I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


-боб. Навоий ва Бобурнинг ижтимоий-фалсафий



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/118
Sana24.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#232957
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   118
Bog'liq
2 5298753607510789912

10-боб. Навоий ва Бобурнинг ижтимоий-фалсафий 
қарашлари 
Алишер Навоий (1441-1501) — жаҳон маънавиятининг 
буюк сиймоси, машҳур шоир, мутафаккир, давлат арбоби. 
Ҳозирги покланиш, маънавий аслиятларга қайтиш 
даври улуғ Шарқ мутафаккири Низомиддин Мир Алишер 
Навоий ижоди, мероси, ижтимоий-фалсафий дунёқараши, 
халқимиз тарихий тақдиридаги аҳамиятига, хусусан, унинг 
руҳини хотирлаш, асарларини нашр қилиш, анжуманлар 
ўтказишга бўлган муносабатимизни умуммиллий, 
умуминсоний манфаатлар ва қадриятлар нуқтаи назаридан 
тубдан қайта кўриб чиқишни, янгилашни талаб қилади. 
Бизнингча, Навоий дунёқараши манбаларини ўрганиш, 
тадқиқ этиш қуруқ далолатларни топишдан иборат 
бўлмаслиги керак. Навоий дунёқарашининг, гўёки ҳаммага 
маълум, аслида эса ҳали жуда қоронғу, кам ўрганилган 
диний-фалсафий асосларини, хусусан, унинг «ваҳдат-ул-
вужуд»(пантеизм) таълимотига қўшган ҳиссаси, калом, 
шариат, тасаввуфга бўлган муносабатининг фавқулодда 
жиҳатларини, орифлик дунёқараши ва ахлоқий-дидактик 
позицияси, сиёсат, давлат, фозил жамият, оила, комил 
инсон ва шахе тўғрисидаги яхлит назариясини чуқур 
назарий-тарихий адекватлик даражасида тадқиқ қилиш 
лозим. 
Навоий ўзининг одил подшо, фозил жамият 
тўғрисидаги қарашларида Низомий, Жомийлар каби 
мусулмон маданияти, фалсафий-сиёсий фикрининг тамал 
тошларини қўйган Форобий, ал-Мавардий, Ибн Мискавайх, 
Шайхур-раис каби Шарқ арастучилари-перипатетик-
ларининг, яъни машшойунлар илгари сурган фозил шаҳар 
(ал-маданият-ул-фозила), комил инсон хақидаги фалсафий 
таълимотдан келиб чиққанлар. 
Маълумки, Форобий Сайфуд-давланинг давлатини, 
Шайхур-раис Абу Али ибн Сино ўз даври амири Аълоуд-
давла давлатини фозил шаҳарга, уларнинг ўзларини эса 
204 


Ком ил инсонларга айлантиришга уринганлар. Навоий ҳам 
•Хамса» ва бошқа асарларидаги орзу-хаёл, одил подшо, 
идолатли давлат тўғрисидаги гоялар билан чекланмай, Ҳусайн 
Гюйқаро давлатини одил давлатга, унинг ўзини эса одил 
модшоҳга айлантиришга қаттиқ уринган, бу йўлда бутун 
кучи, сиёсий иқтидори, нуфузи ва иродасини, сиёсий 
манқеини сафарбар этган. Гап ҳар икки ҳолда ҳам ғоянинг 
иотўғри ёки «ғайриилмийлиги»да эмас, балки бу ғояларни 
а мал га ошириш имкониятларини берадиган юксак ишлаб 
чиқариш тараққиёти даражасига, яъни жамиятнинг табиий-
тарихий тараққиёт босқичига эришилмаганлигида (К. 
Маркс)дир, холос. 
Навоий ўз даври кишиси сифатида ўрта аср мусулмон 
маданияти, онги ва тафаккури, қадриятлар руҳида 
тарбияланган, демак, ўша замон ҳаёт тарзи ва маданиятининг 
ўзаги бўлмиш тасаввуф таълимотидан четда шаклланиши, 
ундан тамомила фориғ бўлиши мумкин эмас эди. Аллома 
амалда айнан ана шундай таҳсил ва тарбия топганлиги, 
айниқса, Фаридуддин Атторнинг «Мантиқут-тайр»ига асир 
бўлганлиги, накшбандий-чиликка иҳлос қўйган ҳамда Жомий 
билан биргалиқда ва етакчилигида Хўжа Убайдуллоҳ Ахрор, 
Абдуллоҳ Ансорий каби пирларга қўл берганлигига ўхшаш 
тафсилотлар юқоридаги фикрни, албатта, тасдиқлайди. 
Навоий ислом, калом, шариат, айниқса, тасаввуфдаги 
эгаллаган мавқеининг ўзига хослиги шундаки, у 
нақшбандийликнинг ҳаётбахш фалсафаси орқали сўфизмдаги 
энг инсонпарвар, инсондаги эътиқодий поклик ва тозаликни 
севувчи, ҳаётни, инсонни қадрловчи, унинг шаънини юксак 
тутишга, ҳимоя қилишга маломатия таълимотига маънавий 
жиҳатдан онгли равишда эргашган ва ўзининг бутун ҳаёти 
давомида маломатия қадриятларига риоя қилган. 
Маълумки, маломатия сулуки, энг аввало, дин, тақво, 
тасаввуф ахдларини, шунингдек, мусулмон жамоасининг 
бошқа аъзоларини туб масалада: 1) эътиқодда кибрга, 
риёкорликка ва бехад даъволарга йўл қўйишда; 2) амалий 
ҳаётда эса бойликка, зеб-зийнатга, ҳирс-ҳавасга берилишда, 
205 


камбағалларга зулм қилиб, сидиқни (Аллоҳ олдида олган ўш 
мажбурият ва бурчларни) бузишда маломат қиладилар. 
Эътиқоддаги кибрга суннийларнинг такаббурлиги, 
риёкорлиги эса шиаларнинг жанжалкашлиги, беҳад даъвог! 
эса тасаввуфдаги хулул, жаъм ва йттиҳад даъвогарларининг 
«кароматлари», «мўъжизалари»ни маломатия вакиллари 
мисол келтирганлар. Навоийнинг ҳаёти, ижоди ва 
фаолиятининг бирор дақиқасида, ҳатто ўз асарларида ўзининг 
мусулмончилигидан кибрланиш у ёқда турсин, ҳатто буни 
алоҳида таъкидламаган ҳам — эътиқодда хокисор—обид 
мавқеини тутган. Риёкор шайхлар, «азиз-авлиёлар» ва 
бошқаларни Навоий қандай танқид қилганлиги эса 
«Маҳбубул-Қулуб» ва бошқа асарлардан кўпчиликка маълум. 
Эътиқоддаги беҳад даъволарга эса, ҳазрат Навои
т

маломатия даври мутафаккирлари Ибн Сурайн, Ибн Ота^ 
Абу Жаъфар (УШ-1Х асрлар) ва «Ҳужжат-ул-ислом» Абу 
Ҳамид ал-Ғаззолий (ваф. 1111 йил) ҳамда Шаҳобиддин Абу 
Ҳафс Умар Суҳравардий (XIII аср) кабилар сингари ўзининг 
«Лисан-ут-тайр» асарида қуйидагича баҳо берган: Бўлди чун 
Мансур тавҳиди дурустким, «Анал-Ҳаққ» эрди алфозида чует; 
Кўб насиҳат қилдилар арбоби динким, бу эрмас шеъваи «аҳли 
яқийн»; Кўб сулук аҳлига ўлуб бу ҳол, ҳам адаб асраб дурур 
ҳам эътидол; Сен доғи бу даъвойи изҳор айлама, нафени 
муставжаб дор айлама; Мастроқ чун тушмиш эрди жом анго, 
йўқ эди бу нағмадин ором анго»
73

Демак, Навоий ўзининг исломга бўлган эътиқодини 
расмий «аҳли сунна ва жамоа» сингари пеш қилмаганидек, 
Аллоҳ васлига етиш, яъни «ваҳдат лофи»ни — даъвосини 
қилувчи ўта сўл мутасаввифлардан ҳам ўзини четга олган, 
маломатия сингари қоралаган. 
Навоийнинг юқорида келтирилган қарашларида изчил 
тарзда унинг комил инсон тўғрисидаги тамойили ҳам бутун 
моҳияти билан намоён бўлган. Аввало, комиллик, Навоий 
фикрича, инсоннинг инсонийлик табиати, имкониятлари 
ва маънавияти чегараларидаги комиллик бўлиб, бунинг олий 
босқичи Аллоҳ моҳияти ўз вужудида мавжуд бўлганлиги учун 
206 


Лллоҳнинг мукаммаллиги, жилоси, зиёсини ярақлаган 
0Й11мдек акс эттира олиши, уни бевосита туйиш ва тан олиш, 
шел им бўлишдир. Бу ниҳоясиз риёзиётлар ва маърифат 
орқали мумкин бўлади ёки Навоий ўз ибораси билан айтилса, 
«Ман арафа» ҳадисида билдирилганидек, инсон ўзли-гини 
Гшлиш орқали Худонинг моҳиятини билади, «ваелга етади», 
гўски садаф, тоза гавҳарга айланади
74

Бошқа томондан Аллоҳ учун жиҳодга «лаббай» деб 
жавоб бериш, жиҳоднинг бутун азоб-уқубатларию, 
машаққатини, ҳатто бу йўлда шаҳид бўлишни онгли тарзда 
У $ бўйнига олиш, мушриклар, кофирлар билан мусулмон 
мамлакатларининг турли ерларидан салбчилар билан жанг 
қилиш учун етиб келиш, фидоийлик қилиш, камситилган, 
эзилган, хўрланган ва ҳақоратланганларни, ҳақиру-
қашшоқларни, ожизу нотавонларни бебош маъмурлар, 
ҳокиму муҳтасиблар, қози ва миршаблар, бой, судхўрлар 
зулми, зўравонлиги ва адолатсизликларидан ҳимоя қилиш, 
қутқариш, оддий халқнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
йўлида жувонмардлик қилиш, яъни аҳли футувва бўлиш 
маломатиянинг асосий амалий шиорларидан бири эди. 
Машҳур Мансур Халлож Талақонда, файласуф, табиб Абу-
л-Баракат ал-Бағдодий Кавказда, Нажмуддин Кубро 
Хоразмда мўғулларга қарши ана шундай футувват кўрсатиб, 
жиҳод урушларида қатнашганлар. 
Навоийнинг илм-маърифат йўлида ёшлигидан жуда 
қаттиқжаҳд қилганлиги, халқ, эл-юрт осойишталиги йўлида 
Ҳусайн Бойқаро давлатини мустаҳкамлаш, «Ҳақ ва адолат» 
учун ҳам қалам, ҳам қилич билан, «ўтга ва сувга кириб» 
хизмат қилганлиги, тўплаган мол-мулкидан эл-юртга ош 
бериб, кўприклар, карвонсарой работлар, мақбаралар, боғ-
хиёбонлар қурдирганлиги, оила қурмай, тоқ ўтгани, умри 
интиҳосида — ўлимидан олдин бутун мол-мулки, 
бойликларини хизматчиларига бўлиб бериб, қулларини озод 
қилиб юборганлиги оддий мусулмончилик фарзи бўлмай, 
ҳазратнинг жиҳод қилганлиги, жавонмардлик кўрсатганлиги, 
асл «аҳли футувва»дан бўлганлигини кўрсатади. Юқорида 
207 


келтирилган, таҳлил қилинган далил-мулоҳазалар 
Навоийнинг бутун ҳаёти ва эътиқоди маломатия маслаги 
талабларига зимдан риоя қилинган ҳолда кечганлигини 
тасдиқлайди. Унинг пири Жомий ҳам зимдан, қисман бўлса-
да, ана шундай мавқеда турган. 
Бироқ Навоий пиридан фарқли ўлароқ тасаввуфнинг 
на назарий ва на амалий жиҳатларини ишлаб чиқиш, 
ривожлантиришни ўзининг алоҳида, эзгу эътиқодий мақсади 
қилиб олган эмас эди (Навоий узлатга ҳам кетмаган, бирон 
янги суфийлик тамойилини ҳам илгари сурмаган ва янги 
тариқатга ҳам асос солмаган). Демак, Навоийни том маънода 
тасаввуф ёки тақво-зуҳд вакили, ва аксинча, калом, шариат 
вакили мутакаллим, қози, аълам ёки муҳтасиб бўлмаган, 
деб фикр билдириш ниҳоятда муноазарали бўлган бўлар эди 
Навоий ўзида Форобий, Ибн Мискавайҳ, шайхур-раислаг/ 
асослаб берган комил инсоннинг Оқиллик, ОдиллиК, 
Саҳийлик, Иффатлилик, Шижоатлилик, Поклик, ҳаром-
ҳариш ва риёкорликлардан, инсон шаънини ерга урувчи, 
ризолат ва қабоҳатлардан айрим сифатларини мужассам қила 
олган, ўзининг бутун онгли ҳаёти давомида бундай олий 
мартаба синовидан ўтган эди. Ана шу маънода Навоий 
қадриятлари, айниқса, ҳозирги кун учун керак, асқотадиган 
қадриятлар сифатида янада чуқурроқ ўрганилиши, тарғиб 
ва ташвиқ этилиши мақсадга мувофиқдир. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish