I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/118
Sana24.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#232957
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   118
Bog'liq
2 5298753607510789912

Саъдиддин Тафтазоний 
Ўрта Осиё фалсафий тафаккури тарихида ўчмас из 
қолдирган алломалардан бири Саъдиддин Тафтазоний (1332-
1392) Ашхобод яқинидаги Нисо шаҳри атрофидаги 
I афтазоний қишлоғида туғилди. Темур ўз марказий давлатини 
тузгунча бўлган феодал урушлари натижасидаги 
нотинчликлар ёш Тафтазонийни Ҳуросон шаҳарлари бўйлаб 
саргардон бўлиб юришга мажбур этди. 16 ёшли Саъдиддин 
илоҳиёт фанларини, араб тили, нутқ санъати ва мантиқ 
соҳаларини мукаммал эгаллади. Бу фанларни ўша даврнинг 
машҳур олимлари бўлган Азиддин Ижий ва Қутбиддин Розий 
ат-Тахтонийлардан ўрганди. Тафтазонийнинг 16 ёшида ёзган 
биринчи илмий асари унга шуҳрат олиб келди ва унинг 
мадрасада мударрислик қилиш имконига эга бўлди. 
1340 йилдан 1372 йиллар ичида Тафтазоний Ғчждувон, 
Жанд, Туркистон, Ҳирот ва Мовароуннаҳр бошқа 
шаҳарларидаги мадрасаларда даре бериб, олим сифатида 
эътибор қозонди. Айниқса, мантиқ, нутқ санъати, араб тили 
грамматикаси ва илоҳиёт соҳаларида унга тенг келадиган 
олим кам топилар эди
65
. Унинг замондоши машҳур араб 
тарихчиси Ибн Халдуну ҳақда қуйидагиларни ёзган: 
«Мовароуннаҳрдан чиққан қуёшнинг нури араб мамлакатлари 
ва Испаниягача етиб келмоқца»
66

Тафтазонийнинг шуҳрати ўз пойтахти Самарқандга 
машҳур олим, ҳунарманд ва усталарни тўплаётган Амир 
Темур га ҳам етиб келди. У Тафтазонийни Самарқандга 
чақиртиради ва у умрининг охиригача саройда яшаб 1392 
йилнинг 12 августида вафот этади. 
181 


Тафтазоний мероси ўрта асрлар фанининг барча 
соҳаларини ўз ичига олади. Унинг Қуръон тафсиридан бошқа 
асарлари араб тилида ёзилган бўлиб, улар ичида мантиқ, 
нутқ санъати ва араб тили грамматикасига оид рисолалари 
алоҳида ўрин тутади. Бу рисолалардан XIV асрнинг иккинчи 
ярмидан XVI асрнинг иккинчи ярмигача Мовароуннаҳр ва 
унинг атрофидаги ўлкалар мадрасаларида ўқув қўлланмаси 
сифатида фойдаланилган. Форс-тожик шеъриятининг буюк 
мумтоз шоири Абдураҳмон Жомий шеърият ва нутқ 
санъатини Саъдиддин Тафтазоний асарларидан ўрганган. 
Аллома қирқдан ортиқ асар ёзган бўлиб, бизгача етиб 
келган асарларидан диққатга сазоворлари қуйидагилар: 
«Таҳзиб ал-мантиқ ва-л-калом» («Мантиқ ва каломга сайқал 
бериш»), «Ас-Саъдия» (XIII аср охири XIV аср биринчи 
ярмида яшаган Котибийнинг мантиққа оид «Аш Шамсия» 
рисоласига ёзилган шарҳ), «Ал-мутаввол» (нутқ санъатига 
оид «Кенг талқин»), «Мухтасар ал-маоний» (риторикага оид 
«Қисқача маънолар»), «Ал-иршод ал-ҳодий» (араб тили 
грамматикасига оид «Йўл бошловчи раҳбар»), «Ал-мақосид 
ат-толибин» (фалсафа ва каломга оид «Толиби илмларнинг 
мақсадлари»), «Рисола фи завое ал-мусаллас» («Учбурчакнинг 
бурчаклари ҳақида рисола»). Булардан ташқари, Тафтазоний 
ўзидан олдин ўтган мутафаккирларнинг асарларига кўплаб 
шарҳ ва ҳошиялар ёзган. 
Саъдиддин Тафтазоний ўз фалсафий қарашларида 
табиат ҳодисалари ўртасида сабаб-оқибат муносабатлари 
мавжудлигига шубҳа қилмайди. Боз устига у борлиқнинг ана 
шундай муносабатларини диққат билан таҳлил этиб, сабаб 
ва оқибатнинг муайян хилма-хил турларини ажратиб 
кўрсатади. Сабаб — шундай нарсаки, ашёларнинг мавжуд 
бўлиши унга боғлиқцир. Сабаб ички ва ташқи кўринишларга 
эга. Агар сабабнинг муайян белгилари оқибатга кўчиб ўтса, 
унда ички сабаб намоён бўлади, агарда унинг акси бўлса, 
унда ташқи сабаб ўзлигини кўрсатган бўлади
67

Олим дунёқарашидаги диққатга сазовор масалалардан 
бири қазо ва қадар ҳамда ирода эркинлигидир. Маълумки, 
182 


Ирода эркинлиги масаласида кўплаб файласуфлар турли 
фикрлар баён этишган, инсон ўз хулқ-атворида эркинми, 
И1.ИИ ихтиёри ўз қўлидами, деган саволга жавоб топишга 
интилганлар. 
Файласуф «Таҳзиб ал-мантиқ ва ал-калом» асарида 
ипсоннинг ирода эркинлиги масаласига кенг тўхталади. Унинг 
фи крича, ҳар қандай олижаноблик ва хайрли ишлар ўз 
тпОиатига кўра Худонинг мохиятидан келиб чиқади ва у ҳамма 
парсанинг холиқи сифатида хайр ва шарофатнинг 
нратганлиги сабабдан инсонларни ёмон хулқ-атвордан 
гийилиб туришга чорлайди. Ёмон хулқ, гунохдар инсонга 
хос нарсалар бўлмасдан, балки улар фақат кишиларни синаш 
умун яратилган. Шундай қилиб, унинг фикрича, Худо ўз 
бандаларига икки йўлни «таклиф» этади, яъни шарафли, 
хайрли фаолият кўрсатишни ёки номатлуб машғулотлар 
билан гуноҳга ботишни, гуноҳга ботиш эса жазога 
тортилишни келтириб чиқаради. Мутафаккирнинг 
таъкидлашича, Худо томонидан инсонларга хайрли ишларни 
кўпроқ қилиш, ғайришаърий ишлар камроқ бўлиши 
таъкидланади. Қайси йўлни танлаш инсоннинг ўз иродасига 
боғлиқдир. Шунинг учун худо ёмон хулқ-атворли инсонларни 
жазолайди. Ёмон хулқ-атворни қоралаш Худонинг иродасига 
қарши бориш эмас, чунки ёмонликнинг ер юзида 
мавжудлиги инсонларни покликка чорловчи синовдир. 
Билиш назариясида Тафтазонийнинг қарашлари Ибн 
Синоникидан фарқ қилади. Масалан, Ибн Сино нарса, 
ҳодисалар ҳақидаги маълумотларни билим деб қабул этган 
бўлса, Тафтазоний уларни алоҳида ҳис-туйғу ва билим 
ўртасидаги воситавий босқич деб тушунади. Билиш жараёни 
уч шартни тақозо этади: 
1.Ҳис-туйғу органлари ва ашёлар ўртасида ўзаро таъсир. 
2.Бу омилларнинг инсон руҳи томонидан қабул 
этилиши. 
З.Ақлий билиш. 
Ҳис-туйғуни Тафтазоний ташқи ҳиссиёт деб атаб, ички 
ҳис-туйғу ҳам ташқи ҳиссиёт асосида пайдо бўлишлигини 
183 


таъкидлайди. Нарсалар тўғрисида бирор тушунча ҳосил қилиш 
ҳис-туйғу уйғотган қиёфа орқали амалга ошишини кўрсатиб 
ўтади. 
Ашёлар ва ҳодисалар мавжудлйги туфайли улар уйғотган 
ҳис-туйғу шаклларидан билим шаклланади. Чунки ҳиссиёт 
моддадан унинг зарурий сифатлари ва алоқалари билан 
биргалиқда ташқи қиёфасинигина қабул қилиб олади. Шу 
сабабдан мутафаккирнинг фикрича, ҳиссий тасаввурга эга 
бўлиш учун модданинг бўлишлиги шартдир. Лекин ақлий, 
мантиқий билиш эса моддий асосдан анча узоқлашган бўлиб, 
ҳиссий билимларга қараганда юқорироқ босқичдан ҳосил 
бўлади. 
Тафтазоний фикрича, мантиқ тафаккурдаги 
хатоликлардан халос қиладиган восита бўлиб, янги билимлар 
ҳосил қилиш заминидир. Мантиқий билиш шакллари 
тасаввур ва тасдиқлашдир. Бирор ашё ёки ҳодисани тасаввур 
этиш, ҳақ ҳукм чиқаришда асосий ўринни тил бажаради. 
Онг ва унинг белгиси нутқ бир-бири билан ўзаро 
боғлангандир. Бирор ашё ёки ҳодиса белгиси бўлган сўзлар, 
бирор-бир мазмун туфайлигина муайян маъно касб этади. 
Сўзлар, уларнинг турларини тилшунослик фани ўрганади, 
мантиқ эса муайян мазмунга алоқадор муносабатдаги 
белгилар ўрнини аниқловчи сўзларни ўрганади. Шундай 
қилиб, Тафтазоний фикрича, мантиқ фани мавҳум онг билан 
боғланган бўлиб, тушунча ҳукмни ифодаловчи сўз ва 
гапларни тахдил этади. Тушунча муайян сўзлар ёрдамида 
инсон ақлида акс этадиган ашёлар ва табиат ҳодисаларининг 
мажмуасидан келиб чиқади. Инсон ақли умумий ашёларнинг 
хусусиятлари ва белгиларини ҳамда уларнинг айрим 
қисмларини ҳам акс эттиради. 
Ақл қуроли орқали ашёларни акс эттирадиган 
тушунчаларни таърифлаб, Тафтазоний ўз олдига шундай 
савол қўяди: тушунчалар қандай келиб чиқади ва 
шаклланади? Тафтазоний ақлнинг таҳлилий хулосавий 
қобилияти (таҳлилот) ва шуурий истеъдоди (мавҳумот) 
тушунчалар шаклланиши учун асосий йўл деб ҳисоблайди. 
184 


Уиииг таъкидлашича, «фақат таҳлилот ва мавҳумот 
Воситасидагина ашёлар ҳақида муайян тушунчалар ҳосил 
•»тиш мумкин». 
Тафтазонийнинг илмий мероси Яқин ва Ўрта Шарқ 
хплклари ижтимоий-сиёсий тафакқури тарихида илғор ўрин 
гугган қадимги юнон файласуф ва мантиқшунослари 
мактабига мансублигини кўрсатади. Аммо эрамиздан олдинги 
илмий ютуқлар билан чегараланмасдан, Шарқуйғониш даври 
кжсакликларидан туриб уни ривожлантирганлиги ва янги 
I оялар билан бойитганлиги диққатга сазовордир. Унинг ёзган 
асарлари ўз илмий қимматини ҳозирда ҳам йўқотгани йўқ. 
Гафтазонийнинг илмий меросини ўрганиш тафаккуримиз 
тарихини зарҳал саҳифаларини бойитиш имконини очиб 
беради. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish