Ҳусайн Воиз Кошифий
Кошифийнинг асл исми Камолиддин бўлиб, лақаби
Воиз, тахаллуси Ҳусайн Кошифийдир. У Ўрта Осиё ва
Хуросонда этика таълимоти тараққиётига муносиб ҳисса
қушган машхур мутафаккирдир.
Ҳусайн Воиз Кошифий Сабзавор шаҳрида туғилган.
Болалик йилларини шу шаҳарда ўтказди. Балоғатга етгандан
сўнг Нишопур ва Машҳад шаҳарларида бироз яшади. 1470
йидда Абдурахмон Жомийнинг таклифи билан Ҳиротга кўчиб
келади ва бу ерда нақшбандликни қабул қилади. Воиз
Кошифий бутун умрини Ҳиротда ўтказди ва шу ерда вафот
этди.
Кошифий Ҳиротда катта олим ва мударрис бўлиб
етишди, бутун умрини илм-фан ва насру назм равнақига
бағишлади. Навоий ва Жомий Воиз Кошифий билан дўстона
алоқада бўддилар, унинг илм-фанга қўшган ҳиссасини юксак
баҳоладилар. «Мавлоно Ҳурсайн Воиз — «Кошифий» тахаллус
қилур, сабзаворликдур. Йигирма йилға яқин борким,
шаҳардадур ва Мавлоно зуфунун ва рангин ва пуркор воқеъ
бўлубтур. Оз фан бўлгайким, даҳли бўлмагайил Хусусан вазъ,
иншо ва нужумки, анинг ҳаққидур ва ҳар қайсида мутааййин
ва машҳур ишлари бор»
72
, — деган эди Навоий у ҳақца.
Ҳақиқатан ҳам Воиз Кошифий илмнинг кўп соҳалари
воизлик санъати билан бирга иншо, астрономия, илоҳият,
адабиёт, этика, педагогика, фалсафа каби соҳаларда самарали
ижод қилган.
У «Ахлоқи Муҳсиний», «Рисолайи Ҳотамия», «Анвари
Суҳайлий», «Маҳзанул эншо», «Футувватномайи султоний»
каби рисолаларида ижтимоий-сиёсий, педагогик ва этик
фикрларни илгари суради. Ушбу асарларда у давлатни оқилона
бошқариш, ҳокимларнинг ўз фуқароларига муносабати,
таълим-тарбия, илм-фан, хулқ-одоб меъёрларини эгаллаш
ҳақида р а ц и о н а л и с т и к ва инсонпарварлик ҳамда,
ҳурфикрлилик ғоялари яққол кўзга ташланади. Бу борада
асосий асари ҳисобланган «Ахлоқи Муҳсиний» муҳим
201
аҳамиятга эга. Рисола 1495 йилда ёзилган бўлиб, унда олим
давлат ва уни бошқариш йўлларини тахлил қилади, адолатли
ва адолатсиз ҳукмдорларнинг фаолиятига кўпроқ эътибор
беради. Айниқса, рисолада ахлоқ.-масалаларига кенг ўрин
берилган бўлиб, давлатни бошқариш, одил ва золим
подшоҳлар, уларнинг ўз қўли остидагиларга муносабати
тўғрисидаги фикрлари муҳим аҳамиятга эга. Мутафаккир
шоҳни табибга, фуқароларни беморга ўхшатади. Табиб
беморнинг арзига эътибор бермаса, касалини аниқламаса,
уни муолажа қилолмайди. Кошифийнинг қимматли
фикрларидан бири подшоҳнинг давлатни идора қилишда ақл
ва адолатга таяниши лозимлигидир. Бу ҳақда қуйидаги
фикрларни билдиради: «Парвиз ўз ўғлига васият қилди:
модомики сен раъият устидан ҳукмдор экансан, ақл ҳукми
билан иш тутишинг керак. Раъиятга фармойиш қилиш
вақтида ўзинг ҳам ақл буйриғидан четга чиқма. Ҳар бир ишца,
айниқса, халққа зарари тегадиган ёки уларнинг мол-мулки
талафотга учрайдиган муҳим ишларни бажаришда яхшилаб
ўйла ва ақл билан маслаҳатлаш».
Кошифий, ўрта асрда яшаган бошқа мутафаккирлар
сингари, адолатни кенг маънода тушуниб, уни сиёсат, ҳуқуқ
ва ахлоққа тааллуқли тушунча сифатида қўллайди. Олимнинг
фикрича, адолатсиз халқнинг аҳволи яхшиланмайди,
мамлакат ишлари тартибга тушмайди, жабр-зулм йўқолмайди.
«Адолат энг яхши фазилатдир, адолатсизлик энг ярамас ва
тубан хатти-ҳаракатдир. Адолатнинг натижаси мол-мулкнинг
пойдорлиги мамлакат фаровонлиги, хазинанинг маъмурлиги,
шаҳар ва қишлоқларнинг гуллаб-яшнашидир, зулм ва
адолатсизликнинг оқибати эса мамлакатнинг заволга
учрашидир». Мутафаккир ижодкорлик, мардлик, донолик,
иффат, зийраклик ва бошқа ахлоқий фазилатлар ҳақида ўз
даври учун қимматли фикрларни илгари суради.
Мутафаккир таълим-тарбия масаласида ҳукмрон синф
талабларидан четга чиқиб кетолмади. У бу ҳақда сўз
юритганда, энг аввало, ҳукмронларнинг болаларини
тарбиялашни назарда тутади. Шунга қарамасдан, унинг
202
Тйышм-тарбия тўғрисидаги фикрлари, оила, мактаб, жамоа
ТУфиеидаги мулоҳазалари, қизиқиш уйғотади. Иккинчидан,
Кошифий бой-зодагон оиласига мансуб бўлса ҳам, оддий
Хй.пқ тақдирига бефарқ қарамади. Ўз асарларида халққа
гимхўрлик қилишни, уларни ҳақсизлик ва ўзбошимчалиқцан
мухофаза қилишни қўрқмасдан ҳукмдорлардан талаб қилди.
Кошифий шохларни софдил, сахий ва адолатли бўлишга
шп.иат қилди.
У илм-фан равнақи тарафдори бўлди, доимо билим ва
кмсб-ҳунар эгаллаш зарурлигини уқтирди, жоҳиллик,
тлъмагирлик ва ахлоқсизликнинг ҳар қандай кўринишини
қоралади. Шунинг учун ҳам унинг ҳурфикрлиликка дойр
гоялари кейинги асрларда яшаган мутафаккирлар ижодига
самарали таъсир қилди. Унинг «Ахлоқи Муҳсиний» асари
Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида кенг шухрат қозонди,
бир неча бор қайта кўчирилди, бошқа тилларга таржима
қилинди. 1858 йидца у машҳур узбек шоири Огаҳий томонидан
•зеки узбек тилига таржима қилинди.
Воиз Кошифийнинг «Анвари Суҳайлий» асари ҳиндларнинг
машҳур дидактик асари «Калила ва Димна»нинг қайта ишланган
гариантидир. Кошифий ушбу рисолага янги ғоялар киритади,
ғаройиб воқеалар билан тўлдиради. Бу асар Ўрта Осиё ва Эронда
жуда машҳур бўлган. Ҳозиргача у Эрон мактабларида ўрганилади.
У XV аерда Ҳусайн Бойқаронинг илтимосига кўра, эски узбек
тилига таржима қилинган. Асар Теҳрон, Лакнав, Тошкент ва бошка
жойларда тошбосмада босилган. Унинг кўп нусхалари бизгача
сакданган. Эрон олими Абдураҳим Набухийнинг хабар беришича,
Эрон олий ўкув юртларида ҳозир хам Воиз Кошифийнинг «Ахлоқи
Муҳсиний» асари педагогика ва этика бўйича асосий манба
сифатида тавсия этилади. Унинг «Анвари Суҳайлий» асари эса
Эронда таҳсил кўраётган инглиз талабалари орасида катта қизикиш
уйғотмокда, Ҳиндистонда эса ушбу асар кўп йиллар мобайнида
давлат муассасаларига хизматга кирувчилар учун қўлланма бўлиб
хизмат қилган. Кошифийнинг «Ахлоқи Муҳсиний» асари
Октябрь тўнтаришига қадар Ўрта Осиё мадрасаларида мутолаа
қилинган.
203
Do'stlaringiz bilan baham: |