Фузулий, Шамсий, Сайқалий,
Навоий, Саъдий, Фирдавсий,
Хўжа Ҳофиз — бу ҳаммаси,
Мадад бер, ё шуаро, фарёд — дейди у.
Шунингдек, шоирнинг 1855-1881 йиллар давомида
ёзган «Юзи равшан», «Алифбо», «Фузулий, Шамсий,
Сайқалий» каби шеърлари Шарқ мутафаккирларидан
таъсирланиб ёзган ижод намуналари эди. Шунинг учун ёзувчи
Мухтор Авезов «...унга тиллари тушунарли бўлганликдан
Навоий, Фузулий асарлари кўп таъсир этган. Айниқса, Абай
Алишер Навоийни ўзига «энг яқин устоз» деб билади ва
асарларидан ўрнак олади», — деб ёзган эди.
Абай Аҳмад Ризо мадрасасида узоқ таҳсил кўролмади.
Отаси уни мадрасадан чиқариб олиб, юмушларга жалб этди.
Лекин Абай қаламини ташлаб қўймади. Эл бошқариш билан
бирга бадиий ижод билан муттасил шуғулланди, ўз билимини
ошириб борди. Шоир учун, айниқса, 1886-1889 йиллар
сермаҳсул, қизғин ижодий давр бўлди. Бу даврда қозоқ
уруғларининг ўзаро ички низолари авж олганди. Абай ўз
асарларида уларни дўстликка, иноқликка, биродарликка
ундади, илм-маърифат олишга даъват этди. Бунга шоирнинг
«Менинг элим — қозоғим», «Адашганнинг олди йўқ», «Илм
топмай мақтанма», «Ёшликда илм деб ўйладим», «Бойлар
юрар молин ардоқлаб», «Интернатда ўқийди» (1886) каби
асарлари ёрқин мисол бўлади. Абай Белинский,
Чернишевский, Добролюбов, Салтиков-Шчедрин, Толстой,
Пушкин, Лермонтов, Крилов ҳамда ўша даврда
438
Семипалатинскга сургун қилинган рус демократлари И.И.
Долгополое, Е.П. Михаэлис асарларини пухта ўрганди.
Баъзиларини қозоқ тилига таржима қилди. Бувдан ташқари,
жаҳон адабиёти намояндалари асарлари билан яқиндан
танишди, таржималар қилди, насрий асарлар езди.
Абайнинг 300 га яқин шеърий асар, «Искандар»,
«Масъуд», «Азим қикояси», «Вадим» каби достонлари бор.
Унинг асарларида халқни илм-маърифатга, инсонийликка,
ҳалолликка, севги-садоқатга, муҳаббатга даъват этиш ғоялари
асосий ўрин эгаллаган. Бу ўринда шоирнинг «Эй муҳаббат,
эй дўстлик», «Йигитлар», «Ўйин арзон, кулги қиммат»,
«Кўзимнинг қораси», «Қиз сўзи», «Йигит сўзи», «Ошиқсўзи
- тилсиз сўз» каби асарлари, «Татьянанинг қирдаги қўшиғи»
деган туркум шеърлари қозоқ адабиётининг энг яхши
намуналаридан бўлиб қолди.
Абай шеъриятида муҳаббатсиз, дўстликсиз ҳаёт
бўлмайди, деган ғоя илгари сурилган. Абай асарларида золим
амалдорларни мехр-мурувватли бўлишга чорлади, эзгулик
ва адолатпарварликни тўлиб-тошиб куйлади. Абайгача қозоқ
шеъриятида икки хил ўлан ўлчовлари мавжуд эди. У ҳам бўлса
«Қора ўлан» билан «Жыр»дир. Абай эса рус ва жаҳон
шеъриятини чуқур ўрганиб, ўланлар вазнини ўн еттитага
етказди. Бу борада шоирнинг «Саққиз оёқ» шеъри билан 16
тармоқли «Сен мени нетасан» асарини эслаш лозимдир.
Абай уч манбадан озиқолиб, маънавий камолотга етди.
Булар — қозоқ халқ оғзаки ижодиёти, Шарқ шеърияти ва,
ниҳоят, рус хамда Европа адабиёти намуналари. Бу уч манба
Абайни буюк шоир этиб оламга танитди. Асарларини элларга
достон қилди. Абайнинг насрий асарлари, шеъру достонлари
узбек, татар, қирғиз, қорақалпоқ, турк, мўғул, чин, чех
тилларига таржима қилинган ва мазкур халқларнинг
маънавий мулкига айланган.
Шоир асарлари илк бор Санкт-Петербургда «Қозоқ
шоири Иброҳим Қўқонбой ўғлининг шеърлари» номи билан
чоп этилган. Маърифатпарвар адибнинг насрий асарлари 1918
439
йилда Семипалатинсқда, 1922 йилда «Танланган шеърлари»
Тошкентда нашр қилинган.
Муҳтасар қилиб айтганда, Абай қозоқ адабиёти ва қозоқ
тилига асос солди. ШоирнинТ шеъру достонлари, насрий
асарлари, таржималари қозоқ халқининг миллий-маънавий
ифтихори бўлиб қолди. Шоир ижоди туркий тилларда
сўзлашувчи халқларнинг умумий маънавий мулкидир. Абай
халқларни дўстлик ва биродарликка, ҳамжиҳатликка
чақирди, тинчлик ва осоишталикни, меҳр-муҳаббатни
улуғлади. Шоир орзулари бизнинг кунларимизда рўёбга
чиқмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |