Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича


Дарс тузилмаси ва дарснинг ташкил қилинишини таҳлил



Download 3,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/96
Sana24.02.2022
Hajmi3,59 Mb.
#239936
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   96
Bog'liq
4.2-Fizika

3. Дарс тузилмаси ва дарснинг ташкил қилинишини таҳлил 
қилишда: дарс тузилмасининг дарс мақсадларига мослиги; дарс тўғри ва 
структурасининг пухта ўйланганлиги; дарс босқичларининг мантиқий кетма-
кетлиги ва бир-бири билан боғлиқлиги; ўқитиш шаклларининг тўғри 
танланганлиги; дарс режасининг мавжудлиги ва унинг ўқитувчи томонидан 
бажарилишини ташкил қилиши; дарс жиҳозлари.
Дарслар қуйидаги босқичларда ташкил этилиши мумкин
1. Дарснинг мавзусини таърифлаш. 
2. Дарснинг мақсадини тушунтириш. 
3.Ўтган дарсда уйга берилган вазифаларни текшириш. 
4. Янги материални баён қилиш ва ўқувчиларнинг мустақил ишлашини 
таъминлаш. 
5. Ўтилган ўқув материалларини такрорлаш ва уни машқ ёки амалий 
ишлар билан мустаҳкамлаш. 
6. Ўрганилган материалларни суҳбат тарзида такрорлаш. 
7. Ўқувчилар билимини текшириш ва баҳолаш (дарс давомида 
такрорлаш ёки уй вазифасини текшириш пайтида ҳам амалга ошириш 
мумкин). 
8. Дарсни якунлаш. 
9. Уйга вазифани бериш ва уни тушунтириш. 
10.3. Дарсни баҳолаш мезонлари 
Дарс мазмунини таҳлил қилишда: 

дарс мазмунининг Давлат таълим стандарти талабларига мослиги; 

материалларнинг тўлиқлиги ва тушунарлиги; 

баён қилинаётган материалнинг илмий даражаси; 

дарснинг тарбиявий йўналиши, тарбиявий таъсир даражаси; 

дарснинг ҳаёт, меҳнаттарбияси ва касбгайўналтириш билан боғланиши; 

ўқувчилар 
томонидан 
янги 
билимларни 
қабул 
қилишдаги 
қийинчиликларни бартараф этиш; 


102 

янги материалнинг асосий ғоясини ажратиш. Янги тушунчаларни 
шакллантириш. 
Таянч 
билимларнинг 
муҳимлигини 
кўрсатиш. 
Ўқувчиларнинг мустақил ишларини таҳлил қилишда: 
— машқ ва топшириқларнинг хусусиятлари, мустақил ишларнинг турлари, 
мураккаблик даражаси. ўқувчилар тайёргарлик даражасининг ҳисобга 
олинганлиги; 
— ўқитувчи томонидан тушунтириш ишларининг олиб борилиши, 
ўқитувчинииг ёрдами. Янги материалнинг ўзлаштирилганлик 
даражаси; 
— янги мавзуни олдинги мавзулар билан боғланганлиги. Такрорлаш 
(ташкил қилиш шакллари. усуллари, ҳажми). 
Дарс ўтиш методикасини таҳлил қилишда: 
— ўқитишнинг метод, восита ва усулларини танлашда ўқув материалининг 
мазмуни, дарс мақсадлари, синфнинг имкониятларига мос танланганлиги ва 
асосланганлиги; 
— ўқитувчи томонидан дарснинг ҳар бир босқичида метод, усулларни 
тўғри қўллаганлиги, ишлатилаётган метод ва усулларнинг хилма-хиллиги; 
— кўргазмали қуроллар, тарқатма материаллар, техника воситаларидан 
самарали фойдаланганлиги; 
— ўқитувчининг методик қуролланганлиги ва педагогик маҳоратини 
баҳолаш. 
Ўқувчилариинг дарсдаги интизоми ва иш фаолиятини таҳлил қилишда: 
— синфга умумий баҳо бериш. Синф ўқувчиларининг диққати ва 
фаоллиги. Фанга бўлган қизиқиши, уларнинг дарс босқичларидаги лаёқати; 
— ўқувчилариинг мустақил ўқув фаолиятини ташкил қилиш. Ўқув 
фаолияти шаклларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ва мақсадга 
мувофиқлигини баҳолаш; 
— умумтаълим ва махсус кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш. 
Ягона талабларнинг бажарилиши; 
— иқтидорли ва бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан якка тартибда 
ишлаш. Умумий ва якка ишлаш фаолиятини биргаликда олиб бориш; 
— синфнинг интизоми ва интизомни сақлаш усуллари. 
Ўқитувчинииг ўқувчилар билан мулоқотини таҳлил қилишда: 
педагогик этикаси, нутқи, ахлоқий ва психологик иқлимнинг ташкил 
этилиши. 
Ўқувчилар билимини баҳолаш: ўқувчиларга берилган билим, кўникма 
ва малаканинг сифати; мустаҳкам ва чуқур билим берилиши ва 
материалларнинг асосий томонларини кўрсата олиши, амалий кўникмаларни 
эгаллаганлик даражаси; текшириш турлари. Баҳоларнинг жамланганлиги. 


103 
Уй вазифасини таҳлил қилишда: уй вазифасини беришдан мақсад ва 
ҳажми; синфда бажарилган иш билан уйга берилган вазифанинг ҳажми; уйга 
берилган вазифанинг хусусияти (ижодий, такрорлаш, мустаҳкамлаш, 
ривожлантириш); уй вазифасини беришда ўқитувчининг изоҳи. 

Download 3,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish