П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

5.5. Тупроқ микрофлораси
Тупроқда жуда кўп микроорганизмлар учрайди, яъни бир 1 г тупроқда 
миллионлаб ёки миллиардлаб бактерия бўлади. Ҳаво ва сувга нисбатан 
тупроқда бактериялар кўп бўлади. Тупроқ асосий манба бўлиб, ундан 
микроблар ҳаво ва сувга ўтиб туради. Тупроқда турли-туман бактериялар, 
актиномицетлар, моғорлар, ачитқилар, сувўтлари ва содда ҳайвонлар 
учрайди. 
Баъзи олимларнинг хисоблашича, 1 га ҳайдаладиган ернинг 25 см 
чуқурликкача бўлган қатламида 3-5 тоннагача бактерия учрар экан. 
Бактерияларнинг тупроқда тарқалиши тупроқнинг хусусиятига боғлиқ 
бўлади. Тупроққа тушган ўсимлик ва ҳайвонлар қолдиғи ҳисобига 
микроорганизмлар жуда кўпайиб кетади. Тупроқдаги микроорганизмлар 
сони тупроқнинг турига, физик- кимёвий хоссаларига ва иқлим шароитига 
кўра ҳар хил бўлади. Тупроқнинг юза қисмида микроблар кўп бўлади, пастга 
тушган сайин уларнинг сони камайиб боради. 
Микроорганизмлар кўпроқ 10-15 см ли қатламда кўп бўлади, чунки бу 
ерга қуёш нурлари тик тушмайди, озиқа ва намлик етарли бўлади. Чуқур 
қатламларда булар кам бўлади, чунки тупроқ табиий фильтр вазифасини 
бажаради ва бактерияларни ер ости сувларига кам ўтказади. 
Тупроқда турли-туман физиологик группаларга мансуб бўлган 
аэроблар, анаэроблар, сапрофитлар, нитрификаторлар, азотфиксаторлар, 
целлюлозани парчаловчилар, олтингугурт бактериялари, спора ҳосил 
қилувчилар ва спора ҳосил қилмайдиган вакиллари кенг тарқалган. Йил 
фаслларига қараб тупроқдаги микроррганизмлар сони ҳам ўзгариб туради. 
Айниқса ўсимликларнинг илдиз системаси атрофида бактериялар кўп 
тўпланади, уларнинг кўпчилиги аэроб, таёқчасимон (Pseudomonas) спора 


 173 
ҳосил қилмайдиган вакиллардир. Pseudomonas авлодига мансуб бактериялар 
углеводлар, органик кислоталарни ўзлаштиради ва ўзи ҳам бир қатор 
витаминлар синтезлаш хусусиятига эга. Бу витаминларни ўсимликлар 
ўзлаштиради. 
Тупроқдаги органик моддалар парчаланганда, бактерияларнинг 
биоценозлари алмашиниб туради. Аввалгича тупроқда тез ва осон 
парчаланадиган моддалар бўлганда, асосан спора ҳосил килмайдиган 
таёкчасимон бактериялар кенг тарқалади, кейинчалик уларнинг ўрнини спора 
ҳосил қилувчи аэроб бактериялар эгаллайдилар. 
Тупроқдаги микроорганизмларни ҳисоблаш учун 1924 йили С. Н. 
Виноградский янги метод ишлаб чиқди. Унинг моҳияти қуйидагидан иборат. 
Маълум ҳажмдаги ёки миқдордаги тупроқ суспензиясидан суртма 
мазок тайёрланади, сўнгра у карбол кислотада эритилган эритрозин билан 
бўялади ва микроскопда қараб микроорганизмлар сони ҳисобланади. 
Ф. Н. Германов бактериоскопик методни янада мукаммаллаштирди. У 
тупроқ заррачаларига ош тузи билан таъсир этади. Натижада тупроқ 
комплексидан кальций ва тупроқ заррачаси ичидаги ва устидаги бактериялар 
бўшайди. Бу метод билан ҳисоблаганда, 1 г тупроқдаги бактериялар сони 10 
миллиардга етган. Тупроққа яхши ишлов берилса, ерда бактериялар сони 
ортишини қуйидаги жадвал маълумотларидан кўриш мумкин. 
7-жадвал  
Ўзлаштирилган ва ўзлаштирилмаган ерлардагн бактериялар сони 
(1 г тупроқда миллион дона ҳисобида) 
Тупроқ тури 
Горизонт-
лар 
Кокклар 
Таёқчасимон-
лар 
Йирик 
кокклар 
(азотобактер) 
Жами 
бактерия-
лар сони 
Ўзлаштирилмаган 
қора
А
1
B
1
2050 
730 
410 
50 
260 
960 
2709 
1740 


 174 
тупроқ
В
2
790 
20 
1760 
2570 
Ўзлаштирилган 
қора
тупроқ
А
1
B
1
В
2
5540 
390 
550 
240 
60 

590 
2340 
1130 
6470 
2890 
1750 
Ўзлаштирилмаган 
шўр тупроқ
А
1
A
2
В
2
2620 
640 
580 
280 
700 
40 
290 
966 
480 
3230 
1670 
1000 
Ўзлаштирилган 
шўр тупроқ 
А
1
A
2
В
2
4300 
1800 
600 
400 
160 
12 
600 
1400 
3200 
5820 
3400 
3872 
Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида, тирик организмларнинг: бактериялар, 
замбуруғлар, инфузориялар, сувўтлари, ўсимликларнинг илдизи ва бир қатор 
ҳайвонларнинг аҳамияти ниҳоятда катта бўлган. 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish