Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/296
Sana24.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#230481
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   296
Bog'liq
buxgalteriya hisobi (1)

Тўлов топшириқномаси – бу корхона томонидан банкга маълум 
бир суммани бошқа юридик шахсларга олинган активлар, бажарилган 
ишлар, кўрсатилган хизматлар учун, шунигдек корхонанинг давлат 
органлари олдидаги мажбуриятларини тўлаш учун берган ѐзма 
гувоҳномаси. Барча корхоналар учун ягона шакл ва мазмунга эга бўлган 
ушбу ҳужжатда унинг тартиб рақами, тузилган санаси, тўловчи ва олувчи 
корхоналарнинг номларии, банк реквизитлари, солиқ тўловчи сифатидаги 
реквизитлари, ўтқазиладиган сумманинг миқдори, ўтқазиш мақсади ва 
унга асос бўлувчи ҳужжатнинг тартиб рақами ва санаси кўрсатилади. 


Тўлов топшириқномаси корхона раҳбари ва бош ҳисобчи томонидан 
имзоланади ва корхона муҳри билан тасдиқланади. 
Инкассо топшириқномаси – бу банк муассасасига солиқ идораси, 
йўл фонди ва бошқа мажбурий тўловларни йиғувчи органлар томонидан 
корхонанинг рухсатисиз унинг ҳисоб-китоб счѐтидан ўтқазиб бериш учун 
келиб тушган ѐзма топшириқнома. 
Мемориал –ордерлар – бу банк муассасанинг кўрсатган 
хизматлари учун корхонанинг ҳисоб-китоб счѐтидан ўндириб олган 
суммаларини тасдиқловчи ҳужжат. 
Банк муассасаси барча кирим ва чиқим ҳужжатлари асосида 
шартномада кўрсатилган муддатларда корхонага ҳисоб-китоб счѐтидан 
маълум бир давр учун кўчирма берадилар. Кўчирмада давр боши ва 
ихирига ҳисоб –китоб счѐтидаги пул маблағларининг қолдиғи, шу 
даврдаги барча кирим ва чиқимларнинг суммалари ҳужжатлар асосида 
кўрсатилади. Банк кўчирмасига чекдан ташқари барча кирим ва чиқимга 
гувоҳлик берувчи ҳужжатлар илова қилинади. Банк кўчирмалари 
корхона бухгалтериясида ҳисоб-китоб счѐтидаги пул маблағларининг 
синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларини юритишга асос бўлади. 
Ҳисоб китоб счѐтидаги пул маблағларининг синтетик ҳисоби 5110 « 
Ҳисоб-китоб счѐти»да бритилади. Ушбу актив счѐтнинг дебет тарафида 
пул маблағларининг қолдиғи ва кўпайиши, кредит тарафида эса 
камайиши акс эттирилади. Айрим ҳолларда банк тузилган шартномага 
мувофиқ мижознинг илтимосига кўра ҳисоб –китоб счѐтидан унда 
мавжуд бўлган суммадан кўп бўлган суммани чиқим қилиши мумкин. 
Бундай ҳолларда ҳисоб- китоб счѐтининг қолдиғи вақтинча кредитда 
бўлиб қолади ва у корхонанинг банк олдидаги кредиторлик қарзини 
ифодалайди. Ушбу кредиторлик қарзи овердрафт деб аталади.
Ҳисоб -китоб счѐти бўйича асосий хўжалик операцияларига 
қуйидаги бухгалтерия ѐзувлари қилинади. 
Тар-
тиб
рақами 
Операциянинг мазмуни 
Дебет 
счет 
Кредит 
счет 
Ёзувга асос 
бўлувчи ҳужжат 
1. 
Пул маблағларининг тушуми: 
-корхона кассасидан тушганда 
-валюта счетидан тушганда 
-харидорлардан аванс тушганда 
-харидорлардан қарз келиб тушса 
-таъсисчилардан олинганда 
-таъминотчилардан қайтарилганда 
-кредит олинганда 
-қарз олинганда 
-қайтарилмайдиган молиявий ѐрдам 
келиб тушганда 
-бюджетдан келиб тушганда 
5110 
5010 
5210 
6310 
4010 
4610 
6010 
6810 
6820 
9380 
6410 
Чиқим касса 
Ордери, банк 
кўчирмалари ва 
уларга илова 
қилинган 
ҳужжатлар 


-ижтимоий суғурта органларидан 
келиб тушганда 
-мақсадли маблағлар келиб тушганда 
-махсус счетлардан келиб тушганда 
-қисқа муддатли инвестициялар 
қиймати келиб тушганда 
-инкассатор суммасида ортиқча 
суммалар аниқланганда 
6520 
8810-
8890 
5500 
5810-
5820 
9390 
2. 
Пул маблағларини чиқими: 
-корхона кассасига келиб тушганда 
-валюта счетига топширилса 
-кредит қайтарилса 
-қарз қайтарилса 
-таъминотчига аванс ўтқазилганда 
-таъминотчига қарз ўтқазилса 
-харидорга аванс қайтарилса 
-бюджетга аванс ўтқазилса 
-бюджетга қарз ўтқазилса 
-ижтимоий суғурта учун ўтқазилса 
-мажбурий тўловлар ўтқазилса 
-келгуси давр учун сарфланса 
-депозит счѐтларга ўтқазилса 
-хайрия сифатида ўтқазилса 
-таъсис бадали сифатида киритилса 
-махсус счѐтларга ўтқазилса 
5010 
5210 
6810 
6820 
4310-
4330 
6010 
6310 
4410 
6410 
6520 
6520 
3110-
3190 
5890 
9430 
0600 
5500 
5110 
Банк 
кўчирмалари ва 
уларга илова 
қилинган 
бошланғич 
ҳужжатлар 

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish