Ўзбекистон Республикаси олий


Назорат топшириқлари. Блум таксономияси



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/88
Sana21.02.2022
Hajmi1,98 Mb.
#23023
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   88
Bog'liq
geliofizika

 Назорат топшириқлари. Блум таксономияси. 
1. Қуёш энергиясидан фойдаланишнинг физик асослари махсус курси нимани ўргатади. 
2. Қуёшнинг тузилиши тўғрисида маълумот беринг. 
3. Қуёш энергияси ҳисобига ишловчи қурилмаларни айтиб беринг. 
4. Қуёш энергиясидан фойдаланиш аҳамияти тўғрисида.
Асосий саволни ўзлаштириш учун мустакил ишлар: 
[1] Ғ.Умаров “Қуёш инсон хизматида” Фан нашриёти. Т. 1972 й. 
[2] Қ. Бойбўтаев “Қуёш энергиясидан халқ хўжалигида фойдаланиш”. Т. 1964 йил. 
2-асосий савол: Қуёш энергиясидан фойдаланиш тадқиқотлари тўғрисида. 
Асосий саволнинг мақсади:
Қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг 
аҳамияти эришилган ютуқлар тўғрисида тушинча бериш. 
Идентив ўқув мақсадлари: 
1.Бутун дунёда қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича олиб борилаётган илмий–тадкикот ишлари 
тўғрисида тушинчага эга. 
2.Қуёш энергияси ҳисобига хар йили инсониятни энергияга бўлган талабини маълум кисмини 
коплаш тўғрисида тушинчага эга. 
3.Қуёш энергиясидан эффектив фойдаланиш учун юзага келаётган муаммоларни билади.
2-саволнинг баёни: 
Қуёш энергиясининг озгина кисмидан техник максадлар учун фойдаланиш ҳам катта 
фойда келтиради. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда кўпгина давлатлар Қуёш энергиясидан 
техник мақсадларда фойдаланишга катта аҳамият бераётирлар. М: АҚШ да бир неча ўнлаб илмий 
текшириш институтлари гелиотехника масалалари билан шуғулланмокда. Францияда ҳам бу 
соҳада катта ишлар олиб борилмоқда: Ф. Тромбнинг раҳбарлигида дунёда энг катта “Қуёш печи” 
дан фойдаланиб Цирконий, Аммоний оксиди, Кремний, Германий, Кварц ва шуларга ўхшаш 
моддалар эритилди. Шимолий Африкада, Японияда ва Исроилда, Италияда ва бошқа 
мамлакатларда бу соҳада илмий ишлар олиб борилмоқда. 
Илмий-текшириш ишлари якунлари ва Қуёш энергия-сидан практикада фойдаланиш 
соҳасидаги янгиликларни доимий чиқарилиб туриладиган гелиотехникларнинг йиғилишларида 
муҳокама қилиб турилибди. 
1957 йилда космосга ракета учирилиши билан Қуёш энергиясидан фойдаланишнинг янги 
даври бошланди.
Собик Иттифоқда учинчи Ер сунъий йўлдоши учирилгандан бошлаб деярли ҳамма космик 
кемалар Қуёш энергиясидан ишлайдиган фотобатареялар билан жиҳозланган. Айниқса космик 
кема узок вакт учишга мўлжалланган бўлса, унинг Ер билан радио ва телеметрик алоқасини 
боғлашда қуёш энергиясидан фойдаланилади. Шундай қилиб қуёш термо ёки фотобатареяси 
космик кемаларнинг ажралмас қисми булиб колди. 
Биргина 1961 йилда Қуёш энергиясидан илмий-текширишга бағишланган учта 
конференция бўлиб ўтди. Бунга 80 давлатдан вакиллар қатнашиб, 200 дан ортиқ доклад эшитилди. 
Докладларда Қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириш туғрисида фикр алмашилди ва шу 
принципда ишлайдиган асбобларни ишлатиб кўрсатилди. 


Ер юзида кўпроқ тарқалган қуёш қурилмалари оддий Қуёш сув иситгичлари ҳисобланади. 
Масалан: Японияда 35 минг, Исроилда 20 мингдан ортик шундай қурилмалар ишлаб турибди. 
Гелиотехниклар кейинги йилларда Қуёш холодиль-никлари яратиш устида катта ишлар 
олиб бормокда. Айниқса тропик иқлимга эга бўлган минтакаларда озиқ-овқатларни сақлашда Қуёш 
холодильникларидан фойдаланиш катта ахамиятга эгадир. Ҳозирги вактда 4 ва 5 от кучига эга 
булган кичик Қуёш аппаратлари яратилган ва улардан фойдаланилмоқда. Бу хил аппаратлар Қуёш 
нурининг 90 ва ундан ортиқ процентини ютиш қобилиятига эга бўлган селектив сирт билан 
таъминланган. Баъзи аппаратларда металлаштирилган юпқа плёнкалар босим остида дам бериб 
шишириб керакли формага: параболоид, параболоцилиндрик сиртга айлантирилган. Бундай 
сиртлар Қуёш нурини 3 ва 4 баравар кучайтиради. Ўта оғир молекулалар бирикмаларидан иборат 
бўлган суюқликлар ишлатишга асосланган тез импульс билан ишлайдиган машиналарда Қуёш 
энергиясидан фойдаланиш имконияти бор.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish