Аҳмад Яссавий ва яссавийлик
Мусулмон оламида сўфийлик тариқатининг Хожа
Юсуф Ҳамадоний мактабига мансуб тарғиботчиси,
туркийзабон шоир Аҳмад Яссавий (тахм. 1103-1166 йиллар)
тасаввуф фалсафасида ўзига хос мактаб яратди. У асарларини
ҳозирда ҳам тушунарли бўлган узбек тилида ёзган. Яссавий
асарлари мажмуаси 1878 йили нашр этилган «Девони ҳикмат»
номи билан маълум. 1990 йили «Девони ҳикмат»нинг
Тошкентда нашр этилиши мухим воқеа бўлди, у тез орада
тарқалиб кетди. Шу боисдан 1992 йилда иккинчи бор нашр
этилди.
Хожа Аҳмад Яссавий Ясси шаҳрида туғилган. Унинг
отаси Шайх Иброҳим исмли эшон бўлиб, ўғлининг ёшлигида
вафот этган. Етим қолган Яссавий ўша замоннинг машхур
шайхларидан бири — Арслонбобдан таълим олган. Арслонбоб
вафот этгандан кейин Аҳмад Яссавий пир излаб, Бухорога
келган. Бу ерда Хожа Юсуф Ҳамадоний вафотидан сўнг
Бухорода, унинг учинчи халифаси сифатида шайхлик қилган.
Бир неча йилдан сўнг Бухоро шайхлигини Юсуф
Ҳамадонийнинг тўртинчи халифаси бўлган Абдулҳолиқ
Ғиждувонийга топшириб, ўзи Яссига жўнаган. У ерда хонақоҳ
очиб, шайхлик қилган ва кўплаб муридлар орттирган.
Яссавийнинг форс адабиёти вазн ва услубида эмас, балки
турк миллий вазнида, халқ адабиёти услубида ҳикматлар
ёзгани айнан шу даврга тўғри келади.
Аҳмад Яссавий олтмиш уч ёшдан ошгач, хонақоҳда
ерости чиллахонасини қаздириб, шу ерда яшаган, фоний
дунёдан алоқасини узиб, шайхликни давом эттирган, ҳижрий
562 йилда вафот этган. Тасаввуфнинг Яссавия йўналиши
Яссавий номи билан боғлиқ.
162
Хожа Аҳмад Яссавий шеърларининг ҳар парчасига
ЦИКмат» унвони берилган, улар китоб ҳолига келтирилган.
1иқоуддин Нақшбандга тааллуқли деб тан олинган «Дил ба
§р, даст ба кор» иборасини ҳам биринчи бор Аҳмад Яссавий
•Дилинг худода, қўлинг ишда» шаклида баён этган. Демак,
йесаний тариқати билан Нақщбанд таълимоти моҳиятан яқин
вулиб, ушбу машҳур ибора биринчи марта XII асрда туркий,
XIV асрда эса форсий тилда айтилган. Ахмад Яссавий Қуръон
қикматлари, ҳадислар мазмунини ва тасаввуф ғояларини
қўшиб, уни инсофу адолат, ҳалоллик ва тўғриликни
орифлик, ошиклик, хилват ва узлат билан боғлаган. У
тасаввуф ғояларини халқ орасига ёйиб, нафс ва худбинлик
каби кўпгина ёмон иллатларни қаттиқтанқид қилган.
Мустақиллик йилларида Яссавий мероси ва унинг
гариқатини ўрганиш учун кенг имкониятлар очилди.
Нажмидцин Кубро ва кубровийлик
Тасаввуф фалсафасида Нажмидцин Кубро(Аҳмад ибн
Умар Абул-Жанноб Нажм ад-дин ал-Кубро ал-Хевақий)
(1145—Хоразм—122 Шил) шахсияти ва у асос солган Кубравия
тариқати салмоқли ўрин тутади. У тасаввуф оламининг
забардаст алломаларидан бири бўлиб, Абдураҳмон Жомий
«Нафаҳот ул унс» асарида ёзишича, Нажмидцин Кубро
болалик чоғлариданоқ илм истаб, Мисрга боради ва у ерда
Рузбеҳон Вазон уни ал-Мисрий исмли таниқли сўфийдан
илоҳиёт сирларини ўрганади. Рузбеҳон Ваззон ўз ўғлидек
севиб, меҳр-мурувват кўрсатади, ҳатто ўз қизига уйлантиради.
Кейин Нажмидцин Кубро тасаввуф борасида ўз илмини
ошириш мақсадида Табризга бориб, тасаввуфга оид кўпгина
зоҳирий ва ботиний илмларни ўрганади. Сўнгра яна Хоразмга
қайтиб, тасаввуф илмини тарғиб қилади, кўплаб шогирдлар
тайёрлайди.
Нажмиддин Кубро тасаввуфда Кубравия тариқатининг
асосчиси ҳисобланиб, бу тариқат Хуросон, Ҳиндистонда ҳам
163
кенг тарқалган. Мутасаввиф олим катта обрўга эга бўлса ҳа,
фақирона, камтарона ҳаёт кечирган. Ўз она-Ватанинш
фидойи, жасур, мард уклони бўлган. Мўғул босқинчилар
Хоразмни забт этишга киришганида, у душманга қарш
сўнгги нафаси қолгунча курашиб, мардларча ҳалок бўлади.
Нажмиддин Кубро «Фавойиҳ ал-жамол ва фавотиҳ ал-
жалол», «Ал-усул ал-ашара» ва каби қатор асарлар ёзиб
қолдирди. У асос солган Кубравия тариқати тасаввуф
фалсафасининг бошқа йўналишларидан нафақат инсонни
руҳий-маънавий камолотга олиб борувчи йўналиш эканлиги
билан, балки инсон руҳий-маънавий оламининг
шаклланиши жараёнини билишга эътиборни қаратгани
билан тубдан фарқ қилади. Унда инсон фақат илоҳиёт
сирларини билишга интилувчи, ўзини бутунлай унутиб
қўйган мавжудот эмас, балки ўзини қайта қуриш учун реал
имкониятларга эга бўлган бунёдкор сифатида талқин
қилинади. Кубравия туфайли тасаввуф чинакам назарий
асоси бўлган фалсафий дунёқарашга айланди, амалий-
ахлоқий урф-одатлари, турмуш тарзи, хусусан
таркидунёчилик, зоҳидлик доирасидан чиқиб, ҳақиқий
инсон фалсафаси томон буриб юборилди. Бошқачароқ қилиб
айтганимизда, тасаввуфга Кубравия инсон муаммосини олиб
кирди. Ўз навбатида, Кубравияда тасаввуф ваҳдати вужуд
таълимоти ва футувват ғоялари билан чамбарчас боғланди.
Унинг диний-фалсафий, хусусан, инсон тўғрисидаги
қарашларининг шаклланишида мусулмон маданий ва
маънавий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган суннийлик
ғояларининг устуворлиги яққол кўриниб туради.
ХН-ХШ асрларда Кубравия тариқати нафақат
Мовароуннаҳр ва Хуросон, балки Ҳиндистон, Ироқ,
Кашмир минтақаларида ҳам кенг тарқалди. Кейинчалик
Кубравия тариқатидан фирдавсия (асосчиси Бадриддин
Фирдавсий), нурия (асосчиси Абдураҳмон ал-Исфароиний),
рукния (асосчиси Рукниддин ибн Шарафиддин), ҳамадония
(асосчиси Мир Сайид Али Ҳамадоний), иғтишошия
(асосчиси Исҳоқ ал-Хутталоний), нурбахшия (асосчиси
164
улпо Нурбахш) каби турли шохобчалар ажралиб чиқди
Do'stlaringiz bilan baham: |