I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/118
Sana24.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#232957
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   118
Bog'liq
2 5298753607510789912

Саййид Аҳмадхон 
XX аср Шарқ фалсафаси ибтидосида мутафаккир, 
сиёсий арбоб Саййид Аҳмадхон (1817-1898) туради
133
. У 
сўнгги бобурийлар хонадони аҳли-аъёнлари оиласидан 
чиққан, илғор дунёқараш ва замонавий маълумот соҳиби 
бўлиб, Ҳиндистон, Покистон, Шарқ халқларини мустамлака 
истибдодидан ҳалос этиш, миллий-озодлик кураш 
маслагидаги инсон эди. 
Саййид Аҳмадхон Ҳиндистон мустақиллигини қўлга 
киритиш йўлида «ўз-ўзига мадад» тамойилини тарғиб қилиб, 
зулм курган халқ замонавий воситалар билан ўз-ўзини озод 
кила олишини уқтирган. Бунда у ўрта асрчилик ҳаёт тарзи, 
руҳонийлар раъйининг мутлақ аҳамият касб этишига қарши 
танқидий фикрлар билан чиқиб, тадрижий ислоҳотлар 
йўлини таклиф этган. У «Ҳинд қўзғолонининг сабаблари» 
ва бошқа асарлари, чиқишларида ўз халқи инглиз 
мустамлакачилари зулмига қарши бирлашиб, ягона 
ватанпарварлик мавқеида туриб курашишлари лозимлигини 
асослаб берган. 
Саййид Аҳмадхон ислоҳчиликни асосан маърифий 
юксалиш орқали амалга ошириш тарафдори эди. «Биз озод 
бўлишимиз учун, — деб ёзган эди у,— «ҳозирги замон илм-
фанини чуқур ўрганишимиз зарур. Шундагина бизни 
камситган ва хўрлаган инглиз мустамлакачиларига қарши 
зарба берган бўламиз». Мусулмонларнинг қолоқлиги, заволга 
юз тутганликларининг сабаби, унинг фикрича, бизда 
431 


«диннинг ҳам диний, ҳам дунёвий ишларда 
аралашганлигидир. Дунёвий ишларга дин аралашмаслиги 
керак». 
Ал-Афғоний 
XX аср мусулмон Шарқи фалсафасида Эрон ва 
Афғонистонда шаклланган маърифатчилик, миллий-озодлик 
ҳаракатининг раҳнамолари Мирзо Малкумхон, Жамолиддин 
ал-Афғоний, Зайнал-обидийн Мароғоий, Тоқий Эроний, 
Мирзо Абдураҳим Толибов, Маҳмудбек Тарзий ва бошқа 
мутафаккирларнинг ўрни ўзига хосдир. Чунки айни Шайх 
Саййид Жамолиддин ал-Афғонийнинг назарий-ислоҳчилик 
ва амалий-сиёсий саъй-ҳаракатлари туфайли бутун мусулмон 
Шарқи халқлари қолоқлик, ўрта асрчилик, мустамлака 
истибдодига қарши ҳаракатга келди, диний-хурофот ва 
қолоқликнинг карает уйқусидан уйғонди, миллий-озодлик 
ҳаракатлари алоҳида олинган мусулмон мамлакатлари 
(Афғонистон, Эрон, Туркистон, Туркия, Миср ва бошқалар 
) кўламидагина эмас, балки бутун Ўрта ва Яқин Шарқ 
мусулмон жамиятида назарий ва амалий-сиёсий жиҳатларига 
кўра ташкилий туе ола бошлади, ўз олдига қўйган муайян 
умумисломий миллий мақсадларни реал амалга ошириш, 
яъни, мустамлака истибдодидан озод бўлиш, мустақилликка 
эришиш истиқболларига эга бўлди. Шайх Саййид 
Жамолиддин ал-Афғонийнинг мусулмон Шарқи жамияти, 
фалсафаси, миллий-озодлик онги шаклланиши ва 
ривожидаги ўрни ҳамда аҳамияти ана шу мезонлардан келиб 
чиқиб, баҳоланиши зарур. 
Машҳур афғонистонлик мутафаккир Шайх Саййид 
Жамолиддин ал-Афғоний (1839-1897)"
4
XX аерда яшаб, 
фаолият кўрсатиб, бой илмий мерос қолдирган. У назарий 
қарашлари, илгари сурган ислом жамиятини ислоҳ қилиш 
лойиҳалари XX аернинг биринчи ярмида мусулмон 
ижтимоий-фалсафий ва сиёсий фикрининг асосини ташкил 
қилди, унинг муаммо ва ривожланиш йўналишларини 
432 


белгилаб берди. Ал-Афғонийнинг ҳаёти бутун Шарқ 
мамлакатлари — Афғонистон, Эрон, Туркия, Миср, 
Ҳиндистон ва Европада, ҳатто, Россияда (1886-1889) кечиб, 
ўша даврнинг барча ҳокимият соҳиблари - Эрон шоҳи, Турк 
султони, Миср хедиви, Олмон кайзери, Британия 
қироличаси, Россия подшоси билан турлича муносабатларда 
бўлган, барча номдор сиёсатчи, файласуф ҳамда шарқшунос 
олимлар билан баҳс-мунозаралар олиб борган. Унинг юксак 
назарий салоҳияти ва баҳслашиш, ишонтира билиш 
маҳоратини, исломнинг жаҳондаги ўрни масаласидаги у 
билан бўлган қизғин ва муросасиз баҳс-мунозараларини-
қўриб ҳайратланган машҳур француз диншуноси, шарқшунос 
ва файласуфи Эрнст Ренан қуйидагича эътироф этган: «Мен 
Шайх (ал-Афғоний) тимсолида мумтоз араб-мусулмон 
жамиятининг мислсиз баҳс-мунозаралар ғолиби каломи ва 
фалсафанинг тирик вакилини кўриб турган эдим. Мен 
исломнинг ўша мумтоз қуввати яна бутунлай тўла тикланиб 
қоладигандек сесканиб кетдим»
135
. Ал-Афғоний ислом илм-
фани, маданияти, жамияти шаъни, қадр-қиммати учун 
мислсиз ва муросасиз кураш олиб борган, ҳаётини ана шу 
муқаддас ишга фидо қилган, унда Э.Ренан таъкидлагандек, 
шарқона, ғаззолиёна зукко ва шиддатли ақл-заковат бор эди. 
Шу билан бирга у Европа фалсафасидаги ижобий ютуқ ва 
жиҳатларни, айниқса, Анри Бергсон феноменализми, 
О.Конт, Г.Спенсер, У.Джемс, Ж.Дьюи каби мутафаккирлар 
қарашларини ижодий қабул қилишга, энг муҳими, 
шаклланиб, қучайиб бораётган табиатшунослик материализми, 
материалистик фалсафа билан дастлабки жиддий назарий-
амалий баҳслар бошлаш имконини берган эди. 
Ал-Афғоний мумтоз мусулмон Шарқи фалсафаси, 
калом илми тафаккур қудратини имомлар Абу Мансур 
Мотуридий, Ас-Самарқандий, Абул-Ҳасан ал-Ашъарий, Ал-
Ғаззолий, Форобий, Шайх-ур-раис, Ибн Сино эришган 
даражада XX асрда қайта тиклаб мусулмон жамиятини 
қолоқлик, ўрта асрчилиқцан хал ос қилиш, тараққиёт йўлига 
хизмат қилдириш ниятини амалга оширди. Унинг ташаббуси 
433 


билан 1870 йиллар охиридан бошлаб «Ал-Азҳар» 
университетида Форобий, Ибн Сино ва Ибн Рушд 
фалсафасидан таълим бериш бошланди. У ерда мумтоз 
мутакаллим ва фалсафа малакасига эга бўлган дин 
мутахассислари тайёрланар эди. Бундан ташқари, у Мисрда 
Мустафо Комил томонидан тузилган «Ҳизби-ул-Ватан» 
фирқасининг ғоявий-маънавий отаси ҳисобланади. Ал-
Афғонийнинг яна бир буюк хизмати мусулмон 
мамлакатларини мустамлака истибдодидан халос этиш 
орзуларини илгари сурибгина қолмай, балки бевосита бу 
ишни амалий-сиёсий, ташкилий асосларга қўйишга 
киришган, Париж, Лондонда «Ал-Урова-л-вусқо» ҳафталик 
журналини (Муҳаммад Абду билан), Мирзо Малкумхон 
билан ҳамкорлиқда «Зиё ул-ҳофиқийнро» ҳамда «Қонун» 
рўзномасини араб, инглиз, форс тилларида нашр қилган. 
Албатта, Ал-Афғонийнинг жамиятни ўрта асрчилик 
мустамлака истибдодидан қугулишнинг асосий йўлини ислом 
билан боғлаши, ҳал қилувчи куч сифатида жамиятни 
бирлаштириши лозим бўлган кучларга таянганлиги унда 
баъзи панисломий майллар бўлганлигини кўрсатади. Бироқ, 
XX асрда аввал панисломизм, кейинчалик пантуркизм, 
сўнгра панарабизмни шакллантиришга уриниш кучайиб 
бораётган эди. Шаркни мустамлака асоратига солиш ниятида 
бўлган Франция, Олмония ва Британия империячилари 
қутқусини, аниқроқ айтилса, француз Леон Кахен, Пьер 
Лотилар, Олмония кайзери ташаббуси ва ёрдами билан Турк 
султони шу йўлга солинган эди. Аммо, ал-Афғоний Эрон 
шоҳи билан ҳам, Турк султони Абдулҳамид билан ҳам, 
Олмония кайзери билан ҳам айни ана шу панисломизм 
масаласида келиша олмаганлиги ҳақида маълумотлар бор. Ал-
Афғоний дунёқараши ва ижтимоий-сиёсий таълимотини, 
амалий-сиёсий йўлини баҳолашда, уни «панисломизм» 
асосчиси деб айблашларда объектив ва мантиқий асос кам 
эканлигини кўриш мумкин. 
434 



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish