Ўзбекистон Республикаси олий


Альбедони тажрибада ўрганиш



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/88
Sana21.02.2022
Hajmi1,98 Mb.
#23023
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88
Bog'liq
geliofizika

Альбедони тажрибада ўрганиш. 
Агар бирор сиртга тушаётган қуёш радиациясини актинометрик асбобларнинг 
кўрсатишига асосланиб ҳисобласакда, сўнгра тўғридан –тўғри унинг бирор таъсирини текшира 
берсак, натижа тўғри бўлмайди. Чунки, асбоблар ёрдамида ўлчанган радиация катталиги бу 
асбоблардаги ютилган энергиянигина характерлайди. Реал шароитда эса бирор жисмга тушган 
қуёшнинг нур энергиясининг бир қисми қайтади ва ютилади, қолган қисми эса ўтиб кетади. 
Ер сиртига етиб келган йиғинди радиация тўлик ютилмайди, балки унинг маълум қисми 
Ер сиртидан қайтади. Шунинг учун бирор сиртга тушувчи қуёш энергиясини ҳисоблашда ўша 
сиртнинг қайтарувчанлик қобилиятини албатта эътиборга олиш керак. 
Бирор сиртдан қайтган радиациянинг шу сиртга тушувчи радиацияга нисбати шу 
сиртнинг альбедоси (А) деб юритилади ва бу нисбат процентларда ифода қилинади. Ер сиртининг 
исталган жойидаги альбедоси шу жойнинг текис- текис эмаслигига, ўсимликлар билан қопланиш 
даражасига ва бошқа хоссаларга боғлиқ. Тупроқ ҳўл ёки қуруқ бўлишига қараб альбедо ҳам 
турлича бўлади. Ер сатҳининг турли кўринишлари учун альбедоларнинг қийматига оид 
катталиклар қуйида келтирилган. 
Альбедо % 1. Қор (янги ёғган) 84 –96
2. Қор (узоқ муддат ётган) 
46-90 
3. қуруқ қора тупроқ
14 
4. ҳайдалган нам ер 
14 
5. Яшил ўт
26 
6. Қуриган ўт
19 
Шуни айтиш керакки, альбедонинг катталиги Қуёшнинг баландлигига ҳам боғлиқ бўлади. 
Қуш баландлиги камайиши билан тупроқ, сув сиртининг альбедоси ошиб кетади. 
Масалан, тўғри қуёш радиацияси учун қуёш баландлиги катта бўлганда денгиз сувининг 
текис сирти учун альбедо 4 % га яқин, қуёш баландлиги 40
0
га тенг бўлганда эса альбедо 65% га 
етади. Сочилган радиация учун сув сиртининг альбедоси 5-10 % чамасидагина ўзгаради. 
Шундай қилиб, Ер сиртига тушаётган йиғинди қуёш радиацияси (Ssin h

+D) нинг А(S sin 
h

+D) қисми қайтади, S sin h

+D) (1- А) қисми эса ютилиб, тупроқнинг устки қисмларини 
қиздиришга (иситишга) сарф бўлади. Бу радиацияни ютилган радиация деб юритилади. Қизиган 


Ер ва атмосфера ўз навбатида инфрақизил нурларни чиқаради. Фазога бу радиациянинг узатилиши 
туфайли Ер шари сирти ва атмосфера совийди. Ер шари сирти қуёш радиациясини ютиб исийди; 
ўзининг нурланиши туфайли совийди.
Шу қарама –қарши процессларнинг бўлиши сабабли Ер сиртининг ва атмосферанинг ўртача 
температураси қарийб ўзгармайди.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish