www.ziyouz.com кутубхонаси
60
киради, ташқари чиқади. Отнинг кўзи эртадан кечгача аёлга тушиб туради. Аёл от кишнаганда
дарров емини беради, сувини беради. Биз эркакларнинг бўлса, уйда борлигимиздан, уйда
йўқлигимиз кўп бўлади. А-а-ай, ўлдим-е!...
Тирсагимда бир нима қирс этди. Вужудим қизиди, пешонамдан тер чиқди. Қурбонназарга
қарадим. Қурбонназар кулимсиб турибди.
— Ана энди қўлингиз яхши бўлди, — деди Қурбонназар.
Ана шундагина Қурбонназар мени жўрттага гапга солиб, мени гап билан алаҳситганини
билдим.
Мени, алдаб-авраганини билдим...
Хийла ётдим. Оғриқ тинди. Шундан кейин жойимдан турдим.
Қурбонназар қўлимни ипга солиб, бўйнимга осиб қўйди. Дори-да ичирмади, игна-да суқмади,
расмга-да туришмади.
— Врачлар қўлингиз чиққанини кўриб-билиб гипсга солган, — деди. — Врачлар ҳамиша
шундай қилади. Китобларида шундай ёзилган-да. Агар келмаганингизда қўлингиз ҳадеб
қўзғала бериб-қўзғала бериб, ўйнама бўлиб қоларди. Энди бутунлай битиб, аслидай бўлади.
Оз-оздан мўмиё тановул қилиб туринг, суякка мадад бўлади...
Оқшом қўнгунча гурунглашиб ўтирдим.
Кейин, отланиб қайтдим. Қайтаётганимда Қурбонназар бот-бот тайинланди:
— Тағин, қўлингизни солганимни бировга айтиб юрманг. Яхши бор, ёмон бор... — деди.
Уйга боргунимча ўйлаб бордим. Ай, дўхтирлар-е, нимага қўлим чиққанини кўра-била туриб
гипсга солдинг? Кўра-била туриб қотириб ташладинг? Биласан, чиққан суяк жойига тушмаса,
ҳадеб қўзғала беради! Одамни яримжон қилиб қўяди! Умр бўйи қийнади! Билмасанг,
Қурбонназардан сўраб бил! Ё Қурбонназар табибга бор, де! Чопиб кела бераман!
Бовужуд, Қурбоннзарлар бор... Ҳали-ҳали Қурбонназар бор, кейин-кейин нима қиламиз?
76
Биродарлар, участка милитсионеримиз одам бўлиб қолди!
Ҳа, одам бўлиб муомала қилди, одам бўлиб гапирди.
— Қандай, жиянлар катта бўлаяптими, суяклар енгилми, ака?... — деди.
— Шукур, шукур, — дедим.
— Икки марта келиб кетдим...
— Аёлимиз айтди, йўқлади, деди.
— Чавандозчиликда шундай-шундай бўлади-да, ака. Одамлар самолётдан тушиб кетаяпти. Сиз
йиқилсангиз, отдан йиқилибсиз-да.
— Шундай, шундай...
— Қалай, энди тузук бўп кетдингизми, ака?
— Шукур, шукур?
— Унда, раёндан бир хабар олинг, ака. Капитан кўп сўради, ака.
— Майлингиз, иним, майлингиз.
Eнди, бир душман кўзи қилайин, дедим. Қўлимдан ипни олиб ташладим. Қўлимни қўйнимга
солиб олдим.
Отланиб, раён бордим.
Капитан катта эшигидан ичкариладим. Ичкарида ўша беқасам чопонлик одамни кўрдим.
Бечора, юзлари яраси ҳали-да битмабди, бечора...
Беқасам чопонлик мени танимади. Капитан катта танитдирди.
Шунда, беқасам чопонлик мени бот-бот бағрига босди. Киприклари нам бўлди...
Биқинма-биқин ўтириб дардлашдим. Зот-боборакотини, мазгилини сўрадим. Беқасам чопон-
лик «Навоий» колхозидан бўлди, оти Раҳмон бўлди.
Раҳмонбойнинг кўнгли бузилди. Овози қалтираб чиқди:
От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод
Do'stlaringiz bilan baham: |