215
Chromobacterium crevanense ғўза ўсимлигида илдиз чириш касаллигини
вужудга келтиради. Chromobacterium vitivorum- ток поясини касаллантиради.
Фитопатоген замбуруғлар. Турли мамлакатларда 150 йил мобайнида
187 турга мансуб Verticilliim замбуруғи топилганлиги тўғрисида
маълумотлар тўпланган. Шулардан Ўрта Осиёда 23 та тури, Ўзбекистонда 14
та турга мансуб бўлган вакиллари учрайди. Булардан Verticilliim dahliae ғўза
ўсимлигида вилт касаллигини қўзгатади.
Ўрта Осиёда бу касалликни биринчи бўлиб 1928
йилда Запрометов
аниқлаган. 1929 йили эса Ячевский бу касалликни вужудга келтирадиган
замбуруғ - Verticilliim dahliae ни топади. Бу касаллик Арманистон,
Озарбайжон,
Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг барча
вилоятларида учрашини кўпгина олимлар аниқлаганлар.
Касаллик кенг тарқалишининг асосий сабаби бир ерга узоқ муддат бир
хил ўсимлик экилишидир. Касаллик асосан, касалланган ўсимликлар
қолдиғи, бегона ўтлар, тўпроқ, сув, зарарланган уруғ, ҳатто ҳаво орқали
тарқалади.
Vert. dahliae сунъий озиқа муҳитида, айниқса, Чапек муҳитида яхши
ўсади. Бошқа замбуруғлар сингари аввалига юмалоқ, бир оз бўртиб
кўтарилган, оқ рангли мицелла ҳосил қилади, 10
кундан кейин кул ранг ва
жигар рангга киради.
Колонияси ғовак, эни 1,5-3,5 нм, 3-7 кун ўтгач, мицелийдан ҳар
томонга турли катталикдаги пуфакчалар тарқалади. Бу пуфакчалардан ҳар
томонга қараб 2-3 тадан гифлар чиқади. Колонияси бир ҳужайрали,
овалсимон, рангсиз, 1,5-2,7 нм катталикда гифлар учида конидиялар ҳосил
бўлади.
Улардан
ташқари,
оидиялар,
хламидоспоралар
ва
микросклероцийлар ҳам ҳосил бўлади.
Бу паразит ғўза ўсимлигининг ўтказувчи найчалар системасини
зарарлайди, у ерда мицелий ҳосил қилади. Мицелийда гифларнинг учида
кўплаб конидиялар ҳосил бўлади, конидиялар ўсимликнинг
бутун танаси
бўйлаб тарқалади. Ўсимликнинг баргида сариқ доғлар ҳосил бўлади, кейин
216
ўсимлик сўлинқираб қолади. У айниқса ғўзага ривожланиш даврининг
бошида кучли таъсир этади, бунда уруғпалла барглари 1-2 кун ичидаёқ сўлиб
қолади.
Фитопатоген бактерияларнинг тарқалиши ва уларга қарши кураш
чоралари. Турли-туман бактериоз касалликларининг тарқалишида
асосий
восита уруғдир, чунки уруғнинг ичига кириб олган ёки юзасига ёпишган
фитопатоген бактериялар қиш совуғидан ҳимояланган бўлади. Уруғ унганда
бактериялар ёш ниҳолларни зарарлайди, сўнгра ўтказувчи система орқали
кўтарилиб, бутун ўсимликни зарарлайди. Бундан ташқари зарарланган уруғ
орқали касаллик бошқа ҳудудларга ҳам тарқалиши мумкин. Уруғдан
ташқари, бактериоз касалликлари зарарланган қаламчалар, тугунаклар
орқали ҳам бошқа жойларга тарқалиши мумкин.
Асосан бактериоз касалликлари касал ўсимликлар қолдиғи (органлари)
орқали тарқалади. Баъзан ёмғир томчилари орқали ҳам касаллик тарқалиши
мумкин. Сув ҳам касаллик тарқатишда
асосий воситалардан бири
ҳисобланади. Бактериоз касалликларининг тарқалишида нематодалар,
шилимшиклар, қушлар ҳам воситачи бўлиши мумкин.
Бактериоз касалликларига қарши кураш олиб бориш учун бактериялар
биологиясини, улар учрайдиган жойларни яхши билиш зарур. Бактериозларга
қарши асосан, химиявий, агротехникавий ва биологик усулларда кураш олиб
борилади.
1. Химиявий усулда курашишда уруғни экишдан олдин дорилаш,
каламча ва туганакларни дезинфекциялаш зарур.
2. Агротехникавий усулда тупроқни дезинфекциялаш, ерга яхши ишлов
бериш, зарарланган ўсимликларни дарҳол даладан олиб чиқиб кетиб,
куйдириш зарур.
3.
Биологик
усулда
тупроқда
антогонист
бактерияларнинг
ривожланиши учун қулай шароит яратиб бериш зарур.
Нихоят бактериоз касалликларига чидамли ўсимликлар навини яратиш
ҳам мухим аҳамиятга эга бўлган чоралардан биридир.