«ГГШ1ДИ.
Баҳоуддин Нақшбанд, унинг таълимоти хусусида,
нпқшбандий шайхлар ҳақида талай асарлар яратилган.
Ьиргина, ЎзФАШИ қўлёзмалар хазинасининг ўзида 195 китоб
мпвжуд. Жумладан, Баҳоуддин Нақшбанднинг суюкли
налифаси Хожа Муҳаммад'Порсо ёзиб қолдирган бир неча
асар орқали валийликнинг таърифи, Баҳоуддин
Нақшбанднинг тариқатдаги илк даври, унинг суҳбат ва
қикматли сўзлари билан танишиш, ислом ақидаси, ибодат,
шариат ва тариқат аҳкомларидан баҳраманд бўлиш мумкин.
Нақшбандия тариқати тасаввуфий-фалсафий таълимот
сифатида «Хожагон» номи билан ҳам машҳур бўлиб, бу ном
Лбдуҳолиқ Ғиждувоний (1220 йилда вафот этган) таълимоти
билан чамбарчас боғлиқдир. У Мовароуннаҳр ва Хуросонда
машҳур сўфий Юсуф Ҳамадонийдан таълим олади.
Кейинчалик Хожагон таълимотига асос солади. Ғиждувоний
муридлар ва дарвишлар учун ахлоқ ва хулқ-одоб қоидаларини
ишлаб чиқади. Бу қоидалар Фахруддин Али ас-Сафийнинг
«Рашаҳот айн-ул-ҳаёт» рисоласида келтирилади. У ўғлига
мурожаат қилиб шундай дейди: «Эй писарак (ўғилча), сенга
насиҳат қилиб айтаманким, илм-маърифат, ахлоқ-одоб,
тақво учун ҳамиша саъйи ҳаракат қил, вақтида намозингни
ўқи, лекин имомлик ва муаззинлик қилма, ўзингдан кейин
қимматбаҳо асар ва таълифот ёзиб қолдир, суннат ва жамоат
аҳли мулозамати учун интил, фиқҳ ва ҳадис илмларини
тўхтовсиз ўрганиб бор, ҳаргиз шуҳратталаб бўлма, чунки
шуҳратталаблиқдан доимо офат келади, мансабга муқайяд
бўлиб қолма, (мансабпараст бўлма), доимо гумномликка
ҳаракат қил (камтар бўл, маъносида), подшоҳ ва
ҳукмдорлардан, зуравонлардан, қози ва амалдорлардан
169
ўзингни узоқда сақла, хонақоҳдар қурма ва хонақохдар
яшама, кўп самоъ қилма (қўшиқ-мусиқага берилма), чун
кўп самоъга берилиш кишилар орасида нифоқ туғдирад
ҳаддан зиёд самоъ дилларни. зайрон этади, лекин самоън
инкор ҳам қилма, кам гапир, кам е, оз ухла, ўз хилватингд
бўлиб, аҳоли ила кам суҳбат кил, бойлар ҳамда омийлар
ила
суҳбатдош бўлма, ҳамиша ҳалол ва пок яша, ҳалол е, нашадан
(тарёк) парҳез қил, иложи бўлса, уйланма (хотин олма),
чунки аёл туфайли толиби мол дунё бўлиб қоласан,
молпараст ва дунёпараст бўласан, ҳадеб хандон ташлаб
кулаверма, қаҳ-қаҳ отиб кулиш дилни вайрон этади, ҳар бир
кишига меҳр шафқат кўзи билан боқ (меҳрибон бўл), ҳеч
кимни ўзингдан паст ҳисоблаб, уни таҳқир этма, зоҳиринг
(ташки кўринишинг) оройишига кўп аҳамият берма, чунки
бундай аъмоддан ботининг (ички кўринишинг) расво бўлади,
халойиқ ила мужодалага борма, бировдан асло бирор нарса
тама қилма, бировни хизматга буюрма (хизматкор туша),
машойихларга моли жонинг билан сидқи дилдан хизмат қил,
мол-дунёга мағрур бўлма, ўшанда дилинг ором олади, мол-
дунё туфайли доимо дилинг вайрон, кўзинг гирён бўлади,
аъмолинг доимо холис, рафиқинг дарвиш, моянг фақр,
хонанг масжид, мунисинг ҳамиша Ҳақ субқонаҳу бўлғай».
Ғиждувонийнинг юқоридаги ахлоқ-одобга оид панд-
насиҳатлари, ибратли сўзлари, қонун-қоидалари кейинчалик
нақшбандийлик сулукига аъзо бўлган дарвиш ва муридлар
учун ҳам асосий ахлоқий мезон, қоида бўлиб қолди. Термизий
тарафдорлари қуйидаги қоидага—шариат қонун-қоидаларига,
тариқатнинг мистик йўлига, маърифат ва ҳақиқат, яъни
Аллоҳ васлига эришишга тўла амал қиладилар. Ҳамадоний,
Ғиждувоний ва Нақшбандлар Хожагон-нақшбандийлик
тариқатининг 11 қоидаси ёки одобини ишлаб чиққанлар,
улардан 4 таси Юсуф Ҳамадонийга, 4 таси Абдулҳолиқ
Ғиждувонийга, 3 таси Баҳовуддин Нақшбандга мансуб бўлиб,
рашаҳа (қатра) деб аталади.
1. Ҳуш дар дам. Зикр вақтида ҳар бир чиқаётган нафас
ҳушёрлик билан чиқмоғи, ғафлатга тушмаслик лозим, ҳар
нафас олиб, чиқариш чоғида Аллоҳни зикр қилиш даркор.
170
.'. Назар бар қадам. Солик ёки дарвиш шаҳарда
(црндпмп, қишлоқ ёки саҳродами ҳар бир қадамига назар
(Ш'шш, огоҳ бўлиб юрмоғи, фикри бўлинмаслиги лозим.
I Сафар дар ватан. Тариқат аъзосининг ёмон одатдан
ялики хулққа, башарий сифатлардан илоҳий сифатларга
ИУн.шишини билдиради. Булардан ташқари, мурид ўз
муршидини топгандан сўнг саёҳат қилмаслиги мақсадга
мупофиқ кўрилади.
4. Хилват дар анжуман. Зоҳиран халқ билан, ботинан
\ а қ билан бўлиш демакдир. Солик халқ орасида юрса ҳам,
Пир лаҳза чбўлса ҳам қалбида Аллоҳни эсдан чиқармаслиги
мочим.
5. Ёд кард. Эслаш — Аллоҳни ёд этиш, яъни тинмай
кллимайи тавҳидни зикр қилиш.
6. Бозгаш. Термизий Зикрдан кейин солик «Илоҳи, анта
мақсуди ва ризока матлуби», яъни Аллоҳим, мақсадим
сснсан, талабим истагим сенинг ризолигингдир, дейди.
7. Нигоҳдош. Солик қалбдаги фикр ва хотираларни
муроқаба қилиш. Нафй ва исбот зикринингмаъносини ўйлаб,
бошқа нарса ҳақида ўйламасликка ҳаракат қилинади.
8. Ёддош. Ҳар лаҳза Ҳақдан хабардор бўлишни
билдиради.
9. Вуқуфи замоний. Дарвиш доимо ўз ҳолидан хабардор
бўлиши, вақтидан унумли фойдаланиши, шукр ва тавба
қилиши даркор.
10. Вуқуфи ададий. Солиқ шайх берган зикр вазифасини
саноғига риоя қилиши, зоҳирда ҳам инсон ўзини муайян
саноқ ва вақт билан назорат қилиши муҳимдир, зероки бу
ҳол соликнинг тартиб-интизомга риоя қилишида муҳим
аҳамиятга эга.
11. Вуқуфи қалбийил. Қалбнинг ҳақдан хабардор
бўлиши, яъни инсон кўнгли Аллоҳдан бошқа нарсани
ўйламаслиги лозим. Бу зикрнинг юқори поғонасини
билдиради.
Юқоридаги ахлоқ-одоб қоидаларига нақшбандийлик
тариқатини танлаган ҳар бир мурид сўзсиз амал қилиши талаб
171
қилинади. Зероки, улар ушбу таълимотнинг моҳияти
мазмунини ташкил қилади.
Нақшбандия тариқати чуқур бунёдкорлик руҳи бил
суғорилган, бу таълимот «Дил ба ёр-у даст ба кор» шиорин
ўзига қоида қилиб олган. Унда нафақат имон-эътиқод, илоҳр
қоидалар, балки дунёвий ғоялар, инсонпарварлик, ахлоқч
обод қоидалари мужассамлашган.
Умуман, Баҳоуддин Нақшбанд шахсияти ва унинг
Do'stlaringiz bilan baham: |