Давоний
Давонийнинг тўла исми Муҳаммад Асад бин Саададдин
(кўп манбаларда Жалолиддин) Асад Казаруний Давонийдир.
Давоний Яқин ва Ўрта Шарқнинг машҳур файласуфи,
қомусий олимидир. У Эронда Казарун вилоятининг Давон
қишлоғида туғилган. Болалик йилларини шу қишлоқца
ўтказади, ёшлигидан илм-фанга қизиқади, айниқса,
фиқҳшунослик (мусулмон қонуншунослиги) фанига меҳр
қўяди. Девоний маҳаллий мактабни битирганидан сўнг, ўз
билимини такомиллаштириш учун ўша даврда илм-фан ва
маданият маркази ҳисобланган Шероз шаҳрига келади. Бу
ерда у Дорул-Айтом мадрасасида таникди мударрислар
Мавлоно Кушканорий ва Хўжа Ҳасаншоҳ Баққол қўлида
таҳсил кўра бошлайди.
Олим Ғарбий Эроннинг маркази — Табризга сафар
қилади. Ўша вақтда давлатни бошқараётган Султон Ёқуб
Оққўйинли унинг билими ва илм-фандаги хизматларини
назарга олиб, Шероз шаҳрининг қозиси этиб тайинлайди.
Шундан кейин у ярим кун мадрасада таҳсил бериш, қолган
вактини эса қозилик ишлари билан шуғулланишга сарфлайди.
Давоний қозилик мансабидан истеъфога чиққач, узоқ мудцат
Дорул-Айтом мадрасасида мударрис-лик қилади.
XV асрда унинг номи Эроннинг ташқарисига ҳам кенг
тарқала бошлади. Айниқса, унинг асарлари Туркияда машҳур
196
уди. Усмонлилар Туркиясининг подшоси Боязид II Давоний
Пинан хат ёзишиб, унга совғалар юбориб туради. Давоний
умрш шнг охирги йилларвда ўз она қишлоғига қайтиб кеалди.
Уипнг қабри Давон қишлоғвда.
Манбаларда келтирилишича, у фалсафа, этика, мантиқ,
мноҳиёт, фикҳшунослик ва геометрия бўйича илмий
тидқиқотлар олиб борган. XV асрда бу тадқиқотлар шу
дирлжада машҳур эдики, Али Давонийнинг таъкидлашича,
улар «илмнинг ҳамма соҳаларида асосий қўлланма бўлиб
хтмат қилган».
Давоний асарларининг сони номаълум, Муҳаммад Али
хибар беришича, унинг рисолалари 100 дан ортиб кетади.
Шуни таъкидлаш лозимки, Давоний асарларининг анчаси
Гжзгача етиб келган, ҳозир улар жаҳоннинг кўплаб кутубхона
на музейларида сақланмоқца.
Унинг энг машҳур асари «Ахлоқи Жалолий» бўлиб,
Ғарбий Эрон ҳукмдори Узун Ҳасанга бағишланиб, 1470-1478
йиллардаёзилган. ,
Давонийнинг ҳурфикрлилиги ахлоқ ва педагогика
муаммоларини тадқиқ килишда кўпроқ намоён бўлади. У ўша
вақтда кенг тарқалган туғма фазилатлар тўғрисидаги ғояга
қарши чиқиб, инсон фазилатларини таълим-тарбия, касб-
хунар эгаллаш йўли билан қўлга киритишни уқтиради. У
ахлоқни ўзгарувчан деб ҳисоблайди, ирода эркинлиги ҳақида
гапириб, донолик, шижоат, адолат ва иффат ҳақида илғор
фикрларни олға суради.
У рисоласида кишилар бирлашуви шаклланишида
меҳнатнинг роли катта эканлигини таъкидлаб, меҳнат
натижасида жамият пайдо бўлиши мумкин, деган фикрни
илгари суради. У ҳар бир киши муайян касб-ҳунарни эгаллаши
лозим, деб ўйлади, одамларнинг характери ва ҳулқининг
турли-туманлигидан ҳар хил касб-ҳунарлар келиб чиққан,
деган ўзига хос фикрни ўртага ташлайди.
Давонийнинг қимматли фикрларидан яна бири шуки,
у жамият бирлигининг шаклланиши ва тараққий этишида
пулнинг аҳамиятини ҳам кўрсатиб берган. Давоний, худди
197
Беруний сингари, жамият ҳаётида пулнинг ролини тушуни
ета олди: пул муомаласи, айниқса, савдо ишларида зарур,
адолат ва қонунни муҳофаза қилади. У пулнинг нарсала
қийматига тенглигини айтади. «Пул ўзаро алоқа ва молларни
бир жойдан иккинчи жойга ташишда керак бўлади. Агар пул
бўлмаганда эди, турмушга керак бўладиган ҳар кунги нарса
ва молларни узоқ мамлакатларга ташишда қийинчиликлар
туғилар эди», - деб таъкидлайди.
Мутафаккир давлатни бошқаришга катта эътибор
қаратди. У подшоҳликка асосланган феодал давлатни
бошқаришнинг энг мукаммал шакли, деб ҳисоблайди.
Давлатнинг бошқарилишида ҳукмдорнинг шахси муҳим роль
ўйнайди, чунки у давлат ишларини тартибга солиши,
фуқароларнинг аҳволидан бохабар бўлиши, уларга ғамхўрлик
қилиши лозим.
Олим рисоласида мукаммал ва одил шоҳ тўғрисида сўз
юритиб, давлатни бошқариш учун кишида энг яхши
фазилатлар жамланган бўлиши керак, дейди. У давлат
бошлиғига 10 та ахлоқий талабни қўяди: улардан биринчиси
— ҳоким одамларда ўзига нисбатан нафрат уйғотмаслиги учун
уларни хафа қилмаслиги, аксинча, эъзозлаши лозим.
Иккинчиси — шоҳ давлат ишларининг ўз вақгида ва адолатли
ижро этилиши тўғрисида жон куйдириши зарур. Учинчиси
— у ҳирс ва шаҳватга берилмаслиги лозим, чунки бу нарса
давлатни барбод қилишга олиб келади. Тўртинчиси — давлат
бошлиғининг ҳукми шошмашошарлик ва ғазабга эмас, балки
шафқат ва мурувватга асосланиши керак. Бешинчиси —
халқнинг эҳтиёжини қондиришда у Худонинг иродасидан
келиб чиқиши лозим. Олтинчиси — у халқнинг хоҳиш-
истагини қондирувчи ишлардан ўзини олиб қочмаслиги керак.
Агар шу ишлардан чекинса, бу билан у Худонинг иродасига
қарши чиққан бўлади. Еттинчиси — ҳоким авф этишни
билиши керак, зероки бу одилликни билдиради.
Саккизинчиси — у бирор қарор қабул қилишдан олдин ўз
атрофидагилари билан кенгашиб олиши лозим. Тўққизинчиси
— подшоҳ ҳар кимни муносиб лавозим билан таъминлаши,
198
мнет насабли ва қобилиятсиз кишиларга юқори мансаб
бгрмлслиги зарур. Ўнинчиси - давлат бошлиғи адолатли
фпрмонлар чиқариши, бирон кишининг қонунни бузишига
МУл қўймаслиги лозим. Булардан ташқари Давоний давлат
Гшшлиғига диний талаблар ҳам қўяди: у диний
мпжбуриятларни бажариши, художўй бўлиши, диний
маросимларга амал қилиши керак. Мазкур талаблар дан
кўриниб турибдики, Давоний теократик ҳокимият тарафдори
Г>улган, яъни у дин билан давлатни, сиёсий ҳокимият билан
диний ҳокимиятни бир-биридан ажратиб бўлмаслигини
I аъкидлаган.
Мутафаккир талқинида ахлоқ фани кишиларнинг
амалий фаолияти, тафаккури билан чамбарчас боғланган.
Лхлоқ мауммолари фалсафий, ижтимоий-сиёсий, хаёлий ва
хурфикрлилик масалалари билан бир қаторда кўрилади. У
ахлоқ фанининг предмети ва вазифаларини белгилашда
Л расту таъсирида бўлади, ахлоқ фани деганда у кишиларнинг
хулқ-одоби ва фазилатларини ўрганувчи фанни тушунади.
Унингча, ушбу фан амалий характерга эга бўлиб, у
кишиларнинг кундалик ҳаётида асосий қўлланма бўлиб
хизмат қилиши лозим.
Аллома кишиларнинг хислатлари табиий (туғма) ва
яшаш давомида касб қилинадиган хислатларга бўлинади, деб
ҳисоблайди. У Форобий сингари, туғма хусусиятларга
кишиларнинг баъзи бир ақлий ва ахлоқий малакалари:
зеҳннинг ўта ўткирлиги, фараз қилиш қобилияти,
ҳамфикрлилик ва бошқаларни киритади. Мутафаккир
кишиларнинг баъзи туғма хусусиятлари ва қобилиятларини
тан олиб яшаш давомида қўлга киритилган малакаларни
инсон учун мухим, деб ҳисоблади. У инсон ёшлигидан ташки
муҳит ва бошқаларнинг таъсирида барча хислатларни эгаллай
боради, деб ишонтиради.
Давонийнинг тамойилига кўра, ахлоқ фани тўрт асосий
— донолик (ҳикмат), адолат, шижоат ва иффат тушунчаларни
ўрганади. У «Ахлоқи Жалолий» рисоласида таълим-тарбия
муаммоларига тўхталиб, бола туғилганда нуқсонсиз бўлади,
199
салбий ёки ижобий сифатларга эса ўз-ўзини тарбиялаш
орқали эришади, дейди. Шундай экан, болада яхши
малакалар ҳосил қилиш учун унинг тарбияси туғилганидан
бошлаб шуғулланиш лозим. Болада, энг аввало, ейиш-ичиш
ҳиссиёти пайдо бўлади, у бирданига шакли бир хил
нарсаларни фаркдай олмайди. Аста-секин ашёларнинг
фарқини билиб, яхши ва ёмонни бир-биридан ажрата боради.
Давоний кишиларни бола тарбиясида жуда эҳтиёт бўлишга
чақиради, чунки болалар ёшлигида ўта таъсирчан бўлиб,
яхши ва ёмонни бирдек қабул қилаверадилар, дейди у. «Бола
қалби, — деб таъкидлайди аллома, — тоза тахтага ўхшайди,
унга ҳар қандай тасвирни осонликча чизиш мумкин». Шуниси
қизиқки, Давоний вафотидан тахминан 150 йил ўтганидан
сўнг, худди шунга ўхшаш фикрни улуғ инглиз файласуфи
Жон Локк (1632-1704) такрорлайди. Унинг айтишича,
туғилганда бола қалби табила раса, яъни тоза тахтани
эслатади, руҳий ҳолати (психикаси) эса яшаш жараёнида
тўлдириб бориладиган бир варақ оқ қоғозга ўхшайди.
Шуни таъкидлаш л озимки, Давоний ғоялари ўзидан
кейин яшаган мутафаккирлар дунёқарашининг
шаклланишига самарали таъсир кўрсатди. Бухорода яшаб
ижод қилган файласуф Мирзажон Шерозий (1596 йилда
вафот этган) унинг асарларига шархлар битган. Машҳур
файласуфлардан Юсуф Қорабоғий (1645 йилда вафот этган)
унинг кўп асарларини шарҳлаган.
Айниқса, унинг этика ва педагогика соҳасидаги
асарлари Ўрта Осиёда жуда машҳур бўлган. XIX асарда яшаган
самарқандлик олим Абу Тоҳир Хўжа «Ахлоқи Музаффарий»
рисоласида Давонийнинг перипатетизм ва неоплатонизм
тарафдори деб ҳисоблайди. Узбек олими Абдулла Аалоний
Давоний ижоди билан яхши таниш бўлган, унинг «Ахлоқи
Жалолий» асаридаги фикрларидан фойдаланган. Октябрь
инқилобига қадар Давонийиннг «Ахлоқи Жалолий» асари
мадрасаларда ўрганилган.
200
Do'stlaringiz bilan baham: |