1-ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ.
Мавзу: Актинометр ёрдамида тўғри қуёш радиациясини ўлчаш
Ишни бажаришдан мақсад: Термоэлектрик
актинометрнинг тузилиши, ишлаши билан
танишиш ва бу қурилма ёрдамида тўғри қуёш радиациясини ўлчаш.
Керакли асбоб ва материаллар: Савинова-Янишевский актинометри, ГСА-1 гальванометри,
улаш симлари.
Иш тўғрисида назарий маълумотлар
Инсоният охир-оқибатда энергиянинг асосий манбаии Қуёшга мурожат этиш керак, деган
фикрни олимлар олдиндан айтиб келишган. Йил давомида Ер Қуёшдан тахминан 6·10
17
Квт·соат
нурланиш
энергиясини олади, бу инсоният хозирги вақтда сарфлаётган энергиядан 20 минг
мартадан кўпроқдир. Унинг 0,001 қисмидан камроғини ўсимликлар ва одамлар ишлатадилар.
Энергиянинг нурланиш манбаии сифатида Қуёш турли туман электромагнит тўлқинларни
чиқаради. Қуёш нурларининг катта қисми спектрнинг инфрақизил соҳасига, деярли ярмини кўзга
кўринадиган спектрнинг
7
10
4
м-
7
10
7
гача тўлқин узунликлар соҳасига тўғри келади. Бу
Энергия ер юзасига ёруғлик кўринишида етиб келади. Атмосферада рўй берадиган ҳамма
ҳодисалар Қуёш радиацияси таъсирида содир бўлади. Ёруғлик ва иссиқлик
хусусиятига эга
бўлган Қуёш нурлари Қуёш радиацияси деб аталади. Атмосферанинг юқори чегараларига кириб
келаётган Қуёш энергияси бир қанча омилларга боғлиқ бўлиб ҳолда, улар таъсирида соляр
(қуёш) иқлими шаклланади. Бу миқдор Қуёш доимийси деб аталади. Ернинг Қуёшгача бўлган
ўртача жойлашишида Қуёш доимийсининг қиймати 1 январ 1981йилдан 1,367
0,007квт/м
2
деб
қабул қилинган. Айни вақтда кириб келаётган Қуёш радиакцияси оқими Қуёш
доимийси
қийматига, Қуёшгача бўлган масофага, Қуёшнинг оғишига, жойнинг
географик кенглигига ва
вақтга боғлиқ бўлади. Ер сирти атмосфера ва умуман ер сайёраси радиацион режимининг
шакилантирувчи омили бўлади. Булар Қуёш доимийсининг қиймати, Қуёшнинг оғиши, кун
соатлари, атмосфера таркиби ундаги аэрозоллар ва сув буғларининг миқдори ва тури, ер сирти
алъбедаси, ер сиртининг тури ҳолати билан аниқланади. Санаб ўтилган
омиллар ер сирти ва
атмосфера радиацион баланси ҳамда уни ташкил этувчилар (тўғри,
сочилган ва йиғинди
радиация, эффектив нурланиш)нинг кунлик ва йилик ўзгаришларига сабаб бўлади.
Актинометрия-метрологиянинг бир қисми бўлиб, нурланиш энергиясининг (радиация)
оқимини ўлчаш билан шуғулланади. Қуёш радиациясининг ер сиртига тушувчи параллел
нурлари тўғри Қуёш радиацияси дейилади. Қуёш радиациясининг ер
сиртига тушишини
характерлайдиган катталик унинг интинсивлигидир (
). У иссиқлик миқдори билан
баҳоланади. Қуёш нурларига перпендикуляр жойлашган 1см
2
қора жисм сиртига 1 минут вақт
ичида тушувчи қуёш нурларини ютиб иссиқлик миқдорига айлантириш
интенсивлик билан
ифодаланади. Атмосфера чегарасидаги қуёш радиациясининг интенсивлиги қуёш доимийси
дейилади (S ):
S
=1367
0,007
.
2
Do'stlaringiz bilan baham: