Калит сўзлар: жадид, матбуот, публицистика, мақола, таҳлил
Тарихга назар ташлар эканмиз, “Туркистон халқлари, жумладан, ўзбек халқи ёзма ижоди-
нинг тарихий томирлари жуда қадим замонларга бориб тақалишини кўриш мумкин. Қадимда
нотиқлик, воизлик, қаландарлик кўринишидаги фаолият ҳозирги публицистиканинг илк
кўринишлари сифатида ривож топган.”
1
Ўзбекистонда сиёсий пубицистиканинг вужудга келиши ҳақида гап кетганда, беихтиёр жа-
дидлар публицистикаси кўз олдимизда намоён бўлади. Боиси “жадидлар сиёсий фаолиятининг
негизи, озодлик ғоялари жадидлар публицистикасида намоён бўлди. Жадидлар мазлум халқни
озодлик курашига даъват этиб, публицистик асарлар яратишди.”
2
Жадидлар мустамлакачиларга қарши биринчи навбатда, халқнинг саводини чиқариш
ва жаҳон андозаси даражасида билимини ошириш орқали курашга киришдилар. Ўша давр
ҳаётининг мазкур долзарб жараёнлари Беҳбудийнинг “Эҳтиёжи миллат” (1909), Ҳамзанинг
“Муаллиф афандиларга улуғ рижомиз” (1914) ва Чўлпоннинг “Дўхтир Муҳаммадёр” (1915)
сингари публицистик мақолаларида баён этилди. Жадидлар матбуотида эълон қилинган сиё-
сий публицистик асарлар орқали халқнинг кўзини очишга ҳаракат қилинди. Улар 1905 йилда
“Ўрта Осиёнинг умр гулзаронлиги” номли газета чиқариб, унда ҳаётий муаммолар ёритилган
публицистик материаллар эълон қилишди. Икки ойдан сўнг мазкур газета ҳукумат корчалон-
ларининг сай-ҳаракати билан ёпилди. Гарчи газета жуда қисқа вақт чоп этилган бўлса-да, унда
элон қилинган публицистик мақолалар нафақат ўз даврининг, балки бутун инсониятнинг айни
кунда ҳам катта муаммоси бўлган масалаларни олиб чиққани ва матбуотимизда публицистик
жанрнинг илк кўринишлари бўлгани билан ҳам ажралиб туради.
1906 йилда жадидлар “Тараққий” газетасини ташкил этишга муваффақ бўлдилар. Маз-
кур нашр орқали маърифатпарварлар ўзларининг маориф ислоҳотларини ўтказишга ундовчи
фикр-мулоҳазалари, ўлка сиёсий тизимини танқид қилиш ва мусулмонларнинг бирлигини таъ-
минлашга қаратилган публицистик мақолаларини чоп этдилар. Афсуски, бу газета ҳам узоқ
умр кўрмади. 1906 йилнинг сентябрида “Хуршид” газетаси дунё юзини кўрди ва “Тараққий”
орқали тўпланган аччиқ тажрибадан хулоса чиқарган жадидлар унда эҳтиётлик билан сиё-
сий-ижтимоий бошқарув тизимини танқид қилдилар ҳамда халқнинг сиёсий онгини уйғотувчи
мақолалар чиқариб турдилар. Бу газета ҳам ёпиб юборилишига қарамай, жадидлар, 1913-1915
йиллар орасида “Самарқанд”, “Садои Туркистон”, “Садои Фарғона” “Жонли тил”, “Бухорои
шариф” ва “Турон” газеталарини ҳамда “Ал-ислоҳ” ва “Ойна” журналларини чиқаришга му-
шарраф бўлдилар.”
3
Уларда сиёсий ислоҳотларга доир долзарб публицистик материаллар чоп
этилди.
Жадид матбуотида публицистикага катта масъулият юкланганини юқоридаги мақолалардан
ҳам кўришимиз мумкин, гўё бу жанр жадидлар қўлидаги машъала сингари миллат тафаккури-
ни ёритишга хизмат қилди.
Публицистика – жадидчилик ҳаракатининг енгилмас қуроли бўлган, десак ҳеч муболаға
бўлмаса керак. Зеро, жадид публицистикаси ўзининг дозарб мавзуларни, ҳатто бугунги кун учун
ҳам актуал бўлган муаммоларни баралла айта олгани, айтиш билан бир қаторда, ечимларни
ҳам кўрсатгани билан ажралиб туради.
“Миллат маънавиятини ислоҳ этиш, одамларни маърифатли қилиш, оламга очиқ назар би-
1
Абдуазизова Н. Туркистон матбуоти тарихи. – Т.: Академия, 2000. –Б.67
2
Н.Қосимова. Парламент журналистикаси:замонавий ёндашув ва усуллар. Т:. 2017 й.
3
Н.Қосимова. Парламент журналистикаси:замонавий ёндашув ва усуллар. Т:. 2017 й.
133
Do'stlaringiz bilan baham: |