1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
РУСТАМ ТОШХЎЖАЕВ
ТУПРОҚШУНОСЛИК
(АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР)
5140900 – Касб таълими (5620200 - Агрономия)
йўналиши талабалари учун ўқув қўлланма.
Тошкент - 2007
2
3
СЎЗ БОШИ
Мамлакатимизни аграр соҳада олиб бораётган сиёсати қишлоқ хўжалик
ишлаб чиқаришини ривожлантириш, аҳолини етарли миқдорда сифатли озиқ-
овқат маҳсулотлари билан саноатни эса қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хом
ашёси билан таъминлашга қаратилган.
Бунинг
учун
Президентимиз
И.А.Каримов
таъкидлаганидек
деҳкончилигимизнинг олтин фонди ҳисобланган суғориладиган ерлардан
унумли фойдаланиш, улар мелиоратив холатини яхшилаш, тупроқ
унумдорлигини ва экинлар хосилдорлигини ошириш ва янги технологияларни
жорий қилиш сингари долзарб масалалар чуқур тахлил қилиниши лозим.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида касб-хунар коллежлари орқали
халқ хўжалигининг турли соҳалари шу жумладан қишлоқ хўжалиги ўрта
звенолари учун ҳам кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор берилган. Қишлоқ
хўжалик ишлаб чиқариши соҳасида бу масалани хал қилиниши қишлоқ
хўжалиги йўналишидаги касб-ҳунар коллежларини юқори малакали ўқитувчи
кадрлар билан таъминланишига ҳам боғлиқ.
Олий таълим бакалавриатининг касб таълими - агрономия йўналиши
қишлоқ хўжалиги йўналишидаги касб-ҳунар коллежлари учун ўқитувчи
кадрлар тайёрлаб беради. Бу йўналишда тайёрланадиган бакалаврлар қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий воситаси бўлган тупроқлар туғрисида
ҳам етарли маълумотларга эга бўлишлари лозим. Бу йўналиш битирувчилари
тупроқшуносликдан олган назарий билимлари асосида тупроқнинг таркиби ва
хоссаларини аниқлаш бўйича етарли малака ва кўникмага эга бўлишлари,
уларни ўқитувчилик фаолиятида қўллай олишлари муҳим аҳамиятга эга.
Мустақиллик йиллари мобайнида бу фандан ўзбек тилида лаборатория
машғулотлари бўйича ўқув қўлланма чоп этилмаганлигини назарда тўтган
ҳолда муаллиф ўзининг кўп йиллик тажрибасига асосланган ҳолда ушбу
қўлланмани тайёрлашга жазм қилди.
Ушбу қўлланма касб таълими – агрономия йўналишининг Давлат таълим
стандарти ва шу асосда тайёрланган дастур талаблари асосида тайёрланган.
4
Қўлланмада тупроқнинг бир қатор асосий физикавий, сув ва кимёвий
хоссаларини ўрганишга оид хозирги замон усуллари билан бир қаторда дала
шароитида ҳамда мукаммал жиҳозланмаган лаборатория шароитида ҳам
фойдаланилиши мумкин бўлган усуллар услубий кўрсатмалар ҳолида баён
қилинган. Шунинг учун ҳам у тупроқнинг барча хосса ва хусусиятларини
ўрганишнинг тўлалигига давогарлик қилмайди.
Қўлланмани тайёрлашда айрим камчиликларга йўл қўйилган бўлиши мумкин.
Қўлланма бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирган китобхонларга
муаллиф ўз миннатдорчилигини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |