Бухгалтерия ҳисобининг ушбу шакли негизида, кўриниб
турибдики, хўжалик операцияларини қайд этиш журнали ѐки
журналлари ѐтади. Республикамизнинг 20-сон БҲМС «Кичик
тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисобни юритиш ва ҳисоботни
тузишнинг ихчамлаштирилган тартиби»га мувофиқ ушбу шаклда
бухгалтерия
ҳисобини
юритишда
қўлланиладиган
регистрлар
белгиланган.
Бухгалтерия ҳисобининг ихчамлаштирилган шаклида ҳисобот
даври давомида юз берган барча операциялар махсус «Хўжалик
операцияларини қайд этиш журнали»да қайд этилади. Ушбу журнал
барча счѐтлар бўйича қуйидаги кўринишда юритилади.
Хўжалик операцияларини қайд этиш журнали № Ҳужжат Операция мазмуни Счѐтлар корреспонденцияси Сумма № Сана Дебет Кредит Жами сумма Ихчамлаштирилган шаклда хўжалик операцияларини қайд этиш
китобида акс эттирилган ѐзувлар асосида Бош китоб юритилади,
охиргиси асосида эса молиявий ҳисоботнинг тегишли шакллари
тўлғазилади.
5.БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ КОМПЬЮТЕРЛИ ШАКЛДА ЮРИТИШ Молиявий ҳисобот шакллари
Бошланғич ахборотлар
Маълумотларни компьютерга киритиш
Маълумотлар базаси
Натижавий маълумотларни чиқаришга мўлжалланган
режимлар бўйича ишлаш ва уларни шакллантириш