таълим-тарбия, хулқ-одоб, яхши фазилатларни эгаллаш,
тубан иллатлардан хал ос бўлиш ҳақида ҳам сўз юритилади.
Шоир исломий қадриятларни тарғиб қилади, тилнинг
аҳамияти ҳақида гапиради. Аҳмад Югнакийнинг
ҳурфикрлилиги ва илғор позицияда туриши шулар билан
белгиланади. Н. Маллаев таъкидлаганидек, «У диний мистик
адабиётнинг намояндалари сингари инсоннинг илмий
фаолияти ва қобилиятини қораламайди, мутакаллимлар каби
дин, шариат ақидаларини илм-фанга қарши кураш воситаси
қилиб қўймайди, балки у Юсуф Ҳожиб каби илм-фанни
ёқлайди, олимлар ва фозилларни улуғлайди,
маърифатпарварликни тарғиб қилади, кишиларни илмли,
маърифатли бўлишга чақиради, жоҳилликка қарши
курашади».
36
Аҳмад Югнакий «Ҳибатул-ҳақойиқ» рисоласида
билимли кишиларни юксакка кўтаради, илм-инсоннинг
зийнати, деб билади. Билим туфайли саодат йўли очилади,
инсон хулқ-одоб салтанатидан ўзига тегишли жой олишига
муяссар бўлади.
Билимли киши илмни фарклайди, эй дуст.
Илм кадрини билимли одам билади.
Билимнинг кадрини кишига илм билдиради,
Билимни нодон, тубан киши нима қилади.
Аҳмад Югнакий билимсиз, нодон ва жоҳил кишиларни
аёвсиз қоралайди, зероки ундайларга ўгит-насиҳат
фойдасиздир, улар илмнинг қадрига етмайдилар.
У ҳар бир киши ўйлаб гапириши, керак бўлганда тилини
тийиб туриши, ўринсиз сўзламаслиги лозимлигини уктиради.
«Киши бошига тушган ҳар қандай иш унинг тили туфайли
содир бўлади, бу тил сабабли айримлар яхшилик, айримлар
ёмонлик кўради», — деб таъкидлайди адиб.
Олим рисоласида бойликка ружу қўймасликка, оз
нарсага қаноат қилишга даъват қилади. У асарида бахил ва
гердайганларни, бойлик кетидан қувиб, қанчалик кўп мол-
дунё тўпласа ҳам кўзлари оч кишиларни шундай таъкидлайди:
«Бахил киши меҳнатсиз ҳаром йўл билан кўп олтин, кумуш
152
йигди, натижада у дунёга лаънат ва бадномлик орттириб
кстди. Унинг моли кишиларга тақсим бўлди, бахил эса
(умдан) фақат сўкиш, лаънатгагина эга бўлди».
Аҳмад Югнакийнинг ижодий меросида инсон ва унинг
фичилатларини тасвирлаш марказий ўринни эгаллайди. У
рисоласида сахийлик, яхшилик, меҳр-шафқат, дўстлик,
камтарлик, тавозе каби инсоний хислатларни куйлади, доимо
Гюшқаларга, айниқса, муҳтожларга ёрдам бериш зарурлигини
уқтирди. «Яхши яроқли ошингни кишига едир, яроқли нарса
(кийимлик) топсанг, яланғочларнинг йиртилган кийимини
бутла», — дейди мутафаккир.
Аҳмад Югнакий инсонларнинг ярамас иллатлари
бўлмиш адолатсизлик, жабр-зулм, вафосизлик, меҳр-
оқибатсизлик, хасислик ва бошқаларни қоралади. У
шмонасидан зорланиб халқорасида душманлик, ғаразгўйлик,
адолатсизлик авж олаётганлигидан нолийди. У ақлли,
уддабурон, ҳунар соҳибларига дунё бевафо эканлигини
таъкидлаб, тубан ва разил одамлар ҳурматда эканлигидан
норози бўлади. «Хасисларни улутлаб, нафсоният йўлидан
борувчи, яхшиларни хор қилиб, адоват ва бахтсизликдан
иборат дунё хатолар билан ўтиб боради», — деб ёзади адиб.
Хуллас, Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибатул-ҳақойиқ» асари
туркий халқлар маданияти, адабиёти, тилини
ривожлантиришда қимматли манба ҳисобланди. Унинг
ижодий мероси кейинги даврларда яшаган мутафаккирлар,
хусусан, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад
Яссавий ва бошқаларнинг дунёқарашига самарали ва
сезиларли таъсир кўрсатди. Унинг «Ҳибатул-ҳақойиқ» асарига
улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий юксак баҳо берган.
Do'stlaringiz bilan baham: