Ҳўрқмай ундан яйраб хандон соламан,
Яшнамоща бўлмаса-да бу замон»
138
,- дейди Бердақ.
Мутафаккир ижтимоий-фалсафий меросининг муҳим
қисмини диний-ахлоқий қарашлари, бадиий сўз усталари —
шоир, нотиқ, жиров сифатида эл орасида айтган панд-
насиҳатлари, ўгитлари ташкил қилади:
Йигит деган яхши билимдон бўлур,
Билим, ҳунар йигит учун шон бўлур,
Ақлсизлар иши кўп ёмон бўлур,
Аҳмоқлар ҳеч хизмат этмас халқ учун
139
.
Унинг назарида, инсон ҳаётининг моҳияти, мақсади
халқига содиқ бўлишда, Ватани равнақи йўлида фидоийлиқда
кўрсатишдан иборатдир. Бердақ асарларида йигитларни
хайрли ишлар қилишга ундар экан, халқнинг биряашиши
олий мақсадларни амалга оширишда бирдам, асосий восита
бўлиш эканлигини алохида уқтиради.
442
Муқимий
Муқимий Муҳаммад Аминхўжа ибн Мирзахўжа
Мирфозил ўғли (1850-1903) Қўқонда новвой оиласида
туғилиб, бошланғич мактабда таҳсил кўрди, кейин Қўқонда
Нодира асос солган «Ҳоким-ойим» ва Бухородаги «Меҳтар-
Ойим» мадрасаларини тугатди.
Муқимий узбек адабиётининг мумтоз, буюк вакили,
маърифатчи, зулиссонайн (узбек ва форсигўй) шоир ва
мутафаккир, XIX аср охири XX аср бошларида
Ўзбекистондаги ижтимоий-бадиий фикр тараққиётида
демократик йўналиш асосчиси ва етакчи вакили сифатида
танилди.
Муқимий Қўқон адабий муҳитининг энг илғор
намояндаларидан бири сифатида, энг аввало, юрт, миллат
ривожланиш йўллари, ижтимоий адолат, инсонпарварлик,
одамийлик каби умуминсоний қадриятларни ўз дунёқараши,
ижодида кенг ифодалаган. Муқимий ижодида ҳаёт ҳақиқати
фақат юзаки томондан ёритилмай, балки долзарб ижтимоий-
сиёсий ва умуммиллий муаммолар, бадиий ижод тамойиллари
ва усуллари орқали ифодаланган. Хусусан, Муқимий 1886
йилда ёзган «Замона аҳлининг нодонликларидан шикоят
тарзида айтилган қасида»сида баъзи ижодий
рақобатчиларнинг ҳаётдан узоқлигига ишора қилиб, халқ
ўртасида «Уйнайлик, кулайлик дедилар-ку, лекин, халққа
Худо ҳукмини, пайғамбар амрини етказмадилар», - деб айб
қўяди. Халқни оёқ яланг, бош яланг безорилар тоифасидан
иборатдирлар, деганларни оддий халққа, меҳнаткашларга
бегона шоирлар деб баҳо берган. Бунга жавобан мутафаккир
ва шоир Мўҳий:
«Илм ўқигони билан ҳар ким мусулмон бўлурму?
Муомон айлаб фаришта ғайри шайтон бўлурми?» ёки
«Шеърингизга халқ толиб бўлсалар, сўнгра ўқинг», —
деганда, халққа, оддий меҳнаткашларга яқин бўлиш,
инсонийлик, одамийликни юксак қадрият санаган Муқимий,
бадиий ижоднинг бош тамойили халқчиллик ва ҳақиқатгўйлик
443
бўлиши («Гар қилич бошимга ҳам келса дегайман ростин»)
кераклигини уқтирган. Муқимий тарафдорлари ижодининг
бу талабларга жавоб бермаслиги, уларнинг ўзларини халқ,
меҳнаткашлар манфаатларидан ажралиб қолиши бадиий
ҳақиқатни қуруқ насиҳатбозлик билан алмаштириш, ўз-
ўзини, халқни чалғитиш эканлигини таъкидлаганлар.
«Муқимий танъаий Мўҳийга бир сўз айтки рост бўлсин,
Келур охир сени ҳам йўқлагудек бир замон яхши», —
дея Муқимий яхши замондан умидвор бўлади.
Шу нуқтаи назардан 1891 йилда «Туркистон
вилоятининг газетаси» саҳифаларида эълон қилинган
Муқимий ғазаллари Тошкентга келган халқ ҳофизлари
оғзидан ёзиб олинганлиги, унинг ҳажвиёти «куйга солиниб
катта йиғинларда ижро этилганлиги», ҳатто, Н.П. Остроумов
томонидан Петербургда «Рус археологик жамияти Шарқ
Бўлими ахборотлари» (IX том, 1896 йил)да эълон қилинган
«Ҳажви Бектурбой» мухаммасининг ҳам Тошкентга келган
қўқонлик ҳофизлар оғзидан 1891 йил июлида ёзиб
олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар бор. Буларнинг барчаси
уни халқимизнинг машҳур шоири ва мутафаккири даражасида
эътироф этилганлигини кўрсатган. Буни «Туркестанские
ведомости» (1912 йил 12 август)да эълон қилинган М.Ф.
Гавриловнинг «Сарт шоири Муқимий» номли тақриз-
мақоласи ҳам тасдиқлайди. Муқимий Ўрта Осиёдаги янги
адабий оқимнинг намояндасидир.
Муқимий ўз ғазаллари, умуман, асарларини бирон-бир
тарзда тартибга солишга эътибор бермаган, девон қилишга
ҳаракат қилмаган. Улар алоҳида варақлар шаклида, Муқимий
билан суҳбатдош бўлган у маълум шахслар қўлида қолиб
кетаверганлиги аниқланган.
Шунга қарамай, Муқимий асарлари XIX асрнинг 80-
йиллари ўрталаридан бошлаб меҳнаткашлар, халқ орасида
кенг оммалаша борган, уларга куй басталанган. Петербургда
илмий мажмуада унинг асарларин чоп этилган, ижоди ҳақида
илмий тақризлар, мақолалар ёзилган.
444
Фурқат
Зокиржон Мулла Холмуҳаммад ўғли Фурқат (1859-1909)
узбек мумтоз шоири маърифатчиси, XIX аср охири XX аср
бошларида Ўрта Осиё ва Шарқий Туркистон ижтимоий-
фалсафий фикрида демократик йўналиш шаклланишининг
асосчиларидан бири, узбек ва форс-тожик тилларида ижод
этган, бадиий-эстетик фикр сарчашмасига ижтимоий-сиёсий
публицистика, памфлет, фельетон каби янги жанрларни олиб
кирган машҳур шоир ва мутафаккир. Узбек адабиётига
антиколониал мотивларни илк бор олиб кирган ва мазкур
масалани юксак ғоявий-сиёсий даражада ёрита олган
мутафаккир Фурқатдир.
Фурқат ижоди, дунёқараши ва ғоявий меросининг
асосий йўналиши ўз Ватани, миллати тақдири учун
фидоийлик, бу келажаги порлоқ бўлишига катта умид ва
ишонч боғлаш, бунинг асосий воситаси эса илм-маърифатни
эгаллашга чақириш ташкил этади. Фурқат ғазалларига у ҳаёт
пайтларидаёқ куй басталана бошланган, бу қўшиқлар узбек
халқининг миллат бўлиб шаклланиши, узбек адабий тилининг
вужудга келишида муҳим роль ўйнади.
Шоирнинг дунёқарашида илм-фан, маданият ва
маърифатга асосланувчи бадиий оптимизм етакчи эди. Агар
Муқимий, Завқий, Аваз Ўтар «бир яхши замон» келишини,
«офтобнинг остига бутун қолмаслигини», «жаҳон халқининг
золим ҳаддидан озод» бўлажагини кўрсатган бўлсалар, Фурқат
дунёқарашининг ўзига хослиги Ўрта Осиё ва Шарқнинг
ижтимоий тараққиёти замонавий илм-фанни эгаллаш,
маърифат тарқатиш, бу борада Россия билан ҳамкорлик
қилиш, улар фани, маданиятидан кенг фойдаланиш
кераклиги ўзига хос ифодасини топган.
Фурқатнинг илмий, бадиий ва публицистик ижодида
маърифатчилик майллари, инсонпарварлик мотивлари, яхши
хулқ-одоб, мехр-муҳаббат, ғоялари етакчи ўрин эгаллайди.
Шоир ижодининг кўп қисмини илм-фан, маданият ва
445
техника тараққиёти, халқ урф-одатларнинг қолоқлиги,
бундан қутулиш йўллари ҳақидаги ўйлар эгаллаган. Фурқат
илм ҳақида шундай дейди:
Do'stlaringiz bilan baham: |