Горизонтал сиртга бир вақтда тушувчи тўғри қуёш радиацияси ва сочилган қуёш
радиацияси биргаликда
йиғинди қуёш радиациясини ҳосил қилади.
Энди қуёш радиациясининг спектрал таркибини ўрганайлик. Қуёш радиациясининг асосий
қисмини тўлқин узунлиги 0,29 мк дан 4 мк гача бўлган нурлар ташкил қилади. Қуёшнинг нур
энергиясининг деярли 99 фойизи юқорида кўрсатилган чегаралардаги тўлкин узунликли
нурларга
тўғри келади.
Қуёш спектрини одатда қуйидаги уч қисмга ажратиб ўрганилади:
1. Инфрақизил нурлар (тўлқин узунлиги 4 мк ( 0,76 мк)
2. Кўринадиган нурлар (0,4 мк ( 0,76 мк).
3. Ультрабинафша нурлар (0,29 мк ( 0,4 мк).
Қуёш нурланишининг таркибида учрайдиган радиотўлқинларнинг
энергияси жуда кам
бўлганлиги учун уларни фақат махсус радио қабул қилиш қурилмалари ёрдамида сезиш мумкин.
Умуман айтганда атмосфера ва булутлар биргаликда қуёшдан Ерга тушадиган нур
энергиясининг тахминан 15 фойизини ютади.
Атмосферада қуёш радиациясининг ютилишида атмосфера таркибидаги кислород(O
2
),
озон(O
3
), карбонат ангидрид(СО
2
), сув буғи (Н
2
О) ва бошқа турли чанг зарралари асосий роль
ўйнайди. Атмосфера таркибидаги газлар турли тўлкин узунликдаги
нурларни танлаб ютиш
қобилиятига эга бўлганлиги туфайли уларнинг ҳар бири қуёш радиациясининг айрим
қисмларинигина заифлантиради. Масалан, кислород молекулалари спектрининг қисқа тўлқин
узунликли қисмини яхши ютади. СО
2
молекулалари эса бунинг аксича, инфрақизил
нурларни
ютиб, ультрабинафша ва кўринадиган нурларни ўтказади. Шунингдек, озон молекулалари
ультрабинафша
нурларни, сув буғи эса кўринадиган ва инфрақизил нурларни яхши ютади. Қуёш
спектрида энергиянинг тўлқин узунликлар бўйича тақсимланиш графиги 1-расмда кўрсатилган:
1–расмдан Қуёш спектридаги энергия тақсимоти атмосфера ташқарисида ва Ер сатҳида бир
хил бўлмаслиги кўриниб турибди. Бунинг сабаби, юқорида кўрсатганимиздек, қуёш нурларининг
атмосферани ташкил этувчилар томонидан бир хил ютилмаслигидадир.
1–қуёшнинг нур энергиясининг атмосферадан утгунга қадар тўлқин узунликлар бўйича
тақсимланиши, 2- қуёшнинг нур энергиясининг атмосферадан ўтгандан кейинги тўлқин
узунликлар бўйича тақсимланиши.
Тўлқин узунлиги 0,29 мк дан қисқа бўлган тўлқин узунликдаги қуёш нурларини
атмосферанинг юқори қатламларидаги озон ютгани учун Ерга етиб келмайди.
Атмосферанинг
Ерни ортикча исиб ва совиб кетишдан сақлаши ҳаммамизга маълум. Бундай “парник эффекти”ни
яратишда атмосферанинг таркибидаги карбонат ангидриднинг роли катта. Бу газ тўлқин узунлиги
1,46 мк гача нурларни яхши ўтказиб, тўлқин узунлиги катта бўлган нурларни эса ўтказмайди.
Бошқача
айтганда, қуёш радиациясининг тегишли қисмини Ерга яхши ўтказиб, Ернинг исиши
туфайли чиқарадиган узун тўлқинларни атмосферадан ташқарига ўтказмайди.
Умумлаштириб айтганда, атмосфера кундуз куни қуёш радиациясини Ерга томон бир оз
заифлантирган ҳолда ўтказиб, Ерни иситади. Кечаси эса Ернинг ортиқча совиб кетишига йўл
қўймайди. Чунки кечаси Ер чиқарган инфрақизил нурларни атмосфера ютади ва яна Ерга томон
йўналган инфрақизил нурларни ҳосил қилади. Қуёшнинг горизонтдан
баландлиги ошиши билан
қуёш радиациясининг спектрал таркиби ҳам ўзгара боради. Буни қуйидаги мисолда кўрсатиб
ўтамиз.
1. Қуёш зенитда бўлганида қуёшнинг нур энергиясининг 50 фойизини инфрақизил нурларга, 46
фойизини кўринадиган нурларга, 4 фойизинигина ультрабинафша нурларга тўғри келади.
2. Қуёшнинг горизонтга нисбатан баландлиги 30
0
бўлганда қуёшнинг нур энергиясининг 53
фойизи инфрақизил нурларга, 44 фойизи кўринадиган нурларга, 3 фойизи ультрабинафша нурларга
тўғри келади.
3. Қуёш баландлиги 0,5
0
га тенг бўлганда қуёшнинг нур энергиясининг 72 фойизи инфрақизил
нурларга, 28 фойизи кўринадиган нурларга тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: