Germaniya davlati va huquqi



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/21
Sana24.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#235497
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
xi-xv asrlarda germaniyaning izhtimoij-siyosij ahvoli

 



К И Р И Ш 
 
Мавзунинг 
долзарблиги. 
Тарих 
ўтмишнинг 
йиғилган, 
концентрациялашган тажрибаларини сақловчи, уни авлодларга асраб етказиб 
келувчидир. Ҳозирги замоннинг ҳар бир йирик масаласи ҳаѐтнинг қайси 
соҳасида бўлмасин, жумладан, давлат ва ҳуқуқий қурилиш соҳасида ҳам 
мавжуд бўлган тарихий тажрибаларни ҳисобга олмасдан, ундан унумли 
фойдаланмасдан, чуқур ўрганмасдан самарали ҳал этилиши мумкин эмас. 
Ўтмиш воқеа-ҳодисаларини билмасдан туриб, ҳозирги воқеликни тўғри 
тушуниш, келажакни кўра билиш мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, "Ўзликни англаш тарихни 
билишдан бошланади... Тарих сабоқлари инсонни ҳушѐрликка ўргатади, 
иродасини мустаҳкамлайди... Инсон учун тарихдан жудо бўлиш – ҳаѐтдан 
жудо бўлиш демакдир."
1
Тарих фан сифатида жамият тараққиѐтининг 
объектив 
қонунлари 
ҳақидаги 
билимлар 
тизимини 
ўзида 
мужассамлаштиради, 
уларни 
тушуниш 
жамиятнинг 
келажакдаги 
ривожланишини кўра билишга имкон яратади. Шунинг учун ҳам 
умуминсоният тарихи фанининг таркибий қисми сифатида республикамиз 
олий ўқув юртларида фанлар соҳалари бўйича тарихий фанлар ўрганилади. 
Олий ўқув юртларининг тарих бакалавриат йўналишларида Жаҳон тарихи 
фани босқичма-босқич Қадимги давр тарихи, Ўрта асрлар тарихи, Янги 
тарих, Энг янги тарих қабилида ўрганилади. Ўрта асрлар тарихини 
ўрганишда Ғарбий Европа давлатлари тарихида алоҳида ўрин ажратилади. 
Германиянинг ўрта асрлардаги тарихий тараққиѐти ўзига хос равишда 
ривожланди. XIII асргача Германия давлати Ғарбий Европадаги кучли 
давлатлардан бири эди. Кейинчалик эса ички ҳудудий парчаланиш 
натижасида у анча заифлашиб қолди, Ғарбий Европадаги бошқа давлатлар 
эса, аксинча, кучли марказлашган давлатларга айлана боришди.
1
Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. – Т.:Шарқ, 1998. 3 б. 



Маълумки, 843 йилда Верден шаҳрида бўлган тақсимотга мувофиқ 
«Шарқий Франк ерлари» - бўлғуси Германия ҳудуди Людовик Немисга ўтди. 
Аслида бу ерлар бир неча қабилавий князликларнинг ерлари эди. Бу вақтда 
мамлакатнинг миллий бирлиги тўғрисида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас эди. 
Герцогликлар шимолдан жанубга қараб қуйидагича тартибда жойлашган эди: 
Саксония, Франкония, Швабия (илгариги Аллемания), Бовария. Бирмунча 
кейинроқ бориб ғарбда жойлашган бешинчи бир герцоглик - Лотарингия 
Франциядан тортиб олинди ва Германия таркибига киритилди. Шунингдек, 
қатор француз, италян ва славян ерлари - Бургундия, Шимолий Италия
Богемия, Австрия ва бошқалар ҳам тез орада Германияга қўшиб олинди. Шу 
тариқа вақтинча нисбатан ягона Германия қироллиги ташкил топди. Дастлаб 
бу қироллик «Шарқий франклар қироллиги», Х аср ўрталарида эса Тевтонлар 
давлати деб аталган. Бу давлат кейинроқ - ХI асрдан Германия деб юритила 
бошланди. 962 йилда Саксонияликлар сулоласидан бўлган Оттон I га Рим 
папаси императорлик тожини кийгизди. Оттон I Рим императори деб атала 
бошланди, у ҳукмронлик қилган ерлар эса Муқаддас Рим империяси деб 
атала бошланди. Шу тариқа Германия империяси ―герман миллатининг 
Муқаддас Рим империяси‖ номи билан тарихда 1806 йилгача қолди. 962-1806 
йиллар давомида Муқаддас Рим империясида Саксонияликлар сулоласидан 
ташқари Франкония сулоласи, Гогенштауфенлар сулоласи, Люксембургалр 
сулоласи, Габсбурглар сулоласи вакиллари ҳукмронлик қилишди.
Германиянинг XI-XV асрлардаги тарихи тарихда ном қолдирган 
―Олтин Булла‖, ―Саксония зерцалоси‖, ―Каролина‖ ва бошқа ҳужжатлари у 
ерда ижтимоий ҳаѐтнинг тартибга солинганидан далолат беради. Чунки бу 
ҳужжатларда нафақат давлат тузуми, солиқ турлари акс эттирилган, балки 
оила ва мерос мулки, лен ҳуқуқлари, шаҳар ҳуқуқлари каби қоидалар ҳам ўз 
ифодасини топган. Ана шу масалаларнинг барчаси ўзбек тилида чоп 
эттирилган адабиѐтларда, Ўрта асрлар тарихи, Жаҳон тарихидан ўқув 
дарсликлари ва ўқув қўлланмаларида жуда қисқача тарзда ѐритилган. 



Шунинг учун ўрта асрлардаги Германия империясининг тарихини 
батафсилроқ ѐритиш ва тарих ўқитувчиларига тавсия этиш долзарб 
ҳисобланади. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish