Аваз Ўтар
Аваз Ўтар
(1884-1919) Хива хонлиги ҳудудида XIX аср
охири XX асрнинг биринчи чорагида яшаб ижод этган машҳур
шоир, мутафаккирдир. Хонлик тузуми эскириб, маъмурияти
юритаётган адолатсиз сиёсат, халқ, миллат манфаатларини
ҳимоя қилолмаслик, унга ёт ва лоқайдлик, давлатни
инқирозга олиб келган сиёсат, шунга ҳамду сано ўқиётган,
унга мунофиқона мадцоҳлик қилаётган сарой адабиёти,
«афкори умумий»ни, мутаассиб руҳонийларни аёвсиз танқид
қила олган, бу борада халқ, миллат манфаатлари ҳимоячиси,
ифодачиси бўлиб майдонга чиққан халқимизнинг азиз
фарзанди Аваз Ўтардир.
Аваз Ўтар қисқа, бироқўта сермазмун ҳаёт йўлини босиб
ўтди. У туғилган 1884 йилдаги Хива шаҳри, хонликнинг аҳволи
452
Россия исканжасида, Ўрта ва Яқин Шарқ цивилизацияси,
маданиятидан узилган диний мутаассиблик, хурофот
I аъсирида қолиб, таназзулга маҳкум этилган ҳолатда эди. Бу
срда баъзи зиёлиларни ҳисобга олмаганда, кўпчилик Европа
ҳамда баъзи ривожланган мамлакатлардаги илм-фан, техника,
маданият ютуқларидан бебахра эди. Хоразм халқининг
нисбатан фаол қатлами — бойлар, савдогарлар, сиёсатчилар
ишлаб чиқаришни, иқтисод, таълим-тарбия, илм-фан,
маданиятни ривожлантиришни истасалар ҳам, буни амалга
ошириш қонуний ва расмий имкониятлари йўқ эди. Бундан
бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас эди, аслида ҳақиқий ва
қатағон мустамлака истибдоди ўрнатилган эди.
Авазнинг отаси Полвонниёз Уста Ўтар сартарошлик
билан бир амаллаб рўзғорини тебратар эди. Айни пайтда Уста
Ўтар касби тақозоси билан халқнинг турли қатламлари билан
доимий алоқада, ўзи бир оз шоиртабиат, шеърият, маърифат
ихлосманди бўлган. Шарқмумтоз бадиияти вакиллари Саъдий
Шерозий, Ҳофиз, Румий, Лутфий, Жомий, Навоий,
Фузулий, Бобур ижоди билан яхши таниш бўлган, ўз
замондошлари Мунис, Огаҳий, Комил Хоразмий
шеъриятига катта майл-рағбати борлигидан улар билан
яқинлашган, адабий давралар, мушоира кечаларида
қатнашган. Бунда ёш Аваз ҳам иштирок этган, шунинг учун
илм-маърифатга кизиқиш унда жуда эрта уйғонган.
У саккиз ёшидан мактабда, сўнгра мадрасада таҳсил
курган. Шу даврда Аваз Ҳофиз, Румий, Лутфий, Навоий,
Фузулий, Бобур асарлари билан чуқур танишади, мукаммал
шарқона маълумот олган зиёли бўлиб етишади. Ўзи ҳам ғазал
ва мухаммаслар, назира ва ҳажвиялар ёза бошлайди.
Хива хони Муҳаммад Раҳим II Авазни саройга таклиф
этиб, ўз шоири ва табиби Аҳмат Табибий раҳбарлигида ижод
килишга чорлайди. У хон саройининг хос кутубхонасининг
қимматбаҳо ноёб асарлари, қўлёзмалар билан танишади, кўп
ўқийди, ўз бадиий маҳоратини оширади.
Айни пайтда сарой муҳитида хоннинг расмий
сиёсатини, айниқса, унинг «зафарли юришлари»ни мақташ,
453
маддохдик қилишда ўзаро рақобат, бир-бирини кўролмаслик,
жамиятдаги адолатсизликни кўриб туриб, кўрмасликка олиш,
ҳалол, пок одамларни, меҳнат аҳлини камситиш,
калондимоғлик, хўрлаш Аваз Ўтарнинг ҳаёт, инсон ва улар
билан боғлиқ муаммоларга бўлган қарашларига тўғри
келмайди.
Аваз Ўтарда хон ва унинг маъмурияти юритаётган
адолатсиз ва ғайриинсоний сиёсатдан норозилик, нафрат
пайдо бўлиб, у саройни тарк этади, ота касби —
сартарошликка қайтиб, халқ меҳрини қозона боради.
Бироқ энди Аваз Ўтар оддий фуқаро эмас, эл таниган,
сарой ва дунё сиёсатининг паст-баландини яхши билган,
юртга, элга фойда-зарарини халққа ғазаллар, мухаммаслар,
назираларда маҳорат билан ифодалай оладиган улкан шоир
даражасига етган эди. Сарой ахди Аваз Ўтарнинг ҳар бир
шеъри, ғазал, мухаммас, назираси, айниқса, ҳажвиётидан
қўрқиб, халқ орасида ўз башара ва кирдикорлари «достон
бўлиши»дан хавфсирар эди. Аваз Ўтар устидан фитна
уюштирилиб, уни динсизликда, шаккокликда айблаб, хонга
арз қиладилар. Уни занжирбанд қилиб, хон ўрдасига олиб
келадилар. Хон шоирни икки юз дарра билан жазолашга
буюради. Оғир қийноқлардан ҳолсизланган Аваз Ўтарни қайта
кишанлаб, Хивадаги Бобоэшон мозористонига жўнатиб,
қаттиқ назорат остида ушлайдилар. Аваз Ўтар Бобоэшон
қабристонида 1909 йилнинг ёзидан қиш чилласигача қолиб
кетади. Ўша ерда ҳам тазйиқ, ҳақоратлар, бунинг устига
қишнинг даҳшатли совуғи уни ҳолдан тойдиради. Бироқ
шундай оғир шароитда ҳам, ўз иродасини янади чархлаган
Аваз Ўтар хон, унинг амалдорлари, мунофиқ руҳоний ва
сарой шоирларини фош этувчи «Фалоний» туркумидаги
ҳажвиёт-қитъаларини, «Совуқ» радифли ғазалини, «Шайх»,
«Пора истар» каби шеърларини ёзган ва улар халққа овоза
бўлиб улгурган эди.
Муҳаммад Раҳим II вафотидан сўнг тахтга ўтирган
Асфандиёрхон ҳам уни ўзига душман деб билиб, қаттиқ
таъқиб остига олади. Бу орада шоирнинг соғлиғи кескин
454
смонлашган эди. Қаровсиз, меҳрсиз қолган, доимий
маънавий-руҳий қатагон шароитида яшаган шоир
саломатлиги кундан-кунга ёмонлашиб, 1919 йилда 35 ёшида
нафот этади.
Аваз Ўтар ўғлидан амча бой мерос — 4 девон, икки
Паёз, «Оина» журналининг 1913-1914-йиллардаги сонларида
ҳамда 1923 йилда Хивада нашр этилган «Инқилоб қуёши»
газетасида эълон қилинган ғазалларидан иборат ижоди
бизгача етиб келган. Аслида, тадқиқотчилар фикрича, Аваз
Ўтар тўла ва мукаммал 2 девон тузган бўлиб, улар тур л и
йўналиш ва мавзуларда тизимланган асарлардан иборат. Бу
девонлар Беруний номли Шарқшунослик институти
қўлёзмалар хазинасида, кўчирилган нусхаларидан бири эса
Хоразмда яшовчи шоирнинг укаси Ражаб Ўтаров шахсий
кутубхонасида сақланади.
Шоир дунёқараши ва қолдирган меросидан соф
фалсафий, ижтимоий-сиёсий қарашларнинг бирон-бир
мунтазам шакли, кўринишини қидириш тўғри бўлмайди.
Шундай бўлса-да, Аваз ^тар ижодида табиат, борлиқ ва
инсонга, уларнинг моҳияти, алоқа ва қонуниятларига
соғлом кундалик ақл мақомидан келиб чиқиб ёндашиш, ўз
муносабатини кўтаринки оддий тафаккур, идрок
воситасида, ёрқин ҳаётий тасвирларда ифодалаш асносида
табиат, инсон ҳаёт гўзаллигининг таъкидланиши,
қадрланиши анча чуқур ўрин олган, шоир ижоди унинг
теран фалсафий-бадиий идроки, мушоҳада, кузатувларини
ифодалашга муҳим восита бўлган.
Айни пайтда Аваз Ўтардаги муҳаббат лирикаси
анъанавий, мумтоз тасавзуфий майллар билан
йўғрилганлигини пайқаш мумкин:
Ишқ аҳлига раҳм айламас бедодгар маҳбублар,
Айлаб жафо бирла ситам тому саҳар маҳбублар,
Ўлмакка ҳижрон меҳнатин тортиб етушса борҳо...'
42
Шоир инсон пок, ҳимматли, мурувватли бўлиши унинг
ҳаётига юксак маъно, мазмун бағишлаши, бахтли
455
бўлишининг асоси эканлигини қуйидаги гўзал мисраларида
ифодалаган:
Ким эрса агар жаҳон аро ҳимматлиғ,
Бил они ҳамиша бахтлиғу давлатлиғ,
Ҳимматли киши топиб мурод ўлса доғи,
Ҳотам каби доим ўлғуси шуҳратлиғ
143
.
Шу билан бирга, Аваз Ўтар ота-она билан фарзандлар
бурчи, масъулияти, фарзларни чуқур англаш, уларга риоя
этишни, айниқса, ота-она фарзандларини ўқитиши,
ўқимишли, маърифатли ва зиёли қилиб тарбиялашдек
умумисломий фарз-вазифаларини бажариши лозимлигини
гўзал мисраларда ифодалаган:
Ота бирла онага фарз ўкитмок бизни мажбурий,
Ки бизни яхшилик килмокда мўътод этгуси мактаб,
Аваз, ҳимматни цил омий очарга эмди мактабким,
Балою жаҳлу нодонликни барбод этгуси мактаб
144
.
Шўролар даврида вульгар-социологик талқин этилишига
Аваз Ўтар меросининг катта қисмини ўрта аср қолокдиги,
таассуб ва хурофотлар, айниган уламо, шайх, руҳонийлар,
амаддорларга бағишлаб ёзилган шеърлар, ҳажвиёт, ахлоқий
панд-насиҳатлар ташкил этади. Аслида Аваз Ўтар меросининг
бу қисми жиддийроқ, чуқур ва илмий холис, асл матнлар
асосида ёндашилса эл-юртнинг ўша тарихий даврдаги
қолоқлиги, хурофотларга ботганлиги, дину-уламоларни
айниганлиги ҳаётий ҳақиқатни жонли, ҳаққоний ва айни
пайтда тамомила Шарқ мумтоз бадиияти талабларига
мувофиқ акс эттирганлигини, уларда бепарда даҳрийлиқдан
асар ҳам йўқ эканлигини қайд қилишга тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |