ифлосланмайди.
3. Қуёшдан ташқари яна кандай ноанъанавий энергия манбаларини биласиз
улардан фойдаланиш истиқболи тўғрисида айтиб беринг
5-босқич
Якуний хулосалар чикариш.
Талаба матн билан дарсликдан мустақил ишлашни ўрганади.
Ўз фикрини равон баён қилаолади.
Ўз фикрини ва гуруҳ фикрини таҳлил қилиб бир ечимга келади.
2- МАЪРУЗА
МАВЗУ: Қуёш радиациясини спектрал таркиби ва уни ўлчовчи асбоблар.
Маърузанинг режаси
1. Қуёш радиациясини спектрал таркиби.
2. Қуёш радиациясини интенсивлиги унинг йиллик ва суткалик узгариши.
3. Қуёш радиациясини ўлчовчи асбоблар.
Таянч сўз ва иборалар:
Қуёш радиацияси, сочилган қуёш радиацияси, Қуёш радиациясини интенсивлиги,
инсоляция, қуёш доимийси, Қуёшнинг баландлиги, актинометр, пиранометр, гольвонометр,
альбедо, Қуёшнинг соат бурчаги, Қуёш азимути.
1-асосий савол: Қуёш радиациясини спектрал таркиби.
Асосий саволнинг мақсади: Ер юзига етиб келаётган қуёш радиациясини спектрал таркибини
ўрганиш.
Идентив ўқув мақсади:
1. Қуёш радиацияси деб нимага айтилади, билади.
2. Қуёш радиациясини таркибини айтиб бера олади.
3. Қуёш спектрини уч қисмга ажратиб ўрганишни билади.
4. Қуёшни горизонтга нисбатан туриш бурчагини ўзгариш ҳисобига ер юзига етиб келадиган
нурларни таркибини тўлиғича тушинтира олади.
1-савол баёни:
Гелиотехникага доир турли характердаги ишларни олиб боришда муайян жойга тушадиган
қуёш радиациясига оид маълумотларни билиш зарур. Халқ хўжалигида қуёш энергиясидан
фойдаланиладиган ишларни қуёш энергияси кўп тушадиган ва йил давомида булутли кунлар кам
бўладиган территорияларда олиб бориш мумкин.
Бизнинг республикамиз худудида юқорида кўрсатиб ўтилганидек ҳаво очик кунлар сони
йил давомида 200 кунгача етади ва сирт бирлигига тушадиган қуёшнинг нур энергияси бошка
республикага нисбатан шимолда жойлашган худудларга нисбатан анча кўп. Шунинг учун
республикамизнинг иқлим шароити қуёшнинг нур энергияси ҳисобига ишлайдиган қурилмалар –
Қуёш қурилмаларидан мувоффақиятли фойдаланиш имконини беради.
Ер сиртига тушаётган қуёшнинг нур энергиясини
қуёш радиацияси дейилади.
Қуёш нурлари Ер сиртига атмосфера орқали ўтиб келади. Атмосферадан ўтишида эса
мураккаб ўзгаришлар рўй беради. Атмосферанинг юқори қатламларидан Ер сиртигача бўлган
масофада қуёш радиациясининг маълум кисми ютилади ва сочилади, бунда миқдорий ва спектрал
жиҳатдан ўзгаради. Қуёш радиациясининг қолган қисми эса Ер сиртига етиб келади. Атмосферада
сочилган радиациянинг маълум бир қисми, албатта, яна Ерга тушади. Шунинг учун Ер юзига
тушадиган қуёш радиацияси қуйидаги таркибий қисмлардан иборат деб қаралади.
Do'stlaringiz bilan baham: