56
2. 5 та гуруҳлардаги талабалар тарқатилади ва янгидан яна 5 та
гуруҳ ташкил қилинади. Кимнинг кимлар билан ўтириши, столнинг
тартиб рақами ёзилган қоғозни ҳар бир талабанинг ўзи
танлаши
билан аниқланади.
3. Натижада олдинги гуруҳларда ўрганилган мавзунинг
ҳаммаси, яъни 4 та савол бир жойга жамланади. Энди ҳар бир савол
жамоа бўлиб ўрганилади. Чунки янгидан тузилган гуруҳда шу бешта
саволнинг ҳаммаси мавжуд бўлади. Ҳар бир жамоанинг вакили ўзига
тушган саволини гуруҳнинг бошқа аъзоларига тушунтириб беради.
4.
Маълум вақтдан кейин гуруҳ аъзолари яна эски жойига
қайтиб ўтиради. Энди қоғозлар, яъни тарқатма материаллар
ҳаммасидан йиғиштириб олинади. Жамоа аъзоларининг қўлларидан
ҳеч қандай материал қолмайди.
5. Жамоалардан сўраш бошланади. Бунда ҳар бир талаба балли:
-ҳар бир қўйилган саволга тўғри ва тўлиқ жавоб-3 балл.
-тўғри қўшимча қилганга-2 балл.
-реплика билан қўшимча қилганга-1 балл.
-шу савол бўйича ҳеч қандай ҳаракат қилмаганга -0 балл.
Гуруҳда
бир киши, буни ўзлари танлайди, гуруҳдаги ҳар бир
иштирокчи бўйича тўплаган балларни жамлаб, ҳисоблаб боради.
Савол-жавоб тугагач умумий балл ҳисоблаб қўйилади. Ҳар бир гуруҳ
етакчиси уни ёзма равишда (қанча балл тўпланганлигини эълон
қилмасдан) тренер-ўқитувчига топширади.
6. Энди ҳар бир гуруҳ, шу мавзудан
биттадан савол тузади ва
гуруҳлар диққатига кетма-кет равишда ҳавола қилади. Бу саволга
қолган гуруҳлар жавоб беришлари лозим. Ким тўғри жавоб берса
унга 3 балл. Қолган гуруҳларга 0 балл берилади. Агар бирорта ҳам
гуруҳ жавоб бермаса, саволни тузган гуруҳ ўзлари
яхшилаб жавоб
берса шу 3 баллни ўзларига ёзиб қўядилар. Бу бални гуруҳнинг
олдинги умумий балига қўшиб қўйишади ва умумий балл бўйича
гуруҳнинг билими баҳоланди.
7. Энди ушбу мавзу бўйича ҳар бир иштирокчи якка ҳолатда
(индивидуал тарзда) баҳоланиши лозим. Бунинг учун уларнинг ҳар
бирига шу ўзлари ўрганаётган мавзудан ёзма саволлар берилади ва
қоғозда жавобига жой қолдирилади. Шу жойга ҳар бир талаба
ўзининг тўғри жавобини ёзишлари лозим. Сўнгра ушбу қоғозлар
жавоблар билан йиғиштириб олинади.
8. Ҳар бир саволнинг тўғри жавоби ёзилган варақ ўқитувчи
томонидан олдиндан тайёрланиб қўйилган бўлади. Энди ҳар бир
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
57
иштирокчининг жавобларини талабаларнинг ўзлари текшириб,
қанчаси тўғри ёки нотўғри эканлигини белгилаб беради.
Текшириш
жараёнида бир гуруҳнинг жавобларини бошқа гуруҳ талабалари
текширади.
9. Ҳар бир талабанинг умумий балини шкалада кўрсатилган
меъзон асосида талабаларнинг ўзлари баҳолайди. Бу «Аъло»,
«Яхши», «Қониқарли» ва «Қониқарсиз», деб баҳоланади.
10. Дарс мустаҳкамланади ва умумлаштирилади. Унинг ютуқ ва
камчиликлари таҳлил қилинади. Келгуси дарс учун тегишли
топшириқ ва вазифалар шакллантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: