuklu devleti tarih. –Ankara: ―Uzluk‖, 1941. s 191. 
52
Бунятов З.М. Государство Хорезмшахов–Ануштегинидов. 1097-1231 гг. –Баку: 1999. с 115. 


50 
Кейинчалик хоразмликларга уюштирган фитнаси учун Садиддин Кўпак ўлдирилиб, 
жасади бўлакланиб баланд жойга осиб қўйилади. 
Кўп ўтмай орадаги келишув бузилиб хоразмликлар ва Кўния Султонлиги душман 
кайфиятига ўтиб қоладилар. Мазкур воқеалардан сўнг Онадўлини ташлаб келган бир 
гуруҳ хоразмликларнинг фаоллиги Яқин Шарқ ва Миср ҳудудларида кузатилади. 
Уларнинг жанговор ҳаракатлари Айюбийлар, Қуддус қироллиги, Салибчилар, Мисрдаги 
сиѐсий жараѐнларга жиддий таъсир кўрсатади. 1237-1246 йиллар Яқин шарқ тарихининг 
ҳар бир сахифасида хоразмликлар деб номланган ҳарбий қисмлар тўғрисида 
маълумотларни учратиш мумкин. 1246 йилдан сўнг Ҳимс атрофида оғир мағлубиятга 
учраган хоразмликларнинг бир қисми Шарқий Онадўлига қайтиб келди
53
. Жануби-шарқий 
Онадўлида Адана, Усмония ва уларнинг атрофларидага Ҳорзум қишлоқлари аждодлари 
айнан манашу - 1237 йилдан сўнг Ироқ ва Сурия ҳудудларига кўчиб кетиб, 1246 йилдан 
сўнг қайтиб келган хоразмликларнинг авлодлари бўлса керак. Чунки 1237 йилда Марказий 
Онадўлида кўчмасдан қолган хоразмликлар 1240 йилларда Кичик Осиѐнинг ғарбидаги 
Византия империяси чегаралари бўйлаб жойлаштирилади.

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish