Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


« Бошқа жорий инвестициялар»



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/296
Sana24.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#230481
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   296
Bog'liq
buxgalteriya hisobi (1)

 5890 « Бошқа жорий инвестициялар» счети банкнинг турли 
депозит счетларига қўйилган маблағлар акс эттиришга мўлжалланган. 
Унинг дебетида депозит счѐтларга қўйилган маблағлар, кредитида эса 
қайтариб олинган маблағлар кўрсатилади. 
Қисқа муддатли инвестицияларни счетларда акс эттирилиши 
 
№ 
Операциянинг мазмуни 
Дебет 
счет 
Кредит 
счет 
Асос 
Сумма 
1. 
Қимматли қоғозларни сотиб 
олиш
5810 
5010, 
5110 
Чиқим касса ордери, 
банк кўчирмаси 
1000000 
2. 
Қимматли қоғозларни
активларни бериш эвазига 
сотиб олиш 
5810 
9010, 
9210, 
9220 
Шартнома, счет- 
фактура 
500000 
3. 
Қисқа муддатли қарзларни 
пул билан берилиши 
5830 
5010, 
5110, 
5210 
Шартнома, чиқим 
касса ордери, банк 
кўчирмаси 
600000 
4. 
Қисқа муддатли қарзларни 
моддий бойликлар билан 
берилиши 
5830 
9010, 
9020, 
9210, 
9220 
Шартнома, счет-
фактура 
2000000 
5. 
Депозит счетни очилиши 
5890 
5010, 
5110, 
5210 
Шартнома, чиқим 
касса ордери, банк 
кўчирмаси 
300000 
6. 
Қисқа муддатли 
инвестицияларни 
қайтарилиши 
5010, 
5110, 
5210, 
0120-
0190 
1010-
1090 
1210, 
2810 
2910- 
2990 
5810, 
5830, 
5890 
Шартнома, касса, 
банк хужжатлари, 
счет-фактура 
4400000 
7. 
Қисқа муддатли 
инвестицияларни узоқ 
муддатли инвестицияларга 
ўтқазиш 
0610- 
0690 
5810- 
5890 
Шартнома 
4400000 


8 МАЪРУЗА. МЕХНАТ ВА ИШ ХАКИ ХИСОБИ 
Маъруза режаси 
 
1..Иш ҳақи бўйича мажбуриятларнинг ҳисоби
2. Ижтимоий суғурта ва давлатнинг мақсадли фондларига 
ажратмалар бўйича мажбуриятларнинг ҳисоби 
1. Иш ҳақи бўйича мажбуриятларнинг ҳисоби 
 
Иш ҳақи – бу ходимга бажарган иши ѐки ишлаган вақти учун 
ҳисобланган рағбатлантиришнинг миқдори. 
Корхона учун ҳисобланган иш ҳақи, бир томондан ,харажат, 
иккинчи томондан, тўланиши керак бўлган мажбурият ҳисобланади. 
Ходим учун иш ҳақи унинг ишлаб топган даромади ҳисобланади. 
Иш ҳақининг иккита шакли, яъни ишбай ва вақтбай шакллари, 
шунингдек унинг иккита турлари, яъни асосий иш ҳақи ва қўшимча 
иш ҳақи турлари, мавжуд.
Ишбай иш ҳақи деганда ходимларга ҳақиқатда бажарган ишлари 
учун ҳисобланган иш ҳақи тушунилади. Ушбу иш ҳақи шаклида 
ходимга ҳисобланадиган иш ҳақининг миқдори бевосита у бажарган 
ишнинг ҳажмига ва бир бирлик иш учун белгиланган иш ҳақи 
суммасига боғлиқ бўлади. Иш ҳақининг ушбу шакли ишчилар, 
қурувчилар, сотувчилар ва бошқа бевосита иш бажарувчилар учун 
қўлланилади. 
Вақтбай иш ҳақи деганда ходимларга ҳақиқатда ишлаган вақтлари 
учун ҳисобланган иш ҳақи тушунилади. Ушбу иш ҳақи шаклида 
ходимга ҳисобланадиган иш ҳақининг миқдори бевосита у ишлаган 
соатлар ѐки кунларнинг сонига, шунингдек штат жадвалига мувофиқ
белгиланган иш ҳақи суммасига боғлиқ бўлади. Иш ҳақининг ушбу 


шакли ишчилар, қурувчилар, сотувчилар ва бошқа бевосита иш 
бажарувчилар учун қўлланилади.
Асосий иш ҳақи деганда ходимнинг ҳақиқатда бажарган ѐки 
ишлаган вақти учун ҳисобланган иш ҳақи тушунилади. 
Қўшимча иш ҳақи деганда ходимга уни ижтимоий ҳимоя қилиш 
мақсадида, шунингдек унга корхона фаолиятида эришилган ютуқлар, 
атоқли саналар, турли шарт –шароитлар учун асосий иш ҳақига 
қўшимча тарзда ҳисобланган тўловлар тушунилади. Қўшимча иш 
ҳақига вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганлик учун ҳисобланган 
нафақалар, меҳнат таътили ҳақи, унвон, категория ва бошқа ажралиб 
турадиган тавсифлари учун бериладиган қўшимчалар, мукофатлар, 
моддий ѐрдамлар ва компенсациялар киради. 
Асосий ва қўшимча иш ҳақларини ҳисоблашга қуйидаги 
ҳужжатлар асос бўлади: 


Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish