Биржа ва кимошди савдоси механизми
Биржа ва кимошди савдосининг аниқ механизми алохида олинган
маҳсулотларни сотиш тартиби орқали аниқланади.
Биринчидан, сотиладиган маҳслот, қонун бўйича корхоналарнинг шахсий
эҳтиёжи учун ишлатилади ва уни қайта сотиш мумкин эмас.
Иккинчидан, биржадаги савдо жараёни электрон савдо тизими орқали
амалга оширилади. Шу сабабли савдо бутун республика ҳудудида аниқ бир
вақтнинг ўзида амалга оширилади ва ҳамма тадбиркорлар ресурсларни бир
хилда олиш имкониятига эга бўладилар. Ундан ташқари, ошкора ва тиниқ
электрон биржа савдоси бозорда манипуляциядан кафолатланган ҳолда хизмат
қилади.
Учинчидан, истеъмолчи-корхоналар ресурсларни сотиб олиш учун
эхтимол махсулотни ёки брокерлик жойини сотиб олиши ёки мутахассис
брокерлар хизматидан фойдаланишлари мумкинлиги. Брокер – тадбиркорлик
агентини буйруғига биноан ресурсларни сотиб олишни амалга оширади. Ундан
ташқари, тадбиркорни ўзи ҳам брокер бўлиши мумкин ва биржа савдосида
мустақил равишда махсулотни сотиб олиши мумкин.
Тўртинчидан, ресурсни сотиб олувчи бўлган, олувчи корхона биржага
брокер орқали банка тўловга қодирлиги тўғрисидаги маълумотномани ва давлат
регистрациясидан ўтганлиги тўғрисиги гувоҳномани тақдим этишини
шартлиги.
Шундан кейин эса брокер сотиб олувчини топшириғига биноан унга
ресурсни сотиб олади, сўнгра эса сотиб олувчи битим баённомасини олади.
Шу баённома билан у сотувчи томонга жўнаб кетади (ишлаб чиқарувчи
заводга ёки уни региондаги вакилларига) ва улар билан битим баённомасида
кўрсатилган хажми ва бахоси бўйича шартнома тузади.
Агарда сотувчи ёки харидор ўртасида тузилган шартномадан бош тортса,
у холда 5%ли жарима тўлайди, яъни жарима тўлаш сотувчини шартнома тузиш
мажбуриятидан озод қилмайди. Шундай қилиб, агар корхона биржа савдосида
ғолиб чиқса, у ҳолда ресурсларни олиши кафолатланади. Сотувчи ва олувчи
томонидан мос ҳолда ишлаб чиқилган мажбуриятини чин дилдан тартибга
солинган ҳолда бошқарилиши, уларни чиндилданмаслиги, муносабатихар
томонлама кўрсатилган тартибда санкция аниқ регламент қилинади.
Маҳсулотни улгуржи сотиш бахоси йўқ жойга ишлаб чиқарувчилар
махсулотини бахосини декларация қилган ҳолда чиқариши. Охирги ёки хал
қилувчи баҳо асосан талаб ва таклиф ўртасидаги бозор қонунларига асосланган
ҳолда шакилланади. Айрим холларда катта аҳамиятга эга бўлган позициялар
кўрилган, асло баҳо хеч қачон бошланғич баҳодан 10% дан ошиб кетиши керак
эмас. Агар бу кўрсаткич ошиб кетадиган бўлса, у ҳолда халқаро биржа
амалиётига мос холда савдо жараёни тўхтатилади. Шундай қилиб, бозорга
қўйилган тўсиқ бахонинг ўсиш йўлини ушлаб қололмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |