П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

Азот тўпловчи бошқа микроорганизмлар. Америкалик олимлар Жест 
ва Камен азот тўплаш хусусиятига эга бўлган яна 19 турга мансуб 
бактерияларни топганлар. Кўпчилик ёғ кислотали бижғитувчи ва Clostridium 
авлодига мансуб бактериялар азот тўплаш хусусиятига эга эканлиги, бу 
хусусият ҳатто актиномицетлар, моғор замбуруғлари, ачитқи замбуруғлар ва 
кўк-яшил сувўтларида ҳам бор эканлиги аниқланган. Шундай хусусиятга эга 
тупроқда 30 га якин азот ўзлаштирувчи кўк-яшил сувўтлари топилган. 
Р. Старки ва П. Де (1939) Ҳиндистондаги шолипоялардан Az. indicum 
ни топганлар, бу бактерия ҳатто кислотали тупроқларда ҳам учрайди. 
Голландиялик микробиолог Бейеринк номи билан аталган Az. 
Beijirinckiae ҳам топилган. Бу бактерия овалсимон, 2-3 нм узунликда, 
(шилимшиқ капсулали) бўлиб, бурмали колониялар ҳосил қилади. 
Қариганда қизғиш ёки тўқ жигар рангга киради, ёш вақтида ҳаракатчан. 
Азотобактерга ўхшаш 16 - 20 мг азот тўплайди (1 г шакар ҳисобига). Бу 
бактерия тропик зона ва грузия тупроқларида кўпроқ учрайди. 
Голландиялик олим Деркса номи билан аталган яна бир бактерия - 
Deria - таёқчасимон, бир хивчинли бўлиб, колонияси шилимшиқ, қариганда 
сариқ-қўнғир рангга бўялади. 
Азот тўпловчи микобактериялар. Кейинги йилларда атмосфера 
азотини ўзлаштирувчи микобактерияларнинг янги турлари топилган. М. В. 
Фёдоров ва Т. А. Калининская (1960) Мус. flavum, Pseud. radiobacter ни кашф 


 203 
этганлар. Калининская (1963) азот тўпловчи микобактерияларни турли 
моддаларга бўлган талабига караб 3 группага бўлади. 
Бу группага: 1) витамин талаб қилувчилар, 2) аминокислота талаб 
қилувчилар, 3) ўз озиқа муҳитида оз миқдорда боғланган азот бўлишини 
талаб қилувчилар киради. 
Н. П. Львов (1964) подзол тупроқлардан янги тур Azotobasortum ни 
топади, бу бактерия муҳитда оз миқдорда боғланган азот бўлсагина 
атмосфера азотини ўзлаштира олади. 1 г шакар ҳисобига 9-11 мг азот 
тўплайди. Озиқа сифатида органнк кислоталар ва спиртлардан фойдаланади. 
Бу бактерия яна иккита йўлдош бактериялар билан бирга учрайди. Булар 
глюкозани ўзлаштириб, органик кислоталар ҳосил қилади. Молибден 
микроэлементи берилса, азотобактерларнинг иш фаолияти ортади, чунки 
молибден гидрогенеза ферментининг таркибига киради. 
Баъзи бир бактерияларни вакилларига, масалан, Azot. agile, 
Mycobacterium flоvum га ванадий микроэлементи ҳам яхши таъсир этади. 
Миc (Си) микроэлементи 1 л сувда 5 мг (СuSО
4
) миқдорда, Az. 
Beijijrinckae ва Мус. flavum нинг фаоллигини оширса, Azot. chroococcum га 
салбий таъсир этади. 
Лишайниклар томонидан атмосфера азотининг ўзлаштирилиши. 
Лишайниклар сув ўти билан замбуруғлардан ташкил топган симбиоз 
организмлардир. 1936 йили лишайник танасидан учинчи вакил азот тўпловчи 
бактерия ажратиб олинган. Лекин, Красильников бу фикрга қарши чиқади. У 
лишайник танасидан Pseudomonas ва Bacterium ни ажратиб олади. 1973 йилда 
П. А. Генкель ва. Т. Т. Плотникова баъзи лишайниклардан Azotobacter 
Beijijrinck ни ажратиб оладилар, бу бактерия ҳам 1 г маннит ҳисобига 4,6-6-7 
мг азотни ўзлаштиришини аниқладилар. Бу фикрни кўпчилик олимлар тан 
олишган. 
Қишлоқ 
хўжалиги 
учун 
азот 
фиксациянинг 
аҳамияти. 
Микроорганизмлар томонидан атмосфера азотининг ўзлаштирилиши ер 
юзида биологик йўл билан тўпланадиган ҳосилнинг умумий миқдорига катта 


 204 
таъсир кўрсатади. Шунинг учун атмосфера азотининг биологик йўл билан 
ўзлаштирилишини ўрганиш кишлоқ хўжалиги ва биология фани учун муҳим 
аҳамиятга эга бўлган муаммолардан биридир. 
Ер қобиғидаги азотнинг умумий миқдори (массаси) 0,04%, ҳаво 
таркибида 78% молекуляр азот учрайди ёки 4×10
15
т га тенг. Лекин на 
одамлар, на ҳайвонлар ва на ўсимликлар молекуляр ҳолатдаги азотни 
ўзлаштира ололмайдилар. 
Тахминий ҳисобларга кўра, бир йилда ер юзи бўйича ўсимликлар 100-
110 млн тонна азот талаб қилар экан. Минерал ўғитлар билан эса атиги 30 % 
азот тупроққа тушар экан. 
Мишустиннинг ҳисобига кўра, собиқ иттифоқ мамлакатларида барча 
дуккакдош ўсимликлар бир йилда 2,3 миллион тонна, азот тўпловчи 
бактериялар 3,4 миллион тонна азот тўплар экан. Шундай қилиб, биологик 
йўл билан тўпланадиган азот миқдори 5,7 миллион тоннани ташкил этар 
экан. 
Демак, табиатда азот доим айланиб турар экан. Яшил ўсимликлар 
боғланган азотдан ва углеводлардан ўзининг ривожланиши учун зарур 
бўлган оқсил моддаларни синтезлайди. Ўсимликларни ҳайвонлар истеъмол 
килади. Нобуд бўлган ўсимлик ва ҳайвонлар қолдиғи бактериялар томонидан 
чириш жараёнига учрайди ва NН
3
ҳосил бўлади. NН
3
нинг бир қисми 
ўсимликлар томонидан ўзлаштирилса, бир қисми нитрификацияга учрайди. 
Азот тўпловчилар атмосфера азотини ўзлаштириб, яна оқсиллар 
синтезини таъминлайди, бу оқсиллар чиритувчи бактериялар томонидан 
парчаланади. Денитрификаторлар нитратларни парчалаб, атмосферага азот 
қайтаради. Шундай қилиб, азот табиатда айланиб юради. 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish