139
May 2021
SCIENCE AND EDUCATION
ЎЗБЕК ТИЛИ СОЛИҚ-БОЖХОНА ТЕРМИНЛАРИНИНГ ИСЛОМ ДИНИГАЧА
БЎЛГАН ДАВРДА ШАКЛЛАНИШИ
Ҳабибжонов Икромжон Тошпўлат ўғли
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг
Фарғона минтақавий филиали, Ёшлар билан ишлаш
бўйича декан ўринбосари
Аннотация. Ушбу мақолада ўзбек солиқ-божхона терминларининг Ислом динигача
бўлган
даврдаги ҳолати, тараққий этиши ҳақида қисқача тўхталиб ўтилган. Шунингдек, соҳа
терминологиясининг жамият иқтисодий ҳаётида тутган ўрни борасида фикрлар ҳам бериб
ўтилган.
Калит сўзлар. Терминология, солиқ, тўлов, божхона, термин.
Ўзбек тили солиқ-божхона терминларининг шаклланишига бағишланган тадқиқотларнинг
бирида шундай қайд қилинади: “Айрим манбаларда таъкидланишича, ўзбек тили солиқ-
божхона терминларининг илк бор вужудга келиши бевосита VII-VIII асрларга бориб тақалади.
Чунки VIII асрда араб ҳалифалигининг Мовароуннаҳр ҳудудини босиб олиши бу ердаги
ижтимоий-иқтисодий тизимнинг тубдан ўзгаришига олиб келди. Ислом дини ҳудуд аҳолиси
ҳаётининг барча жабҳаларини, ички ва ташқи савдо муносабатларини қамраб олди. Араблар
фатҳидан сўнг солиқ ва божхона фаолиятида содир бўлган энг катта ислоҳот бу ягона солиқ
тўлови – “закот”нинг жорий этилиши бўлди. Чунки закот тўлаш Исломда намоз ўқиш, рўза
тутиш каби “диннинг асосий беш устунидан бири” ҳисобланар эди”
1
.
Бунга шуни қўшимча қилишимиз мумкинки, Мовароуннаҳр, Марказий Осиёда араблар
фатҳига қадар ҳам солиқ сиёсати ёки амалиёти, турли божлар мавжуд бўлган бўлиши керак.
Шу боисдан солиқ-божхона терминларининг илк шаклланиш илдизларини араблар фатҳидан
олдинги даврлардан излаш лозим. Профессор Ҳ.Дадабоевнинг ёзишига кўра, “Руник битиклар
лексикаси таркибида бир қанча терминологик тизимларнинг мавжудлигини туркийшуносликда
олиб борилган изланиш ва махсус тадқиқотлар тасдиқлаган. Хусусан, қўйидаги мавзуий
гуруҳларга оид терминлар тизимлар битиклар матнида фаол қўлланган: 1) ижтимоий-сиёсий
терминлар тизими – қаған, тэгин, шад, йабғу, қатун, тудун, тутуқ, тарқан, бэг, элтабар, сабчи
“элчи”, йолчи “бошлиқ” ва ҳ.к. 2) ҳарбий терминлар – коруг “айғоқчи, жосус”, айғучи “ҳарбий
маслаҳатчи”, субаши “саркарда, лашкарбоши”, йэрчи “йўл кўрсатувчи, қулавуз”, сунгуш
“жанг, уруш”, сунгуг “найза”, су “лашкар, қўшин”, буйруқ “фармонбардор”, қишлақ “қиш
мавсуми учун мўлжалланган лашкаргоҳ, лагерь”, қурған “қўрғон, истеҳком”, барғу “ўлжа”,
тэгиш “жанг”, кэдим “совут; ёпинчиқ”, йэлма “ғоратгар аскарий гуруҳ”, булун “асир, тутқун”
ва ҳ.к. 3) тижорат билан боғлиқ тушунчаларни ифодаловчи истилоҳлар: арқиш “савдо-сотиқ
карвони”, сат- “сотмоқ”, сатиғ “савдо-сотиқ”, сатиғчи “тожир, савдогар”, бэрим алим “қарз”,
алим бэрим “қарз”, отағ “қарз”, отағчи “қарздор”, ва ҳ.к.
4) солиқ ва бож терминлари тизими
Do'stlaringiz bilan baham: