32
тупроқнинг структурали холатини элаш усулида аниқланади.
Ишлаш тартиби.
1.Даладан келтирилган ва куритилган тупроқлар калин қоғоз
устига
ёйилади. Ундаги йирик (2 см ва ундан катта) кесакчалар кўл билан
майдаланиб, улардаги ўсимлик қолдиқлари ва тошлар ажратиб олинади.
2.Тайёрланган тупроқдан 0,5-1,5 кг атрофида
тортиб олинади ва уни
махсус элаклар тизими (йигмаси) орқали ўтказилади. Элаклар тизими
юқоридан пастга томон 10,7,5,3,2,1,0,5 ва 0,25 мм қилиб
жойлаштирилади ва
охирги (0,25 мм) элакнинг тубига йиғгич қўйилади.
3.Олинган тупроқни оз-оздан (тахминан 200-300граммдан) қилиб элакка
солинади ва эланади. Элаш элакчалар тизимини қиялатиб
айлантириш билан
бажарилади.
4.Хар бир элакчада қолган агрегатлар тоза қоғозга ёки оғирлиги маълум
бўлган чинни пиёлачаларга солиниб, тортилади ва
хар бир элакдаги
бўлакчаларнинг % миқдори ҳисобланади.
А . 100
X = ----------------
Н
Бу ерда: Х- элакда қолган агрегатларнинг % миқдори
А- элакда қолган агрегатлар оғирлиги гр
Н- анализ учун олинган тупроқ оғирлиги гр.
Олинган натижа қуйидаги жадвалга ёзиб борилади.
Агрегатларни сувга чидамлилигини аниқлаш
1.Диаметри, 5,3,2,1,0,5 мм бўлган элакчалардаги агрегатлардан улар %
миқдорини ярми миқдорида тортиб олинади ва хажми 1 л бўлган цилиндрга
солинади (> 0,25 мм зарралар олинмайди).
33
2.Цилиндр деворидан ундаги агрегатларни тўйинтириш
учун аста-
секинлик билан сув қўйилади ва сув билан тўйинган намуналар 10 минўт
колдирилади. 10 минўт ўтгач цилиндр сув билан тўлдирилади.
3.Цилиндрни оғзига пўкак тикиб ёки кафт билан беркитилиб, горизонтал
ҳолатда бироз ушланиб сўнгра тикка қилинади.
4. Диаметри 5-3-2-1-0,5-0,25 мм қилиб жойлаштирилган элаклар йиғмаси
сувли пакир (челак) га жойлаштирилади. Идишдаги сув элакнинг юқори
қисмидан 7-10 см баланд бўлиши керак.
5.Агрегатлар солинган оғзи берк цилиндрни секин вертикал холга
келтирилади ва уни ичидаги агрегатлар цилиндр оғзига
келгунча ушлаб
турилади сўнгра уни сув ичида тўрган элакларга ўтказилади.
6.Элакларга ўтказилган агрегатлар элакни сув ичида юқорига ва пастки
томон кўтариб тушириш орқали “эланади” (чайилади).
Бунда сувга чидамсиз
агрегатлар “эриб” мустахкамлари қолади.
7.Шундан сўнг элаклар сувли идишдан олиниб, суви силкитилиб, ҳар бир
элакда қолган агрегатлар алоҳида - алоҳида қилиб олдиндан тайёрлаб қўйилган
ва оғирлиги маълум бўлган чинни пиёлачаларга ювгич ёрдамида ўтказилади.
Аралашма бироз тинингач пиёлачадаги ортиқча сув тўкиб ташланиб, пиёлачада
қолган агрегатлар сувли ҳаммомда кўригунча парлатилади сўнгра қуритгич
шкафида 105 градусда 1-2 соат қиздирилиб совўтилиб, оғирлиги аниқланади.
Ҳар бир элакчада қолган агрегатларнинг % миқдори унинг оғирлигини 2 га
кўпайтмасига тенг бўлади. Натижа юқорида жадвални тегишли хонасига
ёзилади.
Агрегатларни сувга чидамлилигини бошқача усулда ҳам аниқлаш
мумкин. Бунинг учун 10,7,5,3,2 мм ли элакчада қолган агрегатлардан 10 та дан
150-200 та гача санаб олиб Петри косачасига териб чиқилади. Сўнгра косачага
зарралар кўмиладиган қилиб, сув кўйилади ва 20-30 минўт қолдирилади.
Курсатилган вакт ўтгач косачадаги агрегатлар шиша таёқча
билан жойидан
кузгатилади. Кузгатилганда ўз хажмини 2/3 қисмини сақлаб қолган агрегатлар
34
сувга чидамли деб ҳисобланади. Улар миқдорини пропорция асосида ҳисоблаб
топилади.
Керакли жихозлар: тарози, элаклар тизими,
хажмли цилиндр, пакир
(челак), Петри косачаси.
Do'stlaringiz bilan baham: