йўл-йўриқлар, сиёсий шиорлир, қуруқ
чақириқлар асосидаги
таҳлили бугунги бунёдкорлик
фаолиятига ижобий
таъсир кўрсатмаслиги тмжрибадан
маълум. Мақсадимиз озод
ва обод Ватан яратишднн иборат
экан, биз эзгу ғоялар, унинг
нсгизидаги ижобий (|)аолият
асосида яшаш ва ишлашимиз
лозим. «Бу ғоянинг «ширила
халқимизнинг ўзлигини англаши
ётади. Ҳаққоний тарихни
билмасдан туриб эса ўзликни
англаш мумкин эмас»
2
.
Ўзлигини англаган халқгина жамиятни янгилашга, туб
ислоҳотларни амалга оширишга қодирдир.
Тўртинчидан, бу китобни тайёрлашдан
яна бир мақсад
жаҳон файласуфларини турли гуруҳларга, қарама-қарши
оқимларга бўлмасдан, уларнинг келажак авлод учун
қолдирган салмоқли мероси, ижобий ишлари, қолаверса,
умумжаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаларни ҳаққоний
кўрсатишдир. Бу каби хайрли ишлар ўз моҳияти жиҳатидан
халқларни яқинлаштиришга, уларни ҳамжиҳат эти ш га хизмат
қилади. Бу эса, ўз навбатида, жаҳон фалсафий-тарихий
жараёнини холисона, объектив тарзда тадқиқ этишга,
миллатлар ва халқларни бир-бирига янада яқинлаштиришга,
ҳамжиҳатликни юқори поғонага кўтаришга ёрдам беради.
Бу мақсадга эришиш эски «изм»чилик иллатларидан,
муайян фалсафий йўналишларнинг мутлақ ҳақиқатни
ўчининг ягона мақоми деб даъво қилишидан, гўёки фақат,
материализм илм-фанга ҳамоҳанг, идеализм эса унга тубдан
чид, деган ғайрифалсафий мушоҳадалардан воз кечишни
тақозо қилади. Бундай методологик бирёқламалиқдан халос
бўлиш жаҳон фалсафий жараёни тарихини холисона,
ҳаққоний таҳлил этиш имконини беради.
Ушбу китобда жаҳон файласуфлари, асосан буюк
аждодларимиз Имом Бухорий, Абу Наср Форобий, Абу
Райҳон Беруний, Ибн Сино, Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Аҳмад
Яссавий, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд, Алишер
Навоий каби дунё илм-фани ва маданияти тараққиётига
улкан ҳисса қўшган мутафаккирларнинг табиий-илмий,
4
ижтимоий-фалсафий, ахлоқий қарашларига алоҳида эътибор
қаратилди. Зеро, уларнинг жаҳон тараққиётига қўшган
ҳиссалари беқиёс ва бетакрордир.
Мустақиллик туфайли маънавий мерос, жумладан
фалсафий меросимизга муносабат тубдан ўзгариб бормоқца.
Таълим-тарбия соҳасида кенг кўламда ислоҳотлар амалга
ошмоқда. Табиийки, бундай шароитда янги мазмунга эга
дастурлар, ўқув-услубий қўлланма ва дарсликларга бўлган
эҳтиёж янада кучая боради.
Ушбу тўпламни тайёрлашда «Фалсафа: қомусий луғат»,
«Ғарб фалсафаси» китобларидан, ф.ф.д. О.Файзуллаев, т.ф.д.
У.Уватов, ф.ф.н. С.Йўлдошев, ф.ф.н. М.Усмонов, ф.ф.н.
И.Тўхтаров, ф.ф.н. Г. Рўзметова ва бошқаларнинг асарларидан
фойдаланилди. Муаллифлар ҳозирги давр эҳтиёжидан келиб
чиқиб, имконият доирасида талабалар, муаллимлар,
профессор-ўқитувчиларга мўлжалланган илмий-оммабоп
китоб яратишга жазм қилдилар. Унга баҳони Сиз, азиз
китобхонлар берасиз. Ижодий гуруҳ эса Сизнинг фикр-
мулоҳазаларингизни китобнинг кейинги нашрларида,
қолаверса «Жаҳон фалсафаси» туркумида чоп этиладиган
навбатдаги асарларда, албатта, эътиборга олади.
5
Do'stlaringiz bilan baham: |