АЭРАЦИЯ ҒОВАКЛИГИНИ АНИҚЛАШ.
Тупроқ қатлам ларидаги ҳаво билан банд бўшликлар аэрация
ғоваклиги дейилади. Бу ғовакликдаги ҳаво атмосфера ҳавоси билан
алмашиниб туради. Бу ҳаво ўсимликларни нормал ривожланишига ёрдам
беради. Аэрация ғоваклигини камайиши тупроқ қатламларида кислород
танқислигини юзага келтириб, кайтарилиш жароёнларини ривожланишига
олиб келиши мумкин. Аэрация ғоваклиги миқдори тупроқнинг умумий
ғоваклик миқдоридан сув (намлик) эгаллаб тўрган хажм айримасига тенг
бўлади.Тупроқдаги сув эгаллаб тўрган бўшлиқ хажми қуйидагича
топилади:
b = d
1
x а ;
Бу ифодада: b – cув эгаллаб тўрган бўшлик хажми,%;
d
1
-тупроқнинг хажмоғирлиги;
а –тупроқдаги намлик,%;
Раэр=Р – b;
Бу ерда Р-умумий ғоваклик миқдори,%;
ТУПРОҚНИНГ ФИЗИК – МЕХАНИҚАВИЙ ХОССАЛАРИ
Тупроқка таъсир кусатаётган механиқ ва физик кучлар таъсирида рўй
берадиган ўзгаришлар тупроқда янгича хусусиятларни шаклланишига олиб
келади.Улар тупроқнинг физик-механиқавий хоссалари ҳолида шаклланган
пластиклик,
ёпишқоқлик,
илашимлик,
буквчанлик,
чўкувчанлик
хоссаларидан иборат бўлади. Тупроқлардан фойдаланувчи барча
сохаларда, чунончи: деҳқончиликда ерга ишлов бериш муддатлари,
усуллари ва меёрларини белгилашда; йул курилишида; уй-жой
қурилишида; каналлар, сув омборлари, суғориш тармоқлари, коллектор-
зовурлар тизими сингари гидротехник иншоотларни қуришдатупроқнинг
физик-механиқавий хоссалари тўғрисидаги маълумотлар жуда муҳим
аҳамиятга эга. Шунинг учун тупроқнинг физик-механиқавий хоссаларини
42
аниқлаш бир қатор назарий ва амалий масалаларни тўғри хал қилинишига
ёрдам беради.
ТУПРОҚНИНГ ПЛАСТИКЛИГИ
Маълум намликдаги тупроқни ташқи механиқ кучлар таъсирида ўз
шаклини ўзгартириши ва бу кучлар таъсири тугагандан сўнг ўзгарган
холатини сақлаб қолиш хусусияти унинг пластиклиги дейилади.
Пластиклик тупроқнинг механиқ, минерологик ва кимёвий таркибига
боғлиқ ҳолда маълум намликка эга бўлган тупроқларда намоён
бўлади.Қуруқ ва ўта намланган тупроқларда пластиклик юзага келмайди.
Пластикликни юқори ва қуйи чегаралари ажратилади. Пластикликни юқори
чегарасида маълум миқдордаги намлик туфайли тупроқнинг оқувчанлиги
рўй беради. Шунинг учун уни оқувчанликни қуйи чегараси деб ҳам
юритилади.
Пластикликнинг
қуйи
чегарасида
тупроқни
увоқланиши
(бурдаланиши) юзага келади.Тупроқнинг плстиклик даражаси пластиклик
сони билан, яъни пластикликнинг юқори ва қуйи чегарасидаги намлик
даражалари фарқи билан белгиланади. Ҳар бир тупроқ ўзининг пластиклик
сонига эга. Аттерберг шкаласи бўйича пластиклик сони 0 дан 17гача
бўлиши мумкин.
Пластиклик сонига кўра Аттерберг шкаласи бўйича тупроқлар 4-
категорияга бўлинади:
Пластиклик даражаси Пластиклик
сони
Юқори пластикликка эга тупроқлар 17дан юқори
Пластик тупроқлар 17 – 7
Кучсиз пластикликка эга тупроқлар 7дан паст
Пластиклик хоссаси йук тупроқлар 0
43
Do'stlaringiz bilan baham: |