Калит сўзлар: спорт журналистикаси, жанр, медиасоҳа, репортаж, матнли трансляция,
интервью, ҳисобот.
Замонавий тажриба шуни кўрсатадики, ҳозирги кунда интернетнинг фаол ривожланиши
билан жанрлар трансформацияси содир бўлмоқда. Онлайн журналистика нафақат бошқа медиа
каналларга нисбатан рақобатбардош бўлди, балки спорт маълумотларини тақдим этишнинг
одатий шаклларини ўзгартирди. Шундай бўлса-да, тадқиқотчиларнинг етакчи оммавий ахборот
воситаси ҳақидаги фикрлари турлича бўлиб қолмоқда. Янги платформанинг пайдо бўлиши
нафақат медиа соҳада янги жанрлар шаклланишига, балки вазифаларни тўғри тақсимлаш,
журналистлар зиммасидаги масъулиятни тезкорлик билан бажаришга мажбур қилди.
Замонавий журналистикада ахборотнинг бир эмас, балки бир нечта шаклларидан
фойдаланилади. Aудитория ўша сайтнинг ўзида материални ўзи истаган шаклда кўра олади:
матн, фото, аудио-видео. Ҳаттоки, аввалги ОАВ ҳам интернет тармоғида ўз саҳифасини
яратиб, шакллантирмоқда. Масалан, радио тинглашни истаган инсон ҳозир mediabay.uz/radio
сайтига кириши кифоя. Шунингдек, ТВ каналлари ҳам бу борада ортда қолишни истамади.
УзРепорт агентлиги телевидениеда ўз канали борлиги ҳамда у спорт соҳаси вакиллари ва
мухлислари аудиториясида ўз ўрнини топиб улгургани, ҳеч кимга сир эмас. Лекин интернет
тармоғидаги кенг имкониятлардан фойдаланиб, uzreport.news номли интернет порталини ҳам
юрита бошлади. Россиянинг Матч ТВ телеканали ҳам интернетда ўз сайтига эга. У ерда онлайн
трансляция орқали футбол мухлислари севимли жамоаси ўйинларини томоша қилишлари
мумкин. Бундан ташқари, босма нашрлар ҳам аста-секин онлайн-газета кўринишига ўтмоқда.
Бу билан улар нафақат катта аудиторияга, балки контентни кенгайтириш имкониятига ҳам эга
бўлмоқда. Масалан, 2001 йил ноябрда ташкил топган ИнтерФУТБОЛ газетаси 2008 йилдан
онлайн нашр сифатида ҳам фаолият юрита бошлади. Интернет спорт журналистикасида янги
жанр пайдо бўлганини алоҳида таъкидлаш жоиз: матнли трансляция. Аввало, у инфографика
орқали амалга оширилди — махсус ойнада мусобақанинг бориши ҳақида график равишда
хабар бериб турилади. Футбол ўйинларини матнли трансляция қилиш вақти махсус ойнада
баҳс очкоси акс этиб туради. Аммо бу иконкани сотиб олиш қимматга тушади. Шунинг учун,
онлайн нашрларнинг ҳаммаси ҳам уни харид қилиш имкониятига эга эмас. Бошқа томондан,
бугунги кунда сайт учун матнли трансляция қилиш муҳим ҳисобланади. Бунинг натижасида
онлайн нашр рейтинги ўсади. Бошқа томондан, трансляция пайтида “... ҳужумчи гол урди”
дейиш билан чекланмай, жараёндан фото, видео ёки highlights билан бериш анча самаралироқ
бўлади. Матнли трансляцияни тақдим этиш услуби нашрнинг хусусиятларига қараб ўзгаради.
Масалан, Ўзбекистоннинг championat.asia сайтида журналист содир бўлаётган воқеаларни
нафақат оддий статистика билан қайд этади, балки воқеани ҳиссиётлари билан тавсифлаб
тушунтиради. Масалан, “Хедира! Бурчакдан берилган зарба Хедира томон учиб келди. У эса
фантастик усул билан тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди”.
Янгилик — спорт журналистикасида машҳурлиги бўйича иккинчи ўринда туради. У таҳлилий
гуруҳига киради. Сабаби янгиликда қисқа бўлса-да, воқеа мазмуни ёритилади. Янгиликдан
барча платформада кенг фойдаланилади. Бу жанрнинг ўзига хослиги — долзарблик. Айнан
шу жанр интернет бошқа ОАВ орасида етакчи бўлишига асосий омил бўлиб хизмат қилган.
Интервью нафақат муаллиф, балки аудитория учун ҳам энг қизиқарли жанрдир. Интервьюнинг
бир неча тури мавжуд. Улардан бири — блиц-интервью (ўйиндан кейин баҳс ҳақида футболчи
ва мураббийларнинг қисқача фикри). Ҳисобот эса соф информацион жанр. Аудитория “қуруқ”
135
Do'stlaringiz bilan baham: |