I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


З-боб. Қадимги ва ўрта аср Хитой фалсафаси



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/118
Sana24.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#232957
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   118
Bog'liq
2 5298753607510789912

З-боб. Қадимги ва ўрта аср Хитой фалсафаси. 
Конфуцийлик 
Қадимги даврдан то янги даврга қадар шаклланиб келган 
ва ривожланган Хитой фалсафаси турли хил йўналиш, 
оқимларга бойдир. Уларда фалсафий тафаккур қадриятларини 
ишлаб чиқишга жазм қилган машҳур кишилар, ўз даврининг 
кўзга кўринган донишмандлари табиат, инсон ва жамият 
30 


ҳаётига тааллуқли кўпгина муаммоларнинг реал ечиминИ 
излайдилар, уларни ўз ижтимоий идеалларидан келиб чиққаН 
ҳолда ҳал этишга уринадилар. Табиийки, муаммоларнинг 
ечими бир хил эмас, чунки олам чексиз ва бениҳоядир-
Уларни чегараланган назарий тамойиллар тизими воситасида 
жиловлаб олиш осон эмас. Фалсафий мактаблар, 
йўналишларнинг турли-туманлигини, асосан, шу билаг* 
изоҳлаш мумкин. 
Хитой фалсафий тафаккури бирмунча кейинроК 
шаклланиб, қадимги юнон-грек мифологик тафаккурга 
ўхшаб кетади. Хитой мифологиясида бутун коинот — осмоН, 
ер ва табиат ҳодисалари илоҳийлаштирилган бўлиб, инсоИ 
ҳаёт кечириш муҳитини ташкил қилади. Айнан шУ 
афсоналаштирилган муҳитдан нарсалар, ҳодисалар 
мавжудлигини таъминлайдиган, уларни бошқариб турадигаН 
олий бир тамойил келтириб чиқарилади. Бу тамойил кўпинча 
олий ҳукмдор («шанди»), баъзан эса оддий осмон («тянь») 
сифатида ишлатиб келинган. 
Хитой фалсафасига хос жиҳатлардан бири — табиат 
ҳодисаларини ёппасига тирик мавжудотларга айлантиришга 
уриниш. Ўлган одамларнинг руҳи ҳам олам кезиб юрадй, 
уларнинг руҳи — арвоҳларини ҳурмат қилиш ва улардан мадаД 
сўраш одат тусига айланган эди. Руҳлар келажакнинг сирлИ 
пардасини очиб беради, одамлар хулқ-атвори ва фаолиятига 
қаттиқ таъсир этади. Бундай қадимги асотирлар милоддаН 
аввалги икки мингинчи йилларга бориб тақалади. 
Қадимги халқлар тарихида бўлгани каби Хитойда ҳаМ 
сеҳрли формул аларга таянган ҳолда фол очиш амалиёти кенг 
тарқалган эди. Руҳлар билан мулоқотга киришиш саъй" 
ҳаракатлари кишиларнинг одатий эътиқодига айлана боргаН-
Уларнинг баъзи намуналари, қолдиқларини бронзадаН 
ясалган идишларда, «Ўзгаришлар китоби»да сақланйО 
қолганлигини кўрамиз. Милодцан аввалги УТ1-У асрларг» 
тааллуқли кўпгина ажойиб асотирлар мажмуасини «Тоғ 0
а 
денгизлар китоби»да ҳам учратиш мумкин. 
31 


Хос кишилар, кўпчилик томонидан ҳурмат-эҳтиром 
ила тан олинган донишмандлар таъсирида аста-секин Хитой 
фалсафий тафаккури шакллана борган. Кўп ҳолларда 
уларнинг исмлари аниқ бўлмаса-да, айнан улар асотирлар, 
афсоналар маънавий таъсиридан озод бўла борганлар ва 
олам тўғрисидаги илк дунёқарашни ўзларида шакллантириб, 
ривожлантирганлар. Шуниси эътиборлики, уларнинг 
қарашларида афсонавий ва дунёвий билимлар бир-бири 
билан бевосита боғланиб, бир-бирини тўлдириб борган. 
Хитой фалсафий тафаккурининг ўзига хос 
томонларидан бири воқеий ҳодисалар, билиш, ижтимоий 
ҳаёт, кишилар ўзаро муносабатлари, ахлоқий камолот 
ҳақидаги ҳар қандай фикр-мулоҳазалар инсон меъёри билан 
узвий бир тарзда боғланганлигидир. Хитой фалсафий 
маънавияти хилма-хил бўлишига қарамасдан, моҳиятан 
ички барқарорликни, бир-бирига боғланиб кетишни 
ташкил этади. Оқибатда, Хитойларга хос фикр юритиш 
усулининг устунлиги тўғрисида фикр шаклланиб, ўзга 
фалсафий қарашларга нисбатан бетоқатлик ҳиссиёти юзага 
келади. 
Хитойда фалсафий фикрнинг шаклланиши ва 
ривожланишида Хитой маърифатчилигининг намунаси 
бўлмиш мумтоз китобларга назар ташлаш мақсадга 
мувофиқдир. Бундай китоблар милоддан аввалги биринчи 
минг йиллик ва «юзта мактаб» деб аталмиш даврда вужудга 
келган. Бу китобларда Хитой жамиятининг тарихига, 
маънавий маданияти, давлатчилиги, ижтимоий ҳаёти, 
фалсафаси, қонунчилигига оид билимлар, ғоялар кенг ўрин 
олган. Хитой зиёлиларининг шаклланишида уларнинг 
аҳамияти беқиёс бўлганлиги маълум. Бундай билимларни 
эгаллаган кишиларгина амал шоҳсупасидан ўрин эгаллашга 
муяссар бўлганлар. Хитойда мавжуд бўлган барча фалсафий 
таълимотлар XX асрга қадар бундай китобларга мурожаат 
қилганлар, исбот-далил сифатида улардан фойдаланганлар. 
32 


Конфуций 
Эрамизнинг I асрида Хитой мумтоз китоблари 
топилгач, уларнинг мазмуни, шарҳи, талқини тўғрисида 
баҳс-мунозаралар авжга чиқади. Конфуцийликни давлатнинг 
расмий мафкураси даражасига кўтарган Дун Чжуншунинг 
фикрича, барча мумтоз китобларнинг муаллифи 
Конфуцийдир. Бундай ҳолда бу китоблар Конфуцийдан 
қадимийроқ бўла олмайди. Бундай фикрни рад этувчиларнинг 
гапига қараганда, мумтоз китоблар Конфуцийдан аввал 
битилган, Конфуций эса уларнинг шарҳловчисидир, холос. 
«Қўшиқлар китоби» («Ши цзин») милоддан аввалги 
биринчи минг йиллиқда яратилган бўлиб, қадимги халқ 
поэзияси намуналаридан иборат. Унда қабилалар, ҳунар ва 
нарсаларнинг пайдо бўлишига оид қўшиқлар, турли-туман 
мистик ғоялар ўрин олган. 
«Тартиб китоби» («Ли шу») милоддан аввалги IV-1 
асрларда битилган бўлиб, у уч қисмдан иборат. Китоб Чжоу 
ли даври тартиби, маросимлар тартиби (И ли) ва тартиб 
тўғрисидаги ёзувлар (Ли цзи)ни қамраб олган. Бу китобда 
сиёсий диний маросимлар, сиёсий ижтимоий фаолиятнинг 
меъёр ва мезонлари баёни берилган. Ўтмиш жамият келажаги 
учун намуна қилиб кўрсатилган. 
«Тарих китоби» — «Шу цзин» (милоддан аввалги 
биринчи минг йилликнинг бошланиши) кўпинча «Шан 
\ужжатлари» номи билан машҳурдир. Бу китобда расмий 
ҳужжатлар, ўтмишда содир бўлган тарихий воқеалар баён 
қилинган. 
«Баҳор ва куз китоби» - «Чунь цю» Цзо чжуань 
(милоддан аввалги IV аср) шархлари билан биргаликда Лу 
давлатининг хроникасидир. Бу китоб кейинги даврга келиб, 
ахлоқ-одоб, адабиётнинг ўзига хос намунаси вазифасини 
бажарган. 
«Ўзгаришлар китоби» — «И цзин» (милоддан аввалги 
ХП-У1 асрлар) қадимги мумтоз китоблардан фарқ қилиб, 
олам ва и неон тўғрисида илк фалсафий тасаввурлар кўзга 
33 


ташланади. Китобда илк асотирлар, афсоналардан аста-секин 
оламни фалсафий тарзда англаш шаклланганини кўрамиз. 
Унда қатор онтологик, гносеологик муаммолар ва уларнинг 
қадимги дунё маъқул курган ечими берилган. 
«Ўзгаришлар китоби»да келтирилган башоратлар воқеий 
оламни тушунтириб беришга бўлган уринишларга ишора 
қилади. Олам талқини борасида муайян даражада ишлаб 
чиқилган тушунчалар умумий тушунчалар шаклида 
тафаккурни барча учун бир хил мазмунга эга, субъектив 
хилма-хилликдан узоқлашган тизимни яратган, деган 
хулосага келиш мумкин. Бундай тушунчаларнинг ягона 
тизими орқали оламнинг универсал бирлигини уқтириб 
бериш реал имконияти юзага келди, десак хато қилмаймиз. 
«Ўзгаришлар китоби»да «Зоҳирни яшириш, ботинни кашф 
этиш» имконияти яратилди. 
Илк фалсафий тасаввурларга кўра, осмон ва ер билан 
чегараланган олам инь ҳамда ян тамойилларига амал қилади. 
Ян тамойили нарсалар моҳиятига фаол кириб борувчи куч 
сифатида талқин қилинса, инь эса пассив кузатувчи, 
зулматни ифодаловчи тушунчадир. Лекин уларни бир-бирини 
рад этувчи жиҳатлар тариқасида тушуниш хато, чунки 
уларнинг ҳамжиҳатлиги туфайли кучлар бирлашади, узилган 
йўналишлар муайян шаклга эга бўлади, ер билан осмон ўзаро 
муносабатлари очиб берилади. Ян ва инь ҳаракати — бир 
бутунлик ўзгаришининг диалектик ҳаракати. Нарса, 
ҳодисаларнинг ўзаро «ҳамкорлиги» уларнинг ўзгариши 
орқали таъминланади. Ян ва иннинг ўзаро ҳаракати 
натижасида олтита категориялар пайдо бўлади. Булар — 
момақалдироқ, шамол, олов, сув, қайтиш ва осойишталик. 
Ян ва иннинг ўзаро ҳаракатидан «дао» келиб чиқади. Дао — 
ҳаракатдаги нарсалар ва оламнинг йўналиши. Бунда осмон, 
ер-замин ва инсон ўз йўналишлари бўйича алоҳида ҳаракат 
қилса-да, лекин улар доимо бирга бўлади. 
Инсон бошқа барча мавжудотлардан фарқланади. У 
коинотнинг ўзига хос объекта бўлибгина қолмасдан, балки 
воқелиқда содир бўладиган ҳодисалар, мавжуд нарсаларни 
34 


билишга шайланган субъекти ҳамдир. Инсон билиши 
Оорлиқдаги объектларни бир-биридан фарқ қила олиш, 
бслгилаш ва уқиб олишга қаратилган. Буни амалга ошириш 
цопишмандларга хос фазилатдир. Акли расо киши ўзининг 
тбиат, оламдаги ўрни тўғрисида фикр юритиши, ўз куч-
қушзатини (дэ) ер ва осмон билан бирлаштириши, ўз 
шуъласини қуёш ва ой билан боғлаши, фаолиятини йилнинг 
I ўрт фасли билан уйғунлаштириши лозим. Ана шундагина у 
коинот сири — юксалиш ва инқирозни уқиб олган бўлади. 
Конфуций — Кун Фуцзи (милоддан аввалги 552-479 
йиллар) — йирик хитой файласуфи, тарихчи, давлат арбоби. 
У конфуцийчилик деб аталувчи давлат динига асос солган 
шахсдир. Конфуцийчилик — диний шаклга келтирилган 
одоб-ахлоқфалсафаси. У 1503 йилда давлат томонидан машҳур 
авлиёлардан бири сифатида эътироф этилган. Аслида 
Конфуций ўзининг диний-ахлоқий фалсафасини яратмаган. 
У қадимги Хитойда битилган бешта мумтоз китобни тўплаш, 
уни ҳар томонлама шархлаб бериш ва кенг ташвиқ этишда 
машҳур бўлган. Масалан, унинг «Баҳор ва куз китоби»да Лу 
давлатининг тарихига дойр шарҳлар ёзилган. 
Конфуций томонидан баён этилган китобларнинг 
асосий мазмуни бешта оддий, лекин буюк инсоний 
фазилатдан иборатдир. Бу донолик, инсонийлик, садоқат, 
кексаларни хурмат қилиш ва жасоратни қамраб олади. Булар 
кишилар хатти-ҳаракати, хулқ-атворини белгиловчи ахлоқий 
қоидалар бўлиб, амалий дастур вазифасини бажарган. Бу 
виждонийлик ва ўзини ҳамда ўзгаларни ҳурмат қилишни 
билдиради. Улар ўз моҳиятига кўра, табиат қонунларига мое 
тушиб, кишилар ҳаётида ақл мезони асосида ўрнатилган 
тартибнинг муҳим шартлари ҳисобланади. Лекин бундай 
талабларни амалга оширишга юксак маънавиятли, хос 
кишиларгина қодирдирлар. Конфуцийнинг фикрича, қайд 
этилган қоидаларни ўринсиз кенгайтириш мақсадга мувофиқ 
эмас. Ҳар қандай «номларни ислоҳ қилиш» назарий жиҳатдан 
кишиларнинг ўзлигини англашга, ақл тамойилларига 
35 


асосланган ва инсон камолотини таъминлай оладиган 
ижтимоий тузумни юзага келтиришга хизмат қилмоғи лозим. 
Конфуцийлик милоддан аввалги I асрда давлат 
томонидан эътироф этилган таълимот мавқеига эга бўлди. 
Конфуцийлик эрамизнинг IX асридан бошлаб буддизм 
устидан ғалабага эришади, XI асрга келиб, даосизмни 
жамиятнинг маънавий ҳаётидан сиқиб чиқара бошлайди. 
Конфуций таълимотини Мэн-цзи (Мэн Кэ милоддан 
аввалги 371-289 йил) давом эттирди. У Конфуцийнинг 
ахлоқий қарашларини ривожлантириб, эзгуликни инсон 
табиатининг асоси қилиб олди. Инсонда эзгулик тўртта 
фазилат орқали амалга ошади. Унинг асосини билим ташкил 
қилади, чунки нарсалар, олам ва инсонга хос тартибни 
билиш инсонийлик, хушфеъллик, билим ва тўғриликни 
рўёбга чиқариш билан ифодаланади. Ақл тамойилига 
асосланган инсонийликни тан олмаган, ўзининг 
ҳукмронлигини зўравонлик билан амалга оширган 
ҳукмдорнинг халқдан умидини узгани маъқул. Осмон ҳукми 
барча нарсалар, жумладан, кишилар, уларнинг ҳаёти, 
ижтимоий функцияси, ҳокимиятини белгилайди. 
Конфуцийчиликнинг йирик намояндаси Сюнь-цзи 
(Сюнь Цинь, милоддан аввалги III аср) Мэн-цзи билан баҳс-
мунозараларга киришиб, унинг инсон табиати ҳақидаги 
таълимотига қарши чиқади. Инсон табиатнинг бир қисмидир, 
деб таълим беради Сюнь-цзи. Инсон, ўз табиатига кўра, ёмон 
ахлоқ соҳибидир. Унинг барча яхши, ижобий фазилатлари 
тарбиянинг натижасидир. Кишилар табиат устидан ҳукмрон 
бўлиш мақсадида бир-бирлари билан бирлашадилар. Агар биз 
ахлоқий онг чегарасини аниқ белгилаб олсак, гармонияга 
эришамиз. Гармония —бирлик. Гармонияга эришган инсон 
қудратли кучдир. Сюнь-цзи табиатни жонсиз, жонли, онгли 
мавжудотларга бўлади. Унинг қарашларида билиш масалалари 
ҳам тилга олинади. Билишнинг биринчи илк босқичи ҳиссий 
билишдир. Воқеликни тушунчалар орқали билиш эса ақлий 
билишни ташкил этади. Ақл учта талабга жавоб бериши 
лозим, улардан энг муҳими — ақлнинг софлиги. 
36 



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish