www.ziyouz.com кутубхонаси
58
Зирқ, зирқ!..
Енгим ҳадеганда суғирила бермади. Шунда, Худойқул дўхтирга пичоғимни олиб узатдим.
Дўхтир енгимни пичоқ солиб айирди.
Тирсагим йўғонлиги соғ тирсагимдан учов келди! Тирсагим тирсиллаган шиш бўлди!
Худойқул дўхтир бош чайқаб-бош чайқаб, мени машинасига солди. «Хазорбоғ» совхози
беморхонасига олиб борди.
Дўхтирлар шишган қўлимни бир аппарат остига қўйиб кўрди.
— Кўп қўрқманг, тирсакдан чиқибди, холос, — деди.
Қўрқармидим-е, қўрқармидим! Қўлим чиққанини отдан йиқилибоқ билиб эдим!
Биродарлар, оғзинг қора қон бўлса-да, ғанимнинг олдида тупурма!
74
Шу ётишимда йигирма кундан кўп ётдим.
Ниҳоят, дўхтирлар гипсни олди, уйга жавоб берди.
Кўнгил сўраб келувчиларга қўлимни яланғочлаб кўрсатдим. Ҳасан бобо қўлимни айлантириб
кўрди.
— Эб-ей, қийшиқ-ку! — деди Ҳасан бобо.
Eътибор бериб қарадим, қўлим чиндан-да тирсагимдан қийшиқ бўлди.
— Қурбон табибга бор, нима гаплигини айтади, — деди Ҳасан бобо. Эрталаб Тарлонни миндим.
Қорахонга йўл олдим.
75
Бир вақтлари Қорахонда Хидир дегич бўлди. Одамлар уни Хидир мироб, деди. Ўзи, мироблик
қиларди-да!
Ана шу Хидир мироб чиққан суякларни жойига солди, синган суякларни даволади.
Шу одам кетди! Қаёққа? Қаёққа бўларди, қиёматга-да!
Шундай одам-да кетди-я! Ҳеч ишонгим келмайди! Мен, бундай одамлар дунё тургунча туради,
деб ўйладим. Кейин-кейин билсам, биров-да бу дунёга устун бўлолмас эди...
Шу одамдан Қурбонназар деган ўғил қолди. Қурбонназар отасининг қўлини олиб қолди. Отаси
оғзига тупурган бўлса ажаб эмас!
Ўзи, раис! Лекин мен раисман, демайди! Каттага-да бир, кичикка-да бир!
Шу одамнинг дарвозасини қамчи дастаси билан тақ-тақ урдим. Ичкаридан бир заифа чиқди.
— У киши ишдалар. Кириб ўтириб туринг, ҳамзамат келиб қоладилар, — деди заифа.
Қурбонназар меҳмонхонасига салом бериб кирдим.
Заифа дастурхон ёзиб кетди.
Чойни ўзим қуйиб, ўзим ичиб ўтирдим.
Қурбонназар укамиз келди.
Қучоқлашиб кўришдим. Таомлардан кейин дардимни айтдим.
Қурбонназар дастурхон четини қайириб қўйди. Олдимга силжиб келди.
— Қани, ечинг қани, — деди.
Қўлимни яланғочлаб тутдим. Қурбонназар қўлимни айлантириб кўрди, уёқ-буёғини кўрди.
Елкамдан бармоқларим учигача силади. Бўғинларим қўшилиш ерида сабр қилди. Айниқса,
тирсагимда кўп сабр қилди. Кўзларини юмиб турди.
Хаёлимда, Қурбонназар тирсагимдан бир нималарни эшитди. Ўзича бош ирғади. Яна эшитди.
Кўзларини юмиб эшитди.
Ҳайрон бўлиб қолдим. Авваламбор, тирсагим нағма чалаётган радио эмас, телевизор-да эмас!
Бор-йўғи эт билан суяк! Яна айтсам, эшитган одам қулоғи билан эшитади-да! Нима, қўли билан
эшитадими?
От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод
Do'stlaringiz bilan baham: |