бошқа мутахассислар (муҳандислар, иқтисодчилар, техниклар ва
ҳоказолар) бўлган доимий ишлайдиган инвентарлаш комиссиялари
тузилади.
Инвентаризация комиссияси таркибига хўжалик
юритувчи
субъектнинг ички аудит вакиллари киритилиши мумкин.
Ишлар ҳажми катта бўлганда мол-мулк ва молиявий мажбуриятлар
инвентаризациясини бир вақтда ўтказиш учун таркибида:
инвентаризацияни тайинлаган хўжалик юритувчи субъект
раҳбарининг вакили (комиссия раиси);
мутахассислар: товаршунос, муҳандис, технолог, механик, иш
юритувчи, иқтисодчи, бухгалтерия ходими ва бошқалар бўлган ишчи
инвентарлаш комиссиялари тузилади.
Комиссия таркибига инвентаризация қилинаѐтган
бойликлар,
нархлар ва бирламчи ҳисобни яхши биладиган тажрибали ходимлар
киритилиши керак.
Биргина моддий жавобгар шахсларда худди шу ходимни кетма-кет
икки марта ишчи инвентаризация комиссиясининг раиси қилиб
тайинлаш тақиқланади.
Доимий ишлайдиган ва ишчи инвентаризация комиссияларининг
шахсий таркибини хўжалик юритувчи субъект раҳбари ўзининг буйруғи,
қарори ѐки фармойиши билан тасдиқлайди.
Инвентаризацияни ўтказиш чоғида комиссиянинг ақалли битта
аъзоси йўқ бўлса, бу ҳол инвентаризация натижаларини ҳақиқий эмас
деб топиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Доимий ишлайдиган инвентаризация комиссиялари:
- бойликлар сақланишини таъминлашга
доир профилактика
ишларини ўтказади, зарурат бўлганда ўз мажлисларида бойликларнинг
сақланиши масалалари бўйича цех, бўлим, шуъбалар раҳбарларининг
ахборотларини тинглайди;
-
инвентарихация ўтказилишини ташкил этади ва ишчи
инвентаризация комиссиялари аъзоларига йўл-йўриқ беради;
- инвентаризация тўғри ўтказилганини назорат тариқасида
текширувларни амалга оширади, шунингдек, инвентаризация орасидаги
даврда сақлаш ва қайта ишлаш жойларида товар-моддий бойликларни
танлаб инвентаризациядан ўтказади;
- инвентаризация натижалари тўғри чиқарилганини, базалар,
омборлар,
омборхоналар, цехлар, қурилиш участкалари ва бошқа
сақлаш жойларида бойликларни қайта навларга ажратиш бўйича
таклифлар асосли эканлигини текширади;
зарур ҳолларда (инвентаризацияни ўтказиш қоидалари жиддий
бузилганлиги аниқланган ва бошқа ҳолларда) хўжалик юритувчи
субъект
раҳбарининг
топшириғига
биноан
такрорий
ялпи
инвентаризациясини ўтказади;
- бойликлар камомади ѐки уларни шикастлашга, шунингдек, бошқа
бузилишларга йўл қўйган шахслардан олинган тушунтиришларни кўриб
чиқади ва аниқланган камомадлар ҳамда
бойликларни шикастлашдан
кўрилган талафотларни бир изга солиш тартиби тўғрисида таклиф
берадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: