Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/296
Sana24.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#230481
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   296
Bog'liq
buxgalteriya hisobi (1)

Дебет Кредит
0100, 0400, 1000,
2010, 2810, 2910, 5010 9390
6 МАЪРУЗА. БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИНИНГ РЕГИСТРЛАРИ ВА 
ШАКЛЛАРИ 
Маъруза режаси: 
1.Ҳисоб регистрлари тушунчаси 
2.Ҳисоб регистрларининг таснифи ва тавсифи 
3. Ҳисоб регистрларини юритиш ва тўлғазиш тартиби; 


4. Ҳисоб регистрларидаги хатоликлар ва уларни тузатиш усуллари. 
5. Бухгалтерия ҳисоби шакллари. 
1. ҲИСОБ РЕГИСТРЛАРИ ТУШУНЧАСИ
 
Корхонада ҳисоб маълумотларини йиғиш, қайд этиш ва жамлаш 
ҳисоб сиѐсатида акс эттирилган регистрлар ѐрдамида амалга оширилади. 
Ҳисоб регистрлари – бу бухгалтерия ҳисоби маълумотларини қайд 
этиш, гуруҳлаш ва жамлашда ишлатиладиган ахборот ташувчилардир.
Юқоридаги таърифдан кўриниб турибдики, ҳисоб регистрлари 
қуйидаги вазифаларни бажаради: 
1. Юз берган хўжалик операциялари, уларни тасдиқловчи 
ҳужжатларни қайд этиш (регистрация қилиш); 
2. Бошланғич маълумотларни активлар, хусусий капитал, 
мажбуриятлар, даромад, харажат, фойда ва зарарлар счѐтлари 
кесимларида қайд этиш, гуруҳлаш ва жамлаш; 
3. Оралиқ маълумотларни активлар, хусусий капитал, мажбуриятлар, 
даромад, харажат, фойда ва зарарлар счѐтлари кесимларида қайд этиш, 
гуруҳлаш ва жамлаш; 
4. Йиғма маълумотларни активлар, хусусий капитал, мажбуриятлар, 
даромад, харажат, фойда ва зарарлар счѐтлари кесимларида қайд этиш, 
гуруҳлаш ва жамлаш.
 
2.ҲИСОБ РЕГИСТРЛАРИНИНГ ТАСНИФИ ВА ТАВСИФИ 
 
Амалиѐтда бухгалтерия ҳисоби маълумотларини қайд этиш, 
гуруҳлаш ва жамлашда қўлланилаѐтган ахборот ташувчиларни номи, 
шакли, мақсади, юритилиш тартиби ва бошқа жиҳатларига қараб ҳар 
хил турларга ажратиш мумкин. 
Номланишига кўра ҳисоб регистрлари қуйидагиларга бўлинади: 
1. Китоблар 
2. Журнал-ордерлар 
3. Қайдномалар 
4. Мемориал-ордерлар 
5. Карточкалар 
6. Машинограммалар 
1.Китоблар – булар хўжалик операцияларини қайд этиш учун 
мўлжалланган ҳисоб варақаларини ўз ичига олган, муқоваланган ва 
тикилган ҳисоб регистрлари. Уларга мисол этиб Касса китобини, Бош 
китобни, иш ҳақи ҳақи китобини, асосий воситалар ҳисоби китобини, 
келиб тушган юкларни қайд этиш китобини ва бошқаларни келтириш 
мумкин. Ушбу ҳисоб регистрларининг афсаллиги шундаки, улар у ѐки 
бу 
маълумотларни 
бир 
неча 
ҳисобот 
даври 
учун 
ўзида 


мужассамлаштиради, бу маълумотларни йўқолиб кетмаслигига, яхши 
сақланишига имкон беради. Шу билан бирга улар фақат қўлда юритишга 
мўлжалланган, замонавий компьютерларнинг имконларидан бу
китобларни айнан шу кўринишида учун фойдаланиб бўлмайди.
Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган китоблар ичида муҳим 
ролни Бош китоб ўйнайди. Ушбу китоб ҳисобот йилининг бошида 
очилади, унда ҳар бир счетга алоҳида варақ ажратилади. Китобга 
ѐзувлар ойма-ой уларга ажратилган қаторларда кўрсатилади. Бош 
китобда 
счетларнинг 
дебет 
томони 
ѐзувлари 
барча 
корреспонденцияланадиган кредит счетлар бўйича акс эттирилади, 
кредит томони ѐзувлари жамланган ҳолда кўрсатилади.

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish